13-маъруза. Иқтисодий ўсиш тўғрисидаги назариялар


Download 338.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana10.02.2023
Hajmi338.68 Kb.
#1187933
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
13-маъруза



13-маъруза. Иқтисодий ўсиш тўғрисидаги назариялар 
 
Макроиқтисодиётга берилган эътибор ва тақсимот масалалари Рикардонинг 
XIX-асрнинг биринчи чорагида олиб борилган таълимотларидан тортиб то 1930-
йилларгача, яъни саноатлашган дунёни ларзага солган Буюк депрессия 
шароитларигача ўз устунлигига эга бўлиб келди. 
Жосеф Шумпетер иқтисодий таълимотлар тарихи бўйича ўзининг машҳур 
китобида (иқтисодий ўсишга оид ғоялари) иқтисодий ўсишга доир фикр билдирувчи 
иқтисодчиларнинг икки тури: оптимистлар ҳамда пессимистлар мавжудлигини 
айтиб ўтади. У бозор иқтисодиёти иқтисодчилари Малтус, Рикардо ва Жеймс Милл 
сингари кучли пессимист гуруҳлари ўртасига тушиб қолишини назарда тутади. Шу 
каби бозор иқтисодиёти олимлари ҳаттоки, ижара ҳақи ошаётганда ҳам тушум 
миқдорининг камайтирилишини ва иқтисодиёт гуллаб-яшнаётган стационар ҳолат 
томон боришини ёқлашади. Шунингдек, улар иқтисодиёт ўтган даврларга қараганда 
юқори суръатларда ўсаётган шароитларда ҳам ушбу фикрларида туриб олишади. 
Шумпетер таъкидлаб ўтганидек, улар Технологик янгиланиш ва капитал 
даражасидаги ўсиш каби жараёнлар охир-оқибат тушумлар миқдоридаги 
камайишларни акс эттирувчи адолатли қонун устидан муросага келишини таъкидлаб 
ўтадилар
1

Асосий бозор иқтисодиёти олимлари ичида бунга истисно тариқасида 
Ж.С.Милл майдонга чиқди, у Малтус ва Рикардо қарашларида акс этган иқтисодий 
ўсиш ва технологик жараёнлар ҳақида кўпроқ фикр билдириб, давомий иқтисодий 
ўсиш назарияси тўғрисида ўзининг оптимистик фикрларини келтирди. Аммо Милл 
қарашларини яқиндан ўрганиш у технология ва капиталнинг давомий суръатларда 
ривожланиши тўғрисида, яъни ҳар қандай жамиятлар ўзининг туғилиш 
даражаларини чеклаб боришини ҳамда шундан келиб чиққан ҳолда маржинал 
даромадлар миқдорининг муқаррар тарзда камайиб боришининг секинлашиши 
кераклигини асослаб бера олмаганлигини тасдиқлайди. 
Милл умрининг охирларига келиб, пессимистик ғоя вакилига айланди. У 
стационар ҳолат яқин келганлигига ишонч ҳосил қилгандек бўлиб кўринди. Аммо 
ушбу ҳолат етарлича ёмон натижага етаклаганлигини кўра олмади. У стационар 
ҳолатни ижтимоий тенглик ҳамда ўртача ривожланиш даражасига эга бўлган қулай 
ҳолат сифатида кўрди. Бу каби ҳолатни келтириб ўтиши аниқ бир ҳол эди, чунки у 
даромадлар тақсимланиши ижтимоий ҳамда иқтисодий кучлар томонидан 
аниқланиши шартлигини ифодалаб ўтган эди. 
Бу Генри Керри (1793-1879) ва Фридрих Лист сингари ноортодокс 
иқтисодчиларнинг 
оптимистик 
қарашларини 
қўллаб-қувватлашга 
бўлган 
назарияларига тескари ҳолат эди. Иқтисодчи Лист ўз назарияси орқали эмпирик 
кузатув ва тарихийлик методини қўллаган немис тарихий мактаби намоёндаларидан 
бири эди. Иқтисодиёт ўзининг ўтган даврига қараганда юқори суръатларда 
ривожланаётганлигини сеза олганлиги сабабли ҳам иқтисодий ўсиш чексиз тарзда 
давом этиб боришига ишонч ҳосил қилиш унга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмаган. 
Карри юқоридаги назарияни рад этган ҳамда тарихийлик ва эмпирик кузатув 
методларини ёқлаб чиққан Америка иқтисодчиси ҳисобланади. 
Оптимист иқтисодчилар Лист ва Барей савдо тарифларининг жорий этилиши 
кераклигини билдиришганида пессимист иқтисодчи Рикардо томонидан эркин 
1
J.A.Schumpeter, History of Economic Analysis (New York: Oxford University Press, 1954), p. 571. 


савдонинг қўллаб-қувватланиши қизиқ бир ҳолат эди. Бу фарқ эса назариянинг 
амалиётдан йироқлигини ва фараздан фойдаланиш зарурлигини назарда тутди. 
Рикардонинг назарий асосланган ―қиёсий устунлик модели эркин савдо сиёсатининг 
устунлик томонларини акс эттирди. Аммо моделнинг статик кўриниши савдо 
тушумларига эришилган бир пайтда, иқтисодий ўсиш тўхтаб қолиши мумкинлигини 
ифодалар эди. Лист ва Керри назарияга камроқ, лекин кузатиш ва тарихийлик 
методларига кўпроқ эътибор қаратдилар. Иқтисодиётнинг бевосита кузатувлари 
технологиянинг муҳимлилигини ва узлуксиз иқтисодий ўсиш эҳтимоли 
бўлишлигини аниқлаб берди. Мазкур технологияларни тарифлар орқали тартибга 
солиш муҳим эканлиги таклиф этилди. Смитнинг савдо меҳнат тақсимотини йўлга 
қўйиш орқали технологияларни такомиллаштириши, шунингдек, ҳамма учун 
фойдали бўла олишлиги тўғрисидаги қарашлари устида баҳс олиб бориш анча қийин 
масала ҳисобланади; Ушбу даврнинг бозор иқтисодчилари Лист ва Керрининг 
фикрларига қарши ҳужум қилишди ҳамда иқтисодчилар назарий хатоларга йўл 
қўйганликларини кўрсатиб ўтишди. Аммо бозор иқтисодчилари Лист ва Керри 
қарашларининг асл моҳиятини, яъни камайиб борувчи маржинал даромадлар 
технологик жараёнлар орқали бутунлай устунликка эга бўлишини тушуна 
олишмади. Замонавий иқтисодиёт намоёндалари ҳам Маркснинг иқтисодий ўсишни 
ўзида ифодалаган қарашларига эътибор беришмади. Янги классик иқтисодиёт 
шаклланиб бориши натижасида иқтисодий ўсишга қаратилган эътибордан 
четланишлар тезлаша борди. Алфред Маршаллдан истисно тариқасида, янги классик 
иқтисодчилари Миллнинг иқтисодий ўсиш қарашларини эътироф этдилар ҳамда 
статик тенглик тушунчасига алоҳида эътибор қаратиб ўтдилар. Милл ва Маршалл 
фикрларига кўра технологик жараёнлар такомиллашуви иқтисодий ўсиш ҳолатини 
вақтинчалик келтириб чиқариши, аммо қишлоқ хўжалиги ва хомашё материаллари 
мисолида олиб қаралганда камайиб борувчи даромадлар қонуни охир-оқибат устун 
келиши акс эттирилган. 

Download 338.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling