Таянч иборалар
Мусаввада, хисобот, картограмма, смета, ишчи лойиха, мослаштириш, интерьер, нюанс.
Мавзу бўйича билимларни мустахкамлаш учун саволлар
1.Таъмирлаш лойихасининг оддий лойихадан фарки нимада?
2..Таъмирлашнинг мусаввада лойихасида қандай масалаларни ҳал этилади?
3..Мусаввада лойихасига нималар (қандай хужжатлар) илова қилинади?
4. Қандай холларда ишчи лойиха тузилади?
5.. Ёдгорликни янги функциияга мослаштириш лойиҳаси қандай холларда ишланади? Унинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?
Таъмирлаш лойихасини амалга ошириш
Таъмир жараёнининг хусусиятлари, унинг тийнатидан келиб чиқади. Таъмир обидани очиб тиклашдир. Баъзан таъмирлаш тўхтатилиб янгидан тадқиқ қилинади.
Янги очилган маълумотлар таъмир лойиҳасини қайтадан ишлашга мажбур қилиши мумкин. Иш қимматлашади ва секинлашади. Нақш ёки сурат очилса, уларни сақлаш учун махсус тадбирлар кўриш зарурати туғилади.
Таъмирлаш асосан қўлда бажарилиши лозим. Унга камёб ҳунарманд-мутахассислар жалб қилинади: масалан, ёғоч ўймакорларни, наққошларни ва ҳ.к.
Таъмирлашда кулланиладиган ашёлар,унинг гурухлари.
Таъмирлашда қўлланадиган ашьёлар асосан пастдан тўрт гурухга киради: 1-гуруҳ -қўлланилган ёки унга яқин ашьёлар-тош, ғишт, сополлар ва ҳ.к. Тош аввал олинган жойидан олиниши маъқул. Махсус буюртма билан ғишт тайёрланиши мумкин. Ашёларни кейин ҳам сақланишини ўйлаш керак.
2-гуруҳ-махсус таъмирлаш учун тайёрланган замонавий материаллар лойиҳачининг мақсадига кўра кўринишидан аввалги ашёдан кескин ёки сал фарқланиши ёки мутлақо фарқланмаслиги мумкин. ғишт тушиб кетган жойида ўрнини махсус қоришма билан тўлдириш имконияти бор.
3-гуруҳ-янги, кўпроқ консервация учун сақлашда фойдаланиладиган ашёлар. Улар структуравий мустахкамлаш, биологик жиҳатдан зарарсизлантириш учун ишлатилади. Шаффоф ашёлар буғни чиқазади, сув кирғизмайди лекин чидамсиз. Уларни тез-тез янгилаб туриш зарур.
4-гуруҳ-кўринмайдиган жойларда ишлатиши мумкин бўлган замонавий ашёлар.
Бу гуруҳлардаги ашёлар аввалги ашёлардан физикавий хоссалари билан кескин фарқланмаслиги керак. Хоссалари кескин фарқланса, таъмир учун нохуш оқибатлар пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |