Ибн Сино ер ости сувларининг қандай тоғ жинсларидан оқиб чиққанлигига қараб, уларнинг кимёвий таркиби шаклланади, деб таъкидлаган. Минерал сувлар шифобахш сувлар деб тушунтирган ва бу билан гидрогеохимия фанига асос солган. Ал-Беруний


Download 94.57 Kb.
bet3/6
Sana30.04.2023
Hajmi94.57 Kb.
#1414939
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-маъруза

1) гидрокарбонатли;
2) сульфатли;
3) хлоридли
ва бир қатор оралиқ – гидрокарбонат-сулфатли, сульфат-хлоридли, хлорид-сульфатли ва ундан мураккаб таркибларга ажратилади
Ер ости сувларига кирадиган хлор ионининг манбалари қуйидагилар: натрий хлорид сувлари фойдали қазилмалар билан бирга тўпланган қадимги денгиз ҳавзалари; эриган тош тузи; айниқса, қуруқ жойларда ва денгиз ва океанлар яқинида атмосферадан қабул қилиш; ҳайвонот дунёси маҳсулотлари.
Ер ости сувларидаги сулфатлар гипс ва ангидритларнинг эриши, ҳамда, олтингугурт бирикмалари ва сулфид минералларининг оксидланиши натижасида тўпланиши мумкин.
Гидрокарбонат иони, ер ости сувларига асосан, мергеллар, доломитлар, оҳактошларнинг сизиб ўтиши туфайли киради.
Микро-компонентлар – 1 г/л дан кам миқдорда ер ости сувлари таркибидаги кимёвий элементлар ёки бирикмалардир. Улар сувнинг кимёвий турини аниқламайди, лекин улар таркибининг ўзига хос хусусиятларига сезиларли таъсир кўрсатади.
Газлар ер ости гидросферасининг етакчи таркибий қисмларидан биридир. Сорбцияланган, эриган ва эркин газларга ажралади. Сувдаги газ миқдори газнинг тўйинганлиги билан белгиланади, яъни 1 литр сувда нормал босим ва 0 ° C да эриган газнинг ҳажми.
Генезисига кўра сувдаги газлар 4 та асосий гуруҳга бўлинади:
1) атмосферик келиб чиқадиган газлар;
2) биокимёвий келиб чиқадиган газлар;
3) метаморфик ва магматик келиб чиқадиган газлар;
4) радиоактив келиб чиқадиган газлар.
Табиий сувлар минерализацияси. Ер ости сувларининг минераллашиш кўрсатгичлари бўйича тавсифи
Ер ости сувларининг умумий минераллашуви уларда эриган моддалар йиғиндисидир. Одатда г/л ёки мг/л билан ифодаланади. Ер ости сувларининг кимёвий таркиби ва умумий минераллашувининг шаклланиши икки асосий омил билан боғлиқ:
1) уларнинг келиб чиқиш шартлари;
2) ер ости сувлари ҳаракатланадиган жинслар билан ўзаро таъсир ва сув алмашиниш шароитлари.
Бугунги кунга келиб, ер ости сувларининг минерализацияси ва кимёвий таркибига кўра кўплаб классификациялари таклиф этилган. В. И. Вернадский, О. A. Алекин ва бошқалар таснифлашда ер ости сувларининг тўртта гуруҳга ажратган:
1) чучук – умумий минерализация 1 г/л гача бўлган;
2) шўрроқ – дан 1 дан 10 г/л;
3) шўр – 10 дан 50 г/л;
4) намакоб - 50 г/л дан юқори.

Download 94.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling