Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

геосиѐсати” мактабига асос солиб, аввало француз-немис, 
кейинчалик эса умуман Европа Бирлиги геосиѐсий макони 
тараққиѐтининг янги тарихий моделини таклиф қилди. 
Француз геосиѐсатчисининг назариясидаги яна бир қизиқарли 
жиҳат - олдинги немис сиѐсатчиларининг қитъа ва денгиз 
давлатлари орасидаги зиддиятлар “доимий ва абадий бўлиши” 
тўғрисидаги фикрларига қарши чиқишдан иборатдир. Унинг 
фикрича, бундай зиддиятлар ўткинчидир ва улар ўзаро янги, янада 
маданийроқ муносабатларни ўрнатиш йўли билан аста-секин 
барҳам топтирилади. 
В.Блашнинг “цивилизацион бирлик” модели Ратцелникидан 
унчалик фарқ қилмайди. Ҳар иккала олимнинг келгуси “жаҳон 
давлати” модели халқлар ва давлатларни ягона цивилизация 
таркибида бирлаштиришни кўзда тутади, бу давлатда ҳар бир киши 
ўзини мазкур улкан давлатнинг тўла ҳуқуқли фуқароси деб 
ҳисоблайди. Бироқ, келажакдаги Европа бирлигининг ички 
бошқаруви “буюк давлатлар ва халқларнинг” манфаатлари ва 
тартиботига асосланади, деб ҳисоблаган Ратцелдан фарқли ўлароқ, 
Блаш бундай бирликнинг мағзига инсон омилини, ҳар бир 
кишининг реал ҳуқуқини қўйди. Бундан ташқари, Ратцелдан 
фарқли ўлароқ, Блаш Европада ягона бирлик “четга чиқиш 
имкониятлари чекланган, ҳар томондан ўраб олинган Германия 
каби мамлакат эмас”, балки атрофи ва коммуникация йўллари 
эркин бўлган Франция ѐки Англия каби давлатларнинг раҳбарлиги 
остида ярата олиниши тўғрисида ѐзган эди
1

Блашнинг шогирди ва ғояларининг давомчиси Жак Ансель 
(1882-1943) француз классик геосиѐсат мактабининг кўзга кўринган 
вакилларидан бири бўлди. У ўз устози каби, ўз геосиѐсий 
назарияларини немис геосиѐсатчиларини танқид қилиш негизида 
яратди ва келгуси дунѐ геосиѐсати тузилмаси ва уни 
1
Желтов В.В., Желтова М.В. Ўша асар, 168-169-бетлар. 


61 
бошқаришнинг анча “либерал” ва “гуманистик” назариясини 
таклиф қилди. 
Ж.Ансель экспансионизм ва империализмга қаттиқ қарши 
чиққан, инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги, халқлар ва давлатлар 
орасида сулҳ ва инсоний муносабатлар ўрнатилишининг чинакам 
тарафдори бўлган. У Европада герман геосиѐсатига қарши махсус 
кураш марказини ҳам ташкил этган. Франция Германия томонидан 
ишғол этилганидан сўнг у концентрацион лагерга ташланган ва 
1941 йилда озод этилганидан кейин кўп ўтмай хасталикдан вафот 
этиб кетгани тасодифий эмас. 
1938 йилда нашр этилган “Чегаралар географияси” номли 
китобида Ж.Ансель Европанинг келгусидаги чегараларини 
шунчаки 
расмий 
ва 
шаффоф 
деб 
тасаввур 
қилган, 
европаликларнинг эркин ҳаракат қилиши учун давлатлар 
ўртасидаги тўсиқларни олиб ташлаш эҳтиѐжи тўғрисида сўз 
юритган. 
Блашнинг яна бир шогирди Альберт Деманжон (1872-1940) 
“Европанинг таназзули” (1920) асарида қитъанинг жаҳон 
геосиѐсати ҳаѐтидаги роли пасайиши сабабларини таҳлил қилди. 
Деманжон Европанинг халқаро сиѐсатдан аста-секин сиқиб 
чиқарилиши, АҚШнинг дунѐга гегемонлигининг, Жануби-Шарқий 
Осиѐ ва Тинч океани ҳавзасида Япониянинг минтақавий етакчилик 
ролининг кучайиши ва бошқа қатор геосиѐсий жараѐнлари 
сабабини тадқиқ қилди, келгусида жаҳон геосиѐсий муносабатлари 
билан боғлиқ жиддий тахминларини илгари сурди. 
Деманжоннинг геосиѐсий огоҳлантиришлари орасида иккита 
жиддий масала, айниқса, диққат жалб этади. Уларнинг биринчиси 
Европанинг келгусида заифлашиши билан, иккинчиси – Ислом 
дунѐси ва ислом динининг жўшқин ривожланиши ва унинг 
кейинчалик Европага анча хавф туғдириши билан боғлиқ.
Деманжон келгуси дунѐнинг геосиѐсий мувозанатини учқутбли 
сиѐсат доирасида гуруҳлашган давлатларнинг ўзаро таъсири 
тарзида тасаввур этди. У бу қутбларга тегишинча АҚШ, Япония ва 
бирлашган Европа раҳбарлик қилади, деб ѐзди. 
Француз геосиѐсат мактабининг яна бир намояндаси Жан 
Ҳотманнинг (1915-1994) геосиѐсий тамойиллари салафлариники 
билан бир хил эди. У Блаш, Деманжон ва Зигфрид мактаблари 
таъсирида шаклланди, кейинчалик Оксфорд университетида 
Маккиндернинг кафедрасида ишлади, 1940 йилдан сўнг АҚШга 


62 
кўчиб кетди. У бу ерда узоқ вақт мобайнида АҚШ Давлат 
департаментида геостратег бўлиб ишлади ваАмериканинг келажаги 
билан боғлиқ қатор геосиѐсий фаразларни илгари сурди. 
Ҳотманн “Давлатларнинг сиѐсати ва уларнинг географияси” 
(1952) номли китобида Ратцель, Хаусхофер, Макиндер, Спайкмен 
ва бошқа геосиѐсатчиларнинг ғояларини танқид қилди, уларнинг 
геосиѐсат тушунчасини “уруш ҳақидаги фан” деб баҳолади. 
Муаллифнинг фикрича, Учинчи Рейхнинг тажрибаси Ратцель ва 
унинг издошларининг ғояларининг амалиѐтда синаб кўрилишидан 
иборат эди. 
Классик геосиѐсатчилар орасида Ҳотманн биринчи бўлиб давлат 
ҳудуди катта-кичиклигининг унинг куч-қудратига, умуман, ҳеч 
қандай боғлиқ эмаслигини исботлашга ҳаракат қилди. У давлатнинг 
географик ҳолатини ва унинг ташкилотини биринчи қаторга қўйди 
ва буни Европа давлатлари хийла чекланган ҳудудга эга бўлишига 
қарамай, асрлар мобайнида жаҳонда устун бўлиб келгани, ўз 
ҳудудидан бир неча баробар катта бўлган мустамлакаларни қўлга 
киритиб, 
империялар 
барпо 
этгани 
билан 
изоҳлади. 
Тадқиқотчиларнинг фикрича, Ҳотманнинг бу позицияси аслида 
классик геосиѐсатнинг бир қанча асосий назарияларининг жиддий 
тафтиши, деган маънони англатар эди. 
Ҳотманн давлатнинг ҳудудий характеристикасига ҳам янгича 
ѐндашув намунасини намойиш этиб, ҳудудларнинг геосиѐсий 
устунлиги 
ташқи 
коммуникацияларга 
боғлиқлиги 
билан 
белгиланишини асослашга ҳаракат қилди.
У инсонлар, армиялар, товарлар, капиталлар, ғоялар ва 
ахборотнинг эркин ҳаракати имкониятини ҳар бир давлат учун 
геосиѐсий мезон ва асосий ҳудудий характеристика деб ҳисоблади. 
Сиѐсий географияда “макон иконографияси” йўналишини 
ривожлантиргани Ҳотманнинг энг катта геосиѐсий хизмати бўлди. 
Бу йўналишнинг асослари ўз вақтида Блаш томонидан таърифлаб 
берилган эди. Ҳотманн таърифида иконография тушунчасига
шунингдек, ҳудудларнинг социомаданий, диний, миллий ва 
маиший 
чизгиларини 
ўзида 
акс 
эттирган 
системали 
характеристикаси ҳам киритилди. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling