13-маъруза. Иқтисодий ўсиш тўғрисидаги назариялар


Download 338.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana10.02.2023
Hajmi338.68 Kb.
#1187933
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
13-маъруза

Й = 0,09 : 3 = 0,03. 
Бошланғич иқтисодий параметрларни билгач, келажакда бўладиган ўсиш 
суръатини прогнозлаштириш мумкин. Албатта, реал ўсиш суръати бундай 
ҳисоблашдан келиб чиқадиган ўртача кўрсаткичдан фарқ қилиши мумкин. 
Аслида иқтисодий ўсиш биз кўриб чиққан модель ҳисобга олмаган бошқа 
омиллар таъсирида ҳам шаклланади. Ҳақиқатда иқтисодий ўсиш хўжалик сикли 
фазасига, инвестицияларнинг тузилишига, техника ютуқларидан фойдаланишга ва 
бошқа омилларга боғлиқ. 
Динамикадаги иқтисодий ўсиш қандай бўлади? 
Агар миллий даромадда жамғарманинг С доимий улуши сақланиб қолинса ва 
капитал коэффициенти ўзгармасдан қолса, иқтисодий ўсиш суръати ҳисоблаб 


чиқилган (3 фоиз ўсиш) даражада бўлиши мумкин. 
Динамикадаги мувозанатга эришиш муаммоси. Иқтисодиётда мутаносиб ўсиш
суръатини таъминловчи С ва К нинг ―Меъёрдан (бизнинг мисолда С = 0.09, К 
= 3 ) оғишини бартараф этувчи автоматик механизм йўқ. Капитал сиғими 
коэффициенти қисқа вақт ичида 
―Меъёрдан юқори ёки пастга оғиши мумкин. Ушбу коэффициентнинг 
Меъёрли аҳамияти тўла иш билан бандлик шароитида бир хил, тўла иш билан 
бандлик бўлмаган шароитда бошқача бўлади. 
Тўла иш билан бандлик шароитида капитал сиғими коэффициенти анча паст 
бўлади (К = 2,85), негаки капитал анча тўла ва интенсив ишлатилади ва натижада 
асбоб-ускуна, станок, хомашёнинг етишмаслиги келиб чиқади. Тўла иш билан 
бандлик бўлмаганда тескари вазият юзага келади (капитал сиғими коэффициенти К, 
айтайлик 3,15 ни ташкил этади). 
Зиддият шундаки, ўсиш суръати юқори бўлганда уни бир оз пасайтириш зарурлиги 
тақозо этилсада, капитал сиғими коэффициенти ўсиш суръатини яна ҳам тезлаштириб 
юборади. Пасайиш даврида эса, ишлаб чиқариш қувватлари етишмаслиги кузатилади 
(Й/К кўрсаткич пасаяди) ва иқтисодий ўсиш суръати яна ҳам секинлашади. Демак, бозор 
механизмининг ўзи ривожланиб бораётган тизимини барқарорлаштириш ўрнига уни 
тебратиб туради. 
Харрод – Домар модели бўйича, динамикадаги мувозанат шарт- шароитлари 
тўғрисида гапирганда, юқорида қайд қилиб ўтилганидек, ҳақиқий жамғармалар 
билан тахмин қилинадиган инвестицияларнинг тенг келиши назарда тутилади. У 
Харрод формуласида ифодаланади: 
Й
w
 К
р
= С, 
бу ерда, Й
w
 К
р
– динамик мувозанат учун талаб қилинадиган миқдорлар; 
К
р
– талаб қилинадиган капитал коэффициенти (капитал сиғими) миқдори;
Й
w
– кафолатланган ўсиш суръати. 
―Кафолатланган ва ҳақиқий ўсиш суръатлари ўртасидаги фарқлар сабабли - 
миллий даромаддаги жамғарма ҳиссасининг ва капитал сиғими коэффициентининг 
ўзгариб туриши таъсирида динамикадаги мувозанатга мунтазам равишда эмас, балки 
вақти-вақти билан хато ва тузатишлар орқали эришилади. 
Ҳақиқий ўсиш суръати – бу миллий даромаднинг бир йилдаги реал ўсиши: 
Й =  В / В. 
Кафолатланган ўсиш суръати миллий даромаднинг кутилган ўсиш суръатига 
тенг бўлган тақдирдагина мувозанатга эришилади. Агар кутилган суръат 
―кафолатланган ўсиш суръатига мувофиқ келмаса, унда ҳақиқий ўсиш суръати 
―Меъёрдан анча четга оғади. 
Бундай четга оғиш ва беқарорлик сабабли, ҳақиқий ўсиш суръати 
кафолатланган ўсиш суръатидан доимо четга оғиб туради. Шу сабабдан Харрод 
фикрига кўра иқтисодий конъюнктуранинг тебраниб туриши муқаррар. 
Бозор иқтисодиёти мамлакатларида ―кафолатланган ўсиш суръатига, янги 
кейнсчилар фикри бўйича, автоматик тарзда доимо эришиб бўлмаслиги сабабли, 
улар динамик мувозанатга эришиш учун иқтисодиётни давлат тартиблаб туриши 
зарур, деб кўрсатадилар. 
Барқарор ўсиш шартлари. Иқтисодий ўсишнинг кейнсчиликка асосланган 
таҳлилида инвестиция муаммоси асосий ҳисобланади. Харрод-Домар моделида 
кўзда тутилган мақсадлардан бири ана шу таҳлилни кенгайтиришга қаратилган. 
Мазкур модель қисқа муддатдаги (масалан, бир ишлаб чиқариш доирасидаги) 


иқтисодий ўсиш ҳолатини эмас, балки узоқ даврдаги иқтисодий ўсиш эгри чизиғи 
қандай бўлишини аниқлашга ёрдам беради. Модель доимий, бир Меъёрдаги 
иқтисодий ўсишга эришиш учун қандай шартлар зарурлигини кўрсатиб беришга 
ёрдам беради. 
Америка иқтисодчиларининг таҳлилидан бир қатор шарт-шароитларнинг 
зарурлиги келиб чиқади: 
– 
иқтисодий ўсиш нафақат жорий инвестициялар даражасини ва давлат 
капитал қўйилмаларини қўллаб-қувватлашни, балки уларнинг кўпайишини тақозо 
этади; инвестицияларнинг кўпайиши иқтисодий ўсишга ундовчи янги куч сифатида 
қаралади; 
– 
бугунги жамғармалар ўсими билан кутиладиган инвестициялар ўсими 
ўртасидаги оптимал нисбатни таъминлаш: С = и ; И ; 
– 
талаб (инвестицияларни рағбатлантириш) ва таклифни (барча ишлаб 
чиқариш омилларидан фойдаланиш ва тўла иш билан бандлик шароитида 
яратилиши мумкин бўлган ялпи маҳсулот) доимо баланслаб туриш зарур; 
– 
таклифнинг кўпайиши билан талабнинг ошиши ўртасидаги тенглик асосий 
капиталнинг кўпайишини таъминловчи инвестицияларнинг ҳал қилувчи таъсири 
асосида ўрнатилади. 
Бу ерда шу нарсага эътибор бериш керакки, Харрод-Домарнинг бир омилли 
модели конкрет андозаларни, иқтисодий сиёсат йўналишларини ишлаб чиқиш 
воситаси эмас, балки назарий таҳлил воситаси ҳисобланади. Мазкур модель фақат 
узоқ муддатли даврдаги ўзгарувчан иқтисодий ўсишни мувозанатлаштириб 
турадиган мураккаб ўзаро алоқаларни тушунишга ёрдам беради. Капитал сиғими 
коэффициенти қанча паст бўлса, жамғармадан фойдаланиш учун имкониятлар 
шунча кўп, капитал элементлари шунча самарали бўлади. Юқори капитал сиғими 
коэффициенти ва унча юқори бўлмаган жамғарма даражаси талаб учун қулай 
шароит яратиб беради, аммо ўсиш суръати нуқтайи назаридан ноқулай вазиятни 
юзага келтиради. Модель муаллифлари иқтисодий ўсишни тартиблаб туриш учун 
давлат аралашувини зарур, деб ҳисоблайдилар. Бундай аралашув барқарор 
иқтисодий ўсиш шарти ҳисобланади. 

Download 338.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling