13-маъруза. Иқтисодий ўсиш тўғрисидаги назариялар


Кобб-Дугласнинг икки омилли модели


Download 338.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana10.02.2023
Hajmi338.68 Kb.
#1187933
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
13-маъруза

Кобб-Дугласнинг икки омилли модели 
Иқтисодий ўсишга турли омиллар таъсирида, жумладан, меҳнат ва капитал 
омиллари, уларнинг юқори унумдорлиги натижасида эришиш мумкин. Бунда ҳар 
икки омилнинг ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга бўлган таъсири ҳар хил 
бўлади. 
Меҳнат ва капитал омиллари ўртасидаги рационал нисбат ишлаб чиқариш 
функцияси ёрдамида аниқланади. Энг қулай вазият фойдаланаётган ҳар бир омил 
Меъёрли унумдорликка эришганда юзага келади. Ишлаб чиқариш функциясига 
асосланган ҳолда америкалик иқтисодчи П.Дуглас ва математик Х.Кобб 
иқтисодий ўсиш моделини ишлаб чиқдилар. Мазкур модель икки омилли – меҳнат 
ва капитал бўлиб, у ушбу омилларининг ишлаб чиқариш ҳажмини ёки миллий 
даромадни кўпайтиришдаги улушни ҳисоблашга имкон беради. Кобб–Дуглас 
модели қуйидаги кўринишга эга: 
Й = АК
а
Л
б

бу ерда: Й – ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори (миллий даромад), К – 
капитал қўйилмаси, Л – сарфланган ялпи меҳнат, А – мутаносиблик коэффициенти, 


а – маҳсулот (даромад)даги капитал ҳиссасини кўрсатувчи коэффициент, б - 
маҳсулот (даромад)даги меҳнат ҳиссасини кўрсатувчи коэффициент. Мазкур модель 
муаллифлари 1899-1922-йиллар даврида АҚШ ишлаб чиқариш саноатида иш билан 
бандликнинг, асосий капиталнинг ва ишлаб чиқаришнинг динамикаси тўғрисидаги 
статистик маълумотлар асосида (эмпирик усулда) ишлаб чиқариш функциясининг 
қуйидаги параметрларини аниқлаб берди: 
Й = 1.01  К
0,25
  Л
0,75

Капитал сарфларнинг 1%га кўпайиши ишлаб чиқариш ҳажмининг 1/4 га ёки 
0.25 фоизга ошишини келтириб чиқаради; меҳнат сарфларининг 1% га кўпайиши 
маҳсулот ишлаб чиқаришни мувофиқ равишда – 3/4 ёки 
0.75 фоизга оширади. Коэффициент а, агар капитал сарфлари 1%га кўпайса, ишлаб 
чиқариш (миллий даромад) неча фоизга ўзгаришини кўрсатади. Худди шунга 
ўхшаш, коэффициент б, агар меҳнат сарфлари 1% га кўпайса даромад неча фоизга 
ўсишини билдиради. а + б йиғиндиси, К ва Л омиллари бир вақтда 1% га кўпайганда 
ишлаб чиқариш ёки миллий даромад ҳажми неча фоизга ошганини кўрсатади. Агар 
а + б = 1 десак, (Кобб ва Дуглас ишлаб чиққан моделни кўрилаётган даврга қўлласак, 
бу йиғма формуладан кўриниб турганидек, 1 га тенг), бу К ва Л нинг бир вақтда 1 
фоизга ошиши Й нинг ҳам 1 фоизга ошишини келтириб чиқаришини билдиради. 
Лекин а + б > 1 ёки а + б < 1 вазиятлари ҳам юзага келиши мумкин. Бундай 
вазиятларда капитал ва меҳнат омиллари қайтимининг кўпайиши ёки камайишига 
қараб уларни ўзаро алмаштириш мумкин. Амалиётда омилларнинг бундай ўзаро 
алмашиниши технологик ўзгаришлар билан боғлиқ. 

Download 338.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling