Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси


Download 1 Mb.
bet5/51
Sana20.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1633126
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
Тадбиркорлик-2023

2. Тадбиркорлик шакллари.
Хусусий корхона ўз мулкида алоҳида мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда уларни амалга ошириш, мажбуриятларини бажариш, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. Хусусий корхона мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради. Хусусий корхона мулкдори корхонанинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда хусусий корхонанинг мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан қонун ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўлади ("Хусусий корхона тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2003 йил, 11-декабр, 558-11 сон).
Тадбиркорлик шакли – бу тадбиркорликнинг (алоҳида турининг) яхлит ташқи ифодаланиши ва структураси, элементлари, алоқалари ва муносабатларининг барқарор кўринишидир.
Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддасига биноан тадбиркорлик шакллари қуйидагилардан иборат:

Якка тартибдаги тадбиркорлар, одатда майда ишлаб чиқариш билан шуғулланадилар. Фуқарорлар бундай фаолият билан юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланишлари мумкин.


Якка тартибдаги тадбиркорлик қуйидаги турларга бўлинади:


Шахсий тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркорларнинг ўзи томонидан мулк ҳуқуқида, шунингдек, мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга қўядиган ўзга мулкий ҳуқуқ туфайли ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида мустақил равишда амалга оширилади.


Биргаликдаги тадбиркорлик эр-хотиннинг умумий мол-мулки негизида улар томонидан амалга ошириладиган оилавий тадбиркорлик, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда-деҳқон хўжалиги шаклларида амалга оширилади.
Хусусий тадбиркорлик – бу фуқаролар томонидан ўзларининг таваккалчиликлари ва мулкий жавобгарликлари орқали, шахсий даромад (фойда) олиш мақсадида амалдаги қонунчилик доирасида амалга ошириладиган ташаббускор хўжалик фаолиятидир. Хусусий тадбиркорликнинг якка тартибдаги тадбиркорликдан фарқи шундаки, хусусий тадбиркор ўз фаолиятини ёлланма ишчи кучи ёрдамида амалга оширади. Хусусий тадбиркорлик икки ҳил кўринишда ташкил қилиниши мумкин:
* Юридик шахс ташкил қилган ҳолда
* Юридик шахс ташкил этмасдан.


Саволлар:
1. Тадбиркорликнинг қандай турлари мавжуд?
2. Тадбиркорликнинг қандай шакллари мавжуд?
3. Юридик шахс мақомига эга бўлган ва эга бўлмаган тадбиркорлик субъектларининг фарқи.
4. Кичик бизнес субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
5. Шахсий тадбиркорлик қандай амалга оширилади?
6. Биргаликдаги тадбиркорлик қандай амалга оширилади?


Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling