Ибн Сино ер ости сувларининг қандай тоғ жинсларидан оқиб чиққанлигига қараб, уларнинг кимёвий таркиби шаклланади, деб таъкидлаган. Минерал сувлар шифобахш сувлар деб тушунтирган ва бу билан гидрогеохимия фанига асос солган. Ал-Беруний


Download 94.57 Kb.
bet1/6
Sana30.04.2023
Hajmi94.57 Kb.
#1414939
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-маъруза


Гидрогеологиянинг ривожланишига совет олимлари катта таъсир кўрсатдилар: В. И. Вернадский, Н. N. Павловский, Ф. P. Саваренский, А. F. Лебедев, Н. И. Толстихин, Г. Н. Каменский, А. M. Овчинников, О. K. Ланге, А. Н. Семихатов ва бошқалар.
Чет эл олимларидан А. Дарси, Е. Принс, О. E. Мейнцер.
Ўрта Осиё олимлари – М. M. Крилов, Н. A. Кенесарин, Г. A. Мавлянов, Н. Н. Ходжибаев, А. Н. Султанходжаев, А. С. Хасанов, С. M. Мирзаев, А. И. Исломов
VIII-XI асрлар мамлакатимиз ҳудудида йирик илм-фан даҳоларининг дунёга келиш ва фаолият кўрсатиш даври бўлди. Булар Муҳаммад Ибн Мусо ал-Хоразмий (780-847), Абу Райҳон Беруний (973-1048), Абу Али ибн Сино (980-1037), Аҳмад Фарғоний (IX аср), Ал-Фаробийлар (873-950) эди.
Ибн Сино ер ости сувларининг қандай тоғ жинсларидан оқиб чиққанлигига қараб, уларнинг кимёвий таркиби шаклланади, деб таъкидлаган. Минерал сувлар шифобахш сувлар деб тушунтирган ва бу билан гидрогеохимия фанига асос солган.
Ал-Беруний артезиан сувларининг табиатини ўша вақтдаёқ тўғри тушунтириб бера олган. Агар ер ости сувларининг таъминланиш майдони ер юзасидан юқорида, яъни тоғда жойлашган бўлса, улар қудуқнинг тагидан қайнаб чиқади ва ер юзасига чиқиб оқиб кетади. Агарда таъминланиш майдони пастда жойлашган бўлса, улар ер юзасигача етиб бормайди деб тушунтирган.
Гидрогеология фанининг вужудга келиши ва ривожланиш тарихи ўзининг узоқ ўтмишига бориб тарқалади. Бу фанларнинг вужудга келиши ва ривожланиши биринчидан мамлакатимизда олиб борилган суғориш, қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан боғлиқ. Суғориш шаҳобчаларини, каналларни, махсус сопол қувурлар ёрдамида ер ости сув узатиш қурилмаларини, қалъаларни, ибодатхоналарни қасрларни бунёд этишда ўзаро тажриба алмашилган.
Гидросфера. Гидросфера планетамиздаги сув ҳавзаларини (кўлларни, дарёларни, ер ости сувларини, денгиз ва океанларни) бирлаштириб туради. Уни 94% қисмини дунё океанининг суви ташкил этади. Дунё океанининг ўртача чуқурлиги 3880 км бўлиб, ер майдонининг 70,8% ини ташкил этади (Н.А.Ясманов, 1987). Планетада сувнинг хажми — 1,39 млрд км3 . Гидросфернинг оғирлиги — 1,46·1021 кг.
Геология фанида сувни табиатда айланиши ҳарактерига қараб иккига бўлиш қабул қилинган. Биринчиси климатик (гидрогеологик), иккинчиси геологик сув айланиши. Баъзи мутахассислар (В.М.Шестаков, М.И.Лъвович, Е.В.Пинеккер, А.Н.Павлов) бунга эквивалет қилиб, гидрогеологик ва литогенетик сув айланиш деб аташ ҳам таклиф қилинган. Бизнинг фикримизча тўғрироғи, гидрогеологик ва литогенетик сув айланиш турларига бўлиниши мақул.

Download 94.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling