19-мавзу. Ишлаб чиқариш логистикаси. Режа: Ишлаб чиқариш логистикасининг мақсади ва вазифалари Ишлаб чиқаришни логистик бошқариш


Ишлаб чиқаришни логистик бошқариш


Download 36.72 Kb.
bet2/6
Sana27.01.2023
Hajmi36.72 Kb.
#1132066
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ishlab chiqarish logistikasi

2. Ишлаб чиқаришни логистик бошқариш
Ишлаб чиқаришни логистик бошқариш концепцияси қуйидаги асосий ҳолатларни ўз ичига олади:

  • ортиқча заҳиралардан воз кечиш;

  • асосий транспорт-омборхона операцияларини бажаришга кетувчи ортиқча вақтдан воз кечиш;

  • харидорлар буюртмаси бўлмаган маҳсулотни ишлаб чиқаришдан воз кечиш;

  • асосий асбоб-ускуналарнинг бекор туришини бартараф этиш;

  • бракка умуман йўл қўймаслик;

  • норационал заводичи ташувларини бартараф этиш;

  • таъминотчиларга ҳамкор сифатида қаралишига эришиш.

Юқоридагиларга эътибор берадиган бўлсак, унда ишлаб чиқаришни логистик бошқариш «вақтида ишлаб чиқариш концепцияси» талабларига кўпроқ мос келишини кузатиш мумкин.
Вақтида ишлаб чиқариш – фалсафий концепция ҳисобланади. Бу фалсафа заҳираларни камайтириш ҳисобига ноишлаб чиқариш харажатларини камайтиришни назарда тутади.
Ишлаб чиқариш жараëнида моддий оқимларни бошқариш икки хил ëндашувга асосан амалга оширилади: «узатувчи» тизим ва «тортувчи» тизим.
Ишлаб чиқариш жараëнида моддий оқимлар ҳаракатини «узатувчи» тизимга асосан ташкил этишнинг чизма кўриниши қуйида келтирилган:

2-расм. Ишлаб чиқариш логистикасида «узатувчи» тизимнинг
амал қилиш схемаси
Бу тизимда иш жойига келувчи моддий ресурслар олдинги ишлаб чиқариш звеносидан буюртмага асосан келиб тушмайди. Моддий оқим ҳар бир кейинги звенога бошқарув марказидан келувчи топшириққа (командага) асосан узатилади.
Ҳозирда корпорацияларнинг аксариятида ишлаб чиқариш логистикасининг ушбу тизими амал қилади. Бу тизимга қуйидагилар хос бўлади:

  1. Талабнинг зудлик билан ўзгариши ëки ишлаб чиқаришдаги кечикишлар ҳолатида ишлаб чиқаришни қайта режалаштириш жуда мушкул. Натижада ортиқча заҳиралар вужудга келиши мумкин.

  2. Бошқарув ходимларининг ишлаб чиқариш меъëрлари ва моддий заҳиралар параметрлари билан боғлиқ ҳолатларни синчиклаб ўрганишлари мураккаблашади. Натижада ишлаб чиқариш режаси ортиқча заҳираларни кўзду тутишга мажбур бўлади.

  3. Ишлаб чиқарилаëтган маҳсулот партияси ҳажмини тезлик билан ўзгартириш мураккаб вазифа ҳисобланади.


Сотиш бозори

3-расм. Ишлаб чиқариш логистикасида моддий оқимларни
бошқаришнинг «тортувчи» тизими
«Тортувчи» тизим юқорида санаб ўтилган муаммоларни бартараф қилиш учун ўйлаб топилган. Бу тизимда детал ва ярим фабрикатлар олдинги технологик операциядан кейингисига заруриятга кўра узатилади.
Бу ҳолатда қатъий жадвал бўлмайди, чунки йиғув конвееридагина зарурий детал ва бутловчи қисмлар сони аниқланади. Айнан шу линиядан олдинги участкаларга аниқ турдаги деталларни етказиб бериш учун буртма юборилади.

Download 36.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling