Таъмирлаш жараёнида олиб бориладиган ишлар, лойихачининг вазифалари,таъмирлашнинг хисоботи
Обида тевараги бетон ёки асфальт билан фарқланмаслиги маъқул. чунки уларнинг тагида нам йиғилиб у обида деворларига чиқа бошлайди. Шўр-хок ҳам пайдо бўлади. Тош ёки ғиштни қум устига ётқизиб фаршланганлиги маъқул.
Ғиштларни тозалашда қум билан тозалаш усулини қўлламаслик керак. ғишт пиширилганда ва узоқ муддат ҳавода бўлганда сиртида зич қобиқ ҳосил қилади. Таъмир ишларнинг хусусиятларига кўра иш ҳақи ва муддати каби мезонлар (нормативлар) бошқачароқ олинади.
Таъмирлашда лойиҳачининг вазифалари янги иншоат лойиҳачисиникидан анча фарқ қилади. Унинг асосий вазифаси –назорат эмас, балки таъмирга илмий-техник раҳбарлик қилишдир.
Таъмирчи лойиҳачи ўз кўрсатмаларини махсус дафтарга ёзиб боради. Усталар бажарилганлигини ҳам қайд этадилар. Дафтарда расм ёки схема кабилар ҳам чизилиши мумкин. Таъмирлаш жараёнини ўзида акс эттирган дафтар кейин давлат архивига топширилади.
Лойиҳачи зарур бўлган тақдирда ўзига мутахассисларни археолог, конструктор, рассом ва бошқаларни ишга чақиради.Зарур холларда ишни тўхтатиб қўйиши мумкин. Лойиҳачи обидани таъмирлагандан кейин уни махсус комиссияга топширишда қатнашиши лозим. Таъмирлашнинг хисоботи ишнинг сўнгги босқичи хисобланади. Хисоботда обиданинг қисқа таърифи, тадқиқий ишлар баёни берилади. Айниқса таъмир вақтида топилиб, лойиҳада кераклигича акс этмаган далиллар тўла кўрсатилади. Кейинги қатламлардан холос бўлиниши, тикланган жойлар, улар учун далиллар келтирилади, киритилган ўзгаришларга катта эътибор берилади.
Ижроя чизмалари,унинг максади
Таъмир ҳажми жуда катта бўлганда ижроя чизмалар берилади. Уларнинг мақсади иккита:
1) улар таъмирдан кейинги холатни кўрсатади, яъни ўлчов ёки лойиҳа чизмаларидан фарқланади, улар ҳам ўлчов чизмалари бажарган вазифани бажаради, яъни кейинги ишларга асос сифатида фойдаланилади;
2) таъмир жараёнини кузатиш имконини беради. Ижро чизмалар қилинган ишларнинг картограммаси вазифасини бажаради.
Таъмир лойиҳаси муҳокама қилинган мажлис баённомалари ҳам ҳисоботга қўшилади. Таъмирлаш ташкилотига ва муҳофаза идорасига хисоботлар топширилади.
Ҳисоботнинг асосий мазмуни матбуотда ёритилади.
Таянч иборалар
Контраст, нюанс, функция, ўймакор, наққош, фаршлаш, архив, мезон,
Мавзу бўйича билимларни мустахкамлаш учун саволлар
Таъмирлашда неча ва қандай қурилиш ашёлари қўлланилади?
Нима учун ёдгорликда ғиштларни қум билан тозалаш тавсия этилмайди?
3. Лойиҳачи усталарнинг ишлари устидан назорат қилиш керакми ёки илмий –техник раҳбарлик қилиш керакми?
4. Нима учун хисобот таъмирлаш лойихасининг якунловчи босқичи деб хисобланади?
5. Ижроя чизмалари нима? Қандай холларда ижроя чизмалар қилинади?
Do'stlaringiz bilan baham: |