Ибн Сино ер ости сувларининг қандай тоғ жинсларидан оқиб чиққанлигига қараб, уларнинг кимёвий таркиби шаклланади, деб таъкидлаган. Минерал сувлар шифобахш сувлар деб тушунтирган ва бу билан гидрогеохимия фанига асос солган. Ал-Беруний


M. С. Гуревич ва Н. И. Толстихиннинг


Download 94.57 Kb.
bet4/6
Sana30.04.2023
Hajmi94.57 Kb.
#1414939
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-маъруза

M. С. Гуревич ва Н. И. Толстихиннинг таснифида турли вазифаларни ҳал қилиш учун ер ости сувларининг эҳтиёжларини ва ишлатилишини ҳисобга олган ҳолда ушбу гуруҳларнинг янада қисман бўлиниши берилган.

Сув синфи

Сув кичик гурухлари

Минерализация г/л

Чучук

Ультра-чучук

< 0,2

Ўрта чучук

0,2–0,5

Чучук

0,5–1,0

Шўрроқ

Кучсиз шўрроқ

1–3

Ўрта шўрроқ

3–10

Шўр

Кучсиз шўр

10–30

Жуда шўр

30–50

Намакоб

Кучсиз

50–100

Кучли

100–320

ўта кучли

320–500

Ўта тўйинган

> 500

Ер ости сувлари инфильтрация йўли билан ҳам, фильтрация йўли билан ҳам тоғ жинсларида ҳаракатланиши мумкин. Инфильтрация вақтида сувнинг ҳаракати ғоваклар қисман ҳаво ёки сув буғлари билан тўлдирилганда содир бўлади, бу одатда аэрация зонасида кузатила
Фильтрлаш вақтида сувнинг ҳаракати ғоваклар ёки ёриқлар сув билан тўлиқ тўлдирилганда содир бўлади. Бу ҳаракатланаётган сувнинг массаси филтрлаш оқимини ҳосил қилади.
Ер ости сувларининг фильтрлаш оқимлари: ҳаракат характери, гидравлик ҳолати, фильтрлаш режими ва бошқалар билан ажралиб туради.
Ер ости сувларининг ҳаракати барқарор ва турғун, босим ва босимсиз, ламинар ва турбулент бўлиши мумкин.
Барқарор ҳаракат билан фильтрлаш оқимининг барча элементлари (тезлик, оқим сарфи, йўналиши ва бошқалар.) вақтида ўзгармайди. Кўп ҳолларда бу ўзгаришлар шунчалик кичикки, уларни амалий мақсадларда эътиборсиз қолдириш мумкин. Унинг асосий элементлари фақат фазонинг координаталаридан эмас, балки вақтдан ҳам ўзгарса фильтрлаш оқими қўзғалмас дейилади.
Ер ости оқими ўзгарувчан бўлади, яъни у турли табиий ва сунъий омиллар (ёғинларнинг нотекис инфильтрацияси, қудуқдан сув чиқариш, оқава сувларни фильтрлаш майдонларига оқизиш ва бошқалар таъсирида тўхтовсиз ҳаракат характерини касб этади.).
Гидравлик ҳолатга кўра, босимсиз, босимли ва босимли-босимсиз ер ости сувлари оқимлари мавжуд.
Босимсиз оқимлар сув ўтказувчан қатламни кўндаланг кесимининг сув билан тўлиқ тўлдирмаганлиги билан характерланади. Босимсиз оқимлар эркин сиртга эга бўлиб, улардаги сувнинг ҳаракати оғирлик кучи таъсирида содир бўлади.
Босимли оқимлари сув ўказувчи қатламларни кўндаланг кесимининг сув билан тўлиқ тўлдирилиши билан характерланади, пьезометрик сатҳ мавжуд бўлиб, сувнинг ҳаракати оғирлик кучи таъсирида ҳам, сув ушловчи жинсларнинг ва сувларни эластик хоссалари туфайли ҳам содир бўлади.
Ер ости оқимининг ҳаракати ламинар ва турбулент бўлиши мумкин. Ламинар ҳаракатда сув найчалари бир-бирига паралел ҳолда чайқалмасдан ҳаракатланади. Ламинар ҳаракат фақат ғовакларда эмас, балки фильтрация коэффициенти 300-400 м/суткагача бўлган ёриқланган жинсларда ҳам кузатилади.
Катта ёриқ ва бўшлиқларга эга бўлган, фильтрация коэффициенти 300-400 м/суткадан ортиқ бўлган, шунингдек, яхши ювилган шағалтошларда сувнинг ҳаракати айрим ҳолларда чайқалган характерга эга ёки турбулент бўлади. Ер ости сувларида бу ҳаракат тури нисбатан кам.
Маълум тахминлар билан режадаги фильтрлаш оқимларини текис ёки радиал деб ҳисоблаш мумкин. Бир-бирига кўпроқ ёки камроқ паралел йўналган ер ости сувлари оқими текис оқимлар дейилади. Радиал оқим оқимларнинг турли йўналиши билан фарқ қилади: бир-бирига яқин ёки ажралиб туради. Қудуқдан сув ҳайдалганда грунт сувларининг ҳаракатини радиал оқимга мисол қилиш мумкин (расм).


Download 94.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling