Э.Денисон: иқтисодий ўсиш «арифметикаси»
Биз иқтисодий ўсишнинг бир омили, (Харрод, Домар) ва икки омилли (Дуглас,
Кобб) моделларини кўриб чиқдик. Америка иқтисодчиси
Эдвард Денисон улардан
фарқли ўлароқ иқтисодий ўсиш муаммосига
омилларни майдалаштириш ва
деталлаштириш орқали ёндашди. У турли мамлакатлардаги иқтисодий ўсишни аниқ
тасаввур қилиш учун иқтисодий ўсиш суръатига таъсир этувчи бир талай
омилларнинг «ҳиссасини» ҳисоблаб чиқишга ҳаракат қилган.
Денисон Ғарбий Европа, Япония, АҚШ мамлакатларида ўсиш суръатлари нега
бир-бирларидан кескин фарқ қилишини, унга таъсир этувчи сабабларни (омилларни)
аниқлашни ўзига мақсад қилиб қўяди. Бунда иқтисодий ўсишда қайси омил
бирламчи, қайси омил иккиламчи рол ўйнашини ҳам тадқиқ қилади.
Таҳлил кенг статистик материаллар ёрдамида олиб борилди. 23 омил,
жумладан,
таълим даражаси, профессионал тайёргарлик, билим тарқатиш, асосий
капиталнинг ―ёши ва бошқа омиллар таъсирини акс эттирувчи муфассал жадвал
тузилди. Турли омилларнинг амал қилиши бир-бирига чирмашиб кетди.
Баъзи
омиллар иқтисодий ўсишга тўғридан тўғри таъсир кўрсатса, баъзилари билвосита
таъсир кўрсатади.
Америка иқтисодчиси барча омилларни икки гуруҳга ажратади:
«жисмоний»
(меҳнат ва капитал) ва
«унумдорлик» (технология,
жойлашиш, кўлами,
ихтисослашув). Ўз навбатида, йириклаштирилган омиллар
анча майда шаклларга
ажратилади; масалан, капитал – уй жой, халқаро активлар,
иморат-иншоотлар ва
асбоб-ускуналарни ўз ичига олса, меҳнат эса, ишчиларнинг сони, жинси, ёши бўйича
тузилиши, таълим ва ишлатилган вақтни ўз ичига олади. Меҳнатни ўлчашда кетма-
кетлик услубидан фойдаланилади. Аввало, ишловчиларнинг
умумий сони кейин
унумдорликка таъсир этувчи ишловчиларнинг сифат тавсифи ҳисобга олинади ва
шунга ўхшаш.