Маънавиятни шакллантиришга бевосита таъсир қиладиган яна бир муҳим ҳаётий омил – бу таълим-тарбия тизими билан чамбарчас боғлиқдир


Download 28 Kb.
bet1/2
Sana20.12.2022
Hajmi28 Kb.
#1035384
  1   2
Bog'liq
5-Юксак маънавият маъруза


Таълим тизимида ёшлар тарбияси ва “Юксак маънавият-енгилмас куч” асаридан келиб чиқадиган вазифалар
Маънавият шундай кучки, инсонни улуғ Бунёдкорликка, Ватанпарварликка, Эзгуликка етаклайди. У инсонни эзгу мақсадлар қўйишга ва уни амалга ошириш йўлида фидойиларча ўзини бағишлашга ундайди. Маънавият инсоннинг ғоявий, мафкуравий, маърифий, маданий, диний ва ахлоқий позициясини белгилаб беради. Юксак маънавиятли шахсни шакллантириш давр талабидир.
Фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсон этиб вояга етказиш – таълим-тарбия соҳасини асосий мақсади вазифаси бўлиши лозим,деб таъкидлайдилар юртбошимиз. .
Маълумки, истиқлол йилларида мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масаласи давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, Президентимиз Ислом Каримовнинг доимий эътибор марказида бўлиб келмоқда. Юртимиздаги барча ислоҳотлар қатори бу соҳадаги тарихий ўзгаришлар ҳам давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси ва раҳнамолиги остида амалга оширилмоқда. Хусусан, ушбу соҳада туб бурилиш ясаган, таълимнинг маъно-мазмунини бутунлай ўзгартириб юборган “Таълим тўғрисида”ги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури каби мустақил тараққиётимизда том маънода ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган муҳим ҳужжатлар Юртбошимизнинг ёш авлод ҳақидаги ғамхўрлик ва эътиборининг амалий ифодаси сифатида вужудга келганини барчамиз яхши биламиз. Айнан ана шу қонун ҳужжатлари асосида диёримизда таълимнинг бугунги талабларга тўлиқ жавоб берадиган замонавий модели шаклланди ва унинг самарали фаолияти нафақат ўзимизда, балки дунё миқёсида ҳам тан олинмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, таълим-тарбия соҳасидаги энг илғор миллий ва умумбашарий билим ҳамда тажрибалар, анъана ва қадриятларни ўзида мужассам этган ушбу моделда таълимни маънавий-ахлоқий тарбия жараёни билан узвий боғлиқ ҳолда олиб бориш масаласига алоҳида эътибор берилади. Бундай концептуал қараш Президентимизнинг маънавият, таълим-тарбия, ёш авлод келажаги, бир сўз билан айтганда, халқимиз ва Ватанимиз истиқболига дахлдор бўлган барча чиқишларида, китоб ва рисолаларида ўз аксини топиб келмоқда. Президентимиз И.Каримов ўзининг “Юксак Маънавият – енгилмас куч” китобида маънавиятнинг инсон камолотидаги ўрни, жамият ривожидаги бемисл аҳамиятини жуда чуқур мушоҳада ва ҳаётий тажрибадан келиб чиқиб таҳлил қилиб берди. Муаллиф маънавиятга инсонни руҳан покланиш ва қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, унинг виждонини уйғотувчи беқиёс куч” деб таъриф берар экан, маънавий тарбия масаласини ҳаёт-мамот масаласи деб билади.
Юртбошимиз ёзадилар: “Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзбўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин” (4-бет). И.Каримов маънавиятга қаратилган ҳар қандай таҳдид ўз-ўзидан мамлакат, унинг миллий манфаатларини, соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги жиддий хатарлардан бирига айланиши ва охир-оқибатда жамиятни инқирозга олиб келишини алоҳида қайд этади. Чунки, дейди муаллиф – дунёдаги зўравон ва тажовузкор кучлар қайси бир халқ ёки мамлкатни ўзига тобе қилиб, бўйсундирмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваламбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга уринади (11-б). Агарки, - дейди муаллиф – биз бундай хатарларга қарши ўз вақтида қатъият ва изчиллик билан кураш олиб бормасак, турли зарарли оқимлар бизнинг юртимизга тез шиддат билан ёпирилиб кириши, ёшларимизни ўз гирдобига тортиб кетиши, оқибатда уларнинг ота-она, оила, эл-юрт олдидаги бурчи ва масъулиятини ўйламайдиган, фақат бир кунлик ҳаёт билан яшайдиган худписанд кимсаларга айланиб қолиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эмас.
Шу сабабли
Download 28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling