Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси
Download 1 Mb.
|
Тадбиркорлик-2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Д.ИНОЯТОВА “ТАДБИРКОРЛИК” фанидан
- Таълим йўналиши: 60411200 – Менежмент (қурилиш) ТОШКЕНТ – 2023
- Тадбиркорликни ривожланиши. Тадбиркорлик тушунчаси.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ УНИВЕРСИТЕТИ “ҚУРИЛИШДА МЕНЕЖМЕНТ” КАФЕДРАСИ Д.ИНОЯТОВА “ТАДБИРКОРЛИК” фанидан Ўқув қўлланма
ТОШКЕНТ – 2023 1-мавзу. Тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни Режа: Тадбиркорлик тушунчаси. Тадбиркорлик белгилари. Тадбиркорликни ривожланиши. Тадбиркорлик тушунчаси. Бугунги кунга келиб республикамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида "Тадбиркорлик", "Тадбиркор", "Бизнес", "Бизнесмен" каби терминлар кенг қўлланила бошланди. Уларнинг мазмун ва моҳиятини англаш маълум бир маънода кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳақида тасаввурни шакллантиради. Тадбиркорлик ўз ичига ижтимоий муносабатларни қамраб олган ижтимоий-иқтисодий ҳодисадир. Унда ҳуқуқий, руҳий, ташкилий, иқтисодий ва тарихий томонлар мавжуд. Мазмуни ва моҳияти бўйича унумли фаолиятни англатади. Исломнинг асосий манбаи — "Қуръони Карим"дир. Унинг ҳар бир ояти бандаларни покликка, иймонга чорлайди. Унинг 293 ояти бевосита иқтисодий тафаккурга бағишланган. "Қуръони Карим" инсонларни ҳалол меҳнат қилишга, тежамли бўлишга, меҳру-шавқатга, халолликка ундайди. Шунингдек, у инсонларни барча моддий неъматлар, ресурслардан (ердан) унумли фойдаланишга чорлаган. "Қуръони Карим"да ҳар қандай иқтисодий ҳисобланган мулкчиликка ҳам алоҳида эътибор берилган. Исломда мулк тушунчаси, унинг моҳияти одамлар қўлидаги бойлик — бу Оллоҳнинг бойлиги, одамлар эса фақат унинг ердаги бошқарувчилари эканлигини тан олишдан иборат. Олдинги асрларда яшаб ўтган буюк алломаларимиздан Имом Малик бин Анаса, Имом Исмоил ал Бухорий, Имом Муслим бин-Ал ҳажжож, Имом Абу Давуд-Абу Исо ат- Термизийларнинг қолдирган буюк илмий меросларда ҳам тадбиркорликни ривожлантириш борасида қимматбаҳо ғоялар илгари сурилган. Буюк бобокалонимиз Амур Темурнинг "Темур тузуклари"да давлатни идора қилишда кимларга таяниш, тожу тахт эгаларининг ҳуқуқи ва вазифалари, вазир ва қўшин бошлиқларини сақлаш, сипохийларнинг маоши, мамлакатларни бошқариш тартиби, давлат арбоблари, қўшин бошлиқларининг бурч ҳамда вазифалари, амирлар, вазирлар ва бошқалар хусусида гап боради. Мазкур асар ҳар қандай корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари учун бошқарув илми сирларини пухта ўрганишда асосий манбалардан бири ҳисобланади. Бу асар бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Ислоҳотларнинг қай даражада амалга ошиши раҳбарларнинг дунёқарашига, ҳалол ва пок. ташаббускор бўлишига боғлиқдир. "Раҳбарлик — лавозим, мансаб эмас, аввало, одамларга хизмат қилиш масъулияти эканини барча турини тушуниб олмоғи зарур. Раҳбар дегани ҳаммадан кўпроқ ишлаб, фуқаролар саодати ва юрти равнақи учун елиб- югурадиган фидоий инсон бўлиши керак" (И.А.Каримов. "Ҳалоллик ва фидоийлик — фаолиятимизнинг асосий мезони бўлсин". 1994 йил, 24-бет). Тадбиркорлик тушунчаси XVI асрдан бошлаб иқтисодчилар, руҳшунослар, сиёсатшунослар фикрини ўзига жалб эта бошлади. Ж.Б.Сэй, А.Маршалл, В.Зомбрамб, Й.Шумпетер, Ф.Нойтлар тадбиркорлик илмининг асосчилари ҳисобланади. XVIII асрнинг бошида иқтисодий назарияга биринчи бўлиб тадбиркорлик тушунчасини инглиз иқтисодчиси Р.Кантильон киритган эди. У тадбиркорни фойда олиши чегараланмаган ва баҳоси аниқ товарларни сотиб олади-ю, лекин сотиш баҳоси ноаниқ бўлади, у таваккалчи, таклифни талабга мословчи, деб баҳолайди. Жан Батист Сэй тадбиркорни воситачи, ишлаб чиқариш омилларининг координатори, тажриба ва билим эгаси, деб таърифлайди. Зомбарт эса тадбиркорликдаги таваккалчилик фақат сиёсат, савдодагина бўлмай, бошқа соҳаларга ҳам хос деб, уларни қароқчи ва босқинчилар билан тенглаштиради. Шумпетерни олсак у тадбиркорликнинг 5 муҳим томонини: истеъмолчиларга номаълум янги товарлар ишлаб чиқариши; янги ишлаб чиқариш воситаларини қўллаши ва мавжуд товарларнинг тижорийлигини таъминлаши; янги товарларни ўзлаштириши; янги хом ашёларни ишлатиши; тармоқни такомиллаштиришини кўрсатиб беради. Тадбиркор мулкдор бўлиши шарт эмас, у ёлланувчи бўлиши ҳам мумкин. Тадбиркор янги комбинацияларни амалга оширувчи шахсдир, деб таъкидлайди. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling