Мавзу №10. Таъмирлаш лойиҳасини тузиш ва уларни амалга ошириш Таъмирлаш лойихасини оддий лойихадан фаркини
Download 24.78 Kb.
|
М №10 Таъм лойиҳ тузиш ва уни амалга ошириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таъмирлаш лойихасини боскичлари уларни амалга ошириш, уларни таркиби ва уларда хал килинадиган масалалар Мусаввада (эскиз) лойиҳаси
МАВЗУ № 10. Таъмирлаш лойиҳасини тузиш ва уларни амалга ошириш Таъмирлаш лойихасини оддий лойихадан фаркини Таъмирлаш лойиҳасининг оддий лойиҳадан асосий фарқи шундаки, унинг негизини эркин ижод эмас, балки аниқ тадқиқ ташкил қилади. Шунинг учун ҳам бу лойиҳа илмий характерга эга. Лойиҳанинг таркибий қисми-қабул қилинган ечимни асослашдир. Таъмирлаш лойиҳаси ҳажмий жиҳатдан оддий лойиҳадан катта бўлади. Таъмирлаш бошлангунга қадар аксари тўла ишланган лойиҳа қилиб бўлмайди. Таъмирлаш лойихасини боскичлари уларни амалга ошириш, уларни таркиби ва уларда хал килинадиган масалалар Мусаввада (эскиз) лойиҳаси Дастлаб таъмирлашнинг мусаввада (эскиз) лойиҳаси ишланади. Кейинги босқичда лойиҳа мукаммалроқ бажарилади. Якка босқичли лойиҳа аввал таъмирланган, кичикроқ обидаларда ишлатилади. Мусаввада лойиҳасида таъмирлаш услубияти, кейинги қатламларга муносабат, қўшимчалар киритиш, бинодан янгича фойидаланиш билан боғлик каби масалалар ҳал этилади. Лойиҳа таъмирлашнинг олдин юрмайди, балки таъмирлашнинг ҳамрохи бўлади. Таъмир ишланган лойиҳадан баъзан анча фарқланади. Шунинг учун ҳам учинчи босқич - ҳисобот зарурати туғилади. Унда хамма тадқиқ ва таъмир акс этади. Лойиҳа фармондори билан мухокама қиланади. Бундай идоралар билан лойиҳалаш топшириги ва янги мақсадга мувофиқлаштириш ҳам келишади. Бу ишга илмий жамоатчилик ҳам тортилади. Таъмирлашнинг мусаввада лойиҳаси ишлаб чиқиш жарёнида тадқиқот бўлимлари етарли даражада яхлит ҳолатни бормаганлиги сабабли мусаввада матнида икки нарса ёритилиши керак: 1-обиданинг ҳозирги ҳолати, дастлабки ва кейинги қатламлари; 2-обиданинг қайси қисмларини илмий жиҳатдан тасдиқланиб таъмирлаш мумкинлиги. Обиданинг турли даврларга мансублигини кўрсатиш учун тарҳда, қирқимда тарзда картограммалар берилади. Имконият доирасида дастлабки ва кейинги ҳолатларнинг таъмир чизмалари берилади. Кўп ҳолларда илмий жиҳатдан тасдиқ топилмаган қисмлар яхлитлик учун соддалаштирилган ҳолда бўлсада тикланади. Лойиҳада илман тасдиқланган ва тасдиқланмаган қисмлари, ажратилиши керак. Мусаввада лойиҳасида қабул қилинган ечимларнинг сабабларини исботлаб бериш керак. Бунинг учун обиданинг тарихий ва бадиий аҳамияти, кейинги қатламларнинг қиймати, уларнинг қайсилари обидага бадиян салбий таъсир кўрсатиши баён этилади. Лойиҳада таъмирлаш ансамблдаги бадиий боғлиқликларга таъсирининг ўзгариши кўрсатилади ва ниҳоят обидадан кейинчалик фойдаланиш мумкинлиги ҳам назарда тутилади. Лойиҳада таъмирдан сўнг ҳолатни кўрсатиш билан кифояланилмайди, балки бажариладиган ишлар ҳам кўрсатилади. Бу ишлар кўпроқ чизгичлар қаторлари (штрихлар) ёрдамида кўрсатилади. Лойиҳада асосий ўлчамлар ва баландлик кўрсатилади, ундан ташқари чизиқли масштаб кўрсатилиш шарт. Тикланадиган қисмларда эса улар батафсил кўрсатилади. Мусаввада лойиҳасида обидани мустахкмлаш чоралари ҳам кўрсатилади. Кейинчалик уларга таяниб махсус муҳандисона мустаҳкамлаш лойиҳаси ишланади. Лойиҳага қўйдагилар илова қилинади: тарихий маълумот, меъморий –археологик ўлчовлар тўплами, археологик қазилма ва ковламалар ҳисоботи, мухандисона ҳулоса (конструкцияси, бузилиш жараёнининг ўтиши ва унинг сабаблари), нақшлар ва деворий суратлар тўғрисидаги ҳулоса, намуналарнинг лаборатория анализи ва керак бўлганда бошқа материаллар. Таъмир ҳажми мусаввада лойиҳасида тўла аниқлана олинмаслиги сабабли унда смета хужжатлари дастлабки смета-молиявий ҳисобот (сметно-финансовўй расчёт) тариқасида ишлаб чиқилади. мукаммал смета кейин қилинади. Download 24.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling