Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я


Н а з о р а т с а в о л л а р и


Download 0.87 Mb.
bet9/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1252404
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   42
Bog'liq
kompozitsiya

Н а з о р а т с а в о л л а р и



  1. Ижодий жараён босқичларини санаб беринг.

  2. «Тасвирий пластик ечим» деганда нималар тушунилади?

  3. Дастлабки ғояда нималар акс этиши лозим?

  4. Ижодий жараёнинг якунловчи босқичида қандай ишлар амалга оширилади?

  5. Ижодий жараён босқичларини чегара билан ажратиш мумкинми?

  6. Ижодий жараённинг узун-қисқалиги нималарга боғлиқ?

IY-боб. КОМПОЗИЦИЯНИНГ АСОСИЙ ҚОНУНЛАРИ




Композициянинг асосий қонунлари объектив характерга эга бўлиб, улар санъатнинг барча турлари ва жанрларига мансубдир. Композициянинг асосий қонунларини билган талаба, ҳар қандай бадиий асарни умумий-ижодий тахлил қилиши мумкин.
Композициянинг асосий қонунлари деб қуйидагиларни айтиш мумкин: яхлитлик қонуни, контрастлар қонуни, типиклик (янгилик яратиш) қонуни, композициянинг барча воситаларини ғоявий мазмунга бўйсуниши қонуни.
Яхлитлик қонуни. Бу қонун барча элемент (унсур) ва бўлакларни бир бутунликка бирлаштирувчи кўриниш бўлиб, табиатда ва жамиятда, ҳар жойда намоён бўлади ва диалектик қонун сифатига юзага чиқади. Композициянинг мазкур биринчи қонуни-яхлитлик қонунига кўра санъат асари яхлит, бир бутун бўлинмас деб идрок этилади.
Мазкур қонуннинг моҳиятини унинг асосий белгилари ва ҳусусиятларини тахлил қилиш билан очиб бериш мумкин. Яхлитлик қонунининг асосий белгиси-композициянинг бўлинмаслиги (бир бутунлиги) - у кичик даражада алоҳида бўлаклардан иборат бўлсада, хеч қачон бир неча деб идрок этилмаслиги тушунилади. Бўлинмаслик композицияда рассом томонидан топилган бўлғуси асарнинг барча компонентларини бир бутун, яхлитликка бирлаштира олувчи конструктив ғоя орқали ўз ўрнини топади.
Бу қонун асосан оламнинг бир бутун ва моддийлиги нуқтаи-назаридан келиб чиқади. У асарнинг барча элемент ва бўлакларини ягона ғоявий мазмунга бўйсунишини талаб этади. Акс ҳолда композиция бўлакларга бўлиниб кетади.
Агар битта мазмунли-композицион марказ ўрнига икки ёки ундан ортиқ бўйсунмовчи бўлса, гарчи алоҳида деталлар тўғри тасвирланса ҳам асар яхлит бўла олмайди.
Таъсирли эмоционал ҳиссиёт уйғотиш учун рассомдан албатта иккинчи даражалини асосийга бўйсундириш, яъни ягона бир организмга жойлаш қобилияти талаб этилади.
Яхлитлик қонунида мазмун марказдаги персонажларни бошқаларни ва атроф-муҳит билан ҳаётий, аниқ топилган ифодавийлигида кўринади.
Шунингдек, яхлитлик қонуни мазмунни мантиқан ва эмоционал қуриш, тасвирда персонажларнинг психологик ҳолати, фигураларнинг поза (туриши) ва ҳаракатларидаги фарқлари ва боғлиқликни тасвирлашда намоён бўлади.
Мазкур қонун асосида муваффақиятли композицион ечими топилган асарлар қаторига И.Е.Репиннинг «Кутмаган эдилар» (1984-1884 ДТГ), П.П.Беньковнинг «Дугоналар» (УзДСМ), Б.Жалоловнинг «Рақснинг туғилиши», Ж.Умарбековнинг «Мен, инсонман» асарларини киритиш мумкин (8-9 расмлар).

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling