19-мавзу. Ишлаб чиқариш логистикаси. Режа: Ишлаб чиқариш логистикасининг мақсади ва вазифалари Ишлаб чиқаришни логистик бошқариш
Download 36.72 Kb.
|
Ishlab chiqarish logistikasi
2.Ишлаб чиқаришда тақсимот
Буюртмачининг маҳсулот сифати, баҳоси ва уни етказиб беришнинг муддатига бўлган талабини қондириш учун корхонанинг фаолияти истеъмолчиларга мослаштирилиши ва йўналтирилиши лозим. Истеъмолга тайёр бўлган маҳсулот ўз вақтида, минимал харажатлар билан, сифатига зиён етказилмаган ҳолда бу маҳсулотга талаб билдирган истеъмолчига талабдаги ҳажмларда етказилиши шарт. Логистиканинг маҳсулотни тақсимлашга тегишли бўлган функционал соҳаси тақсимот логистикаси деб аталади. Тақсимот деганда маҳсулотни қадоқлаш (ўраш), кузатиб бориш (экспедирование), сотишни бошқариш, маҳсулотни етказиб берувчи омборида сақлаш, тайёр маҳсулотни ташишни тушуниш кераклигини мутахассислар алоҳида таъкидлаб ўтишган1. Маъмурий-бошқарув тизимида маҳсулотни тақсимлаш деганда эгалик ҳуқуқини бошқаларга бериш тушунилса, логистикада маҳсулотни истеъмолчига жисмоний етказиб беришни тушунади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, одатда, чакана савдо жараёни логистикада кўриб чиқилмайди, чунки бу жараён самарадорлиги логистикага алоқаси бўлмаган омиллар таъсирида бўлади. «Жисмоний тақсимот» деб аталувчи ягона операция элементар (унсурли) операциялардан ташкил топади, ҳамда уларни мажмуавий (гуруҳли) функцияларга бўлиш мумкин. Жисмоний тақсимот деганда тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқарилиш жойидан уни истеъмол жойигача кўчиришни режалаштириш, ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича истеъмолчилар талабини қондириш ва фойда олиш мақсадларини кўзлаб олиб борилувчи фаолият тушунилади. Демак, логистика деганда иқтисодий оқимлар тизимини бошқариш ҳақидаги фан, тақсимот деганда тайёр маҳсулотларни тижоратли, йўналишли ва жисмоний тақсимлаш тушунилса, унда тақсимот логистикаси тайёр маҳсулотларни тижоратли, йўналишли ва жисмоний тақсимлашни бошқариш жараёнидир. Тақсимот логистикасининг асосий вазифалари қуйидагилар: Истеъмолчилар талабини тўлароқ қондириш ҳисобига корхона фойдасини ошириш. Истеъмолчилар буюртмасини ошириш орқали корхона ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш. Бозор ҳолатининг доимий ўзгариб туришини инобатга олган ҳолда оқилона хулқ-атворни шакллантириш. Санаб ўтилган вазифаларни ҳал қилиш учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш керак: Тақсимот логистикаси натижасида истеъмолчилар талаби қондирилиши ва корхона бундан фойда кўриши керак. Бунда тақсимот логистикаси истеъмолчини маҳсулот харид қилишга мажбур қила олмайди. Демак, натижалар ва ресурслар тақсимот логистикасидан ташқарида амал қилади. Маҳсулотларнинг бозорга кириб бориш ҳаракатида корхонанинг бозор имкониятларини баҳолай билиш, ҳамда унинг ютуқларидан максимал фойдаланиш керак. Тақсимот логистикаси натижасига эришиш учун сотиш сиёсати йўналишини аниқ белгилаб олиш лозим. Бозор қонунлари ва истеъмолчилар эҳтиёжини ҳисобга олиб бозорда ҳақиқий етакчиликка эришиш орқали тақсимот логистикасида яхши натижаларни қўлга киритиш мумкин. Умумий логистик тизимдан ажралган ҳолда амал қилувчи тақсимот логистикаси фақат салбий натижага олиб келади. Маҳсулотни ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига етказиш жараёнида бир неча процедуралар амалга оширилади: Бозорни маркетинг нуқтаи-назаридан тадқиқ этиш. Сотишни рағбатлантириш бўйича реклама ва ахборот фаолиятини юритиш. Салоҳиятли харидорларни аниқлаш. Салоҳиятли харидорлар билан музокаралар юритиш ва зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш. Товар оқимларини ҳаракатга келтириш, жумладан ташиш ва омборхоналарда сақлаш ишларини амалга ошириш. Маҳсулот ҳаракатини мумкин бўлган молиявий рискларни инобатга олган ҳолда молиялаш. Санаб ўтилган процедуралар тўлалигича маҳсулот ишлаб чиқарувчи томонидан амалга оширилиши мумкин, аммо айрим ҳолларда уларнинг бир қисмини амалга ошириш воситачиларга берилиши ҳам мумкин. Шундай қилиб, тақсимот процедураларини ким амалга оширишидан қатъий назар, тақсимотни бошқаришнинг логистик операциялари кетма-кетлиги вужудга келади. Бу эса тақсимотнинг логистик каналлари тўғрисида фикр юритишга олиб келади. Download 36.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling