Алижон турдалиев к о м п о з и ц и я


Download 0.87 Mb.
bet8/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1252404
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   42
Bog'liq
kompozitsiya

Эстетик ва бадиий дид - ҳам дунёқараш, ҳам бадиий услуб бўлиб, рассомнинг маълум алоҳида ғоявий эстетик ижодий йўналишини кўрсатади.
Эстетик ва бадиий дид инсонга туғилганда берилмайди, худди қобилиятга ўхшаш, у инсоннинг ўсиши билан ривожланиб боради, инсоннинг сезги органларини, психикасини ҳаётни билишдаги тажрибаси билан ривожланиб боради. Эстетик дид тушунчаси санъатга бўлган муносабатдаги бадиий дидга нисбатан кенгроқдир.
Маҳорат - ижоднинг етиб бўлмас ва ўзгача бир компонентларидан биридир. Баъзан маҳоратни қобилият, ижод ва талант билан тенглаштирилади. Бу тўғри эмас. Шубҳасиз, ваҳолангки тасвирий санъатнинг зарурий шароитида намоён бўлувчи шахснинг бадиий қобилиятлари, индивидуал рухий хусусияти ва сифатларидир.
Талант - қобилиятнинг тасвирий фаолиятга муносабатларда алоҳида кўзга ташланади, қайсики, таълим ва тарбия жараёнида олинган юқори ривожланган ва бадиий ижоднинг энг юқори даражасини таъминлайдиган ҳолатидир.
Маҳорат эса тасвирий фаолиятда тасвирий техника, билим, кўникма, малакани мукаммал эгалламоқдир.
Юқори даражадаги билим, кўникма ва малакаларсиз талантнинг ривожи бўлиши мумкин эмас.


Н а з о р а т с а в о л л а р и



  1. «Ижодий жараён» деганда нималар тушинилади?

  2. «Ижоднинг кучи»га қайси нарсалар киритилади?

  3. «Ижод компонентлари» нималар?

  4. Қобилият ва талантнинг ўзаро фарқини айтиб беринг.

  5. «Ижод - меҳнатнинг олий шакли» эканлигига мисоллар келтиринг.

  6. Иродани ижод кучи сифатидаги ролини айтиб беринг.



ИЖОДИЙ ЖАРАЁН ДИНАМИКАСИ


Рассом ижодий жараёнининг биринчи поғонаси (Манизер фикрича - «тасвирий пластик мотивни топиш») бошланғич бадиий изланишлар даври ҳисобланади. Унда асар ҳақида ҳозирча ғоянинг ҳаммаси ҳали аниқланмаган, ғоянинг умумий, эстетик мақсад ва вазифаси нуқтаи-назаридангина тасаввур этилади холос. Бу даврда рассом гох онгли, гох тарқоқ ҳолда асар материалларини бир қисмини «тирноқлаб жойлаётган» бўлади, ва бу манбааларни қачон зарур бўлишини хатто билмайди ҳам.


Хақиқий санъат асарлари борлиқни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш натижаси ўлароқ у бадиий образларда яралади. Бунга ўзбек рассомлари П.Беньков, Ш.Ҳасанова, Р.Аҳмедов, А.Абдуллаев, Ч.Аҳмаров, Ғ.Абдурахмонов, Б.Жалолов, Ж.Умарбеков, Р.Чориев ва бошқа рассомлар асарлари мисол бўла олади (6-расм).
Ғоя - бу ижодий жараён динамикасининг яна бир босқичи хисобланади. Одатда ғоя кўп ёки оз миқдорда аниқланган, рассомни тўлқинлантирган мазмуний шаклидаги тасвирий пластик мотивнинг конкретлашувидир.
Шу ўринда интуиция - бу ижодий фаолиятда зарурий аҳамият касб этади ва айниқса, ғоянинг туғилиши ва уни мукаммаллаштиришда муҳим рол ўйнайди.
Мазмунни якуний қайта ишлаш даври - ижодий жараённинг учинчи босқичи ҳисобланади.
Ижодий жараённинг якуний босқичи санъат асарини яратилиши билан тугалланади.
Санъат усталари ҳаётида ижодий жараён билан боғлиқ қизиқарли воқеалар учрайди. Масалан, «Боярина Морозова» картинасининг ғоявий ечимини топишда В.И.Суриковга қордаги қора қарға образи ёрдам берган. Қарға унга Морозова қиёфаси билан кўриш анологиясини кўрсатиб берган, аниқроғи, бу бутунлай кутилмаган йўл - рассомни кўпдан бери тўлқинтириб келган мавзуни тонал-ранг ечимини топишда калит вазифасини ўтаган.
Шу ўринда Суриковнинг яна бир «Меншиков Берёзовда» картинаси ғоясининг пайдо бўлишини тахлил этиш ҳам қизиқарли. Рассом ҳотирлайди: «Мана, бу менда қандай бўлган, мен Москва яқинидаги бир дачада, деҳқон уйида яшар эдим. Ёз жуда ёмғирли ўтди. Избатор, шифт пакана. Ёмғир ёғаяпти, ишлашни иложи йўқ. Зерикарли. Ва мен эслай бошладим. Ким шундай бўлиб избада ўтирган? Ва тасодифдан эсладим - Меншиков!... дарҳол композицияни тўлиқ кўрдим, фақатгина Князни қандай ўтқазишни билмасдим».
Дастлабки ғоя бўлғуси асарнинг асосини ташкил этувчи эскизда ифодаланади, у қўйидагилар билан ажралиб туради:
а) Мазмуний талабнома қисмларини мантиқий боғланганлигини етарли ёрқин белгилари, б) образнинг асослари, в) талаб этилган ифода воситалари.
Ғоянинг юзага чиқишида айниқса, идрок, фантазия, тафаккур фаол ишлай бошлайди, маълум бир йўналишда бадиий воситаларни танлайди, натижада мазмун ривожланади, конкретлашади, қисман ўзгаради ҳам.
Рассом ғоясини туғилишидан тортиб, то тугал шаклланиб олишгача баъзан узоқ ва мураккаб йўлни босиб ўтади. Ғоянинг туғилиши билан тугал варианти ўртасида аниқ чегаралар қўйиш ярамайди, умуман эса ижодий жараённи алоҳида ҳолда ажратиб ҳам бўлмайди. Тугалланган асар дастлабки эскиздан доим ҳам фарқ қилавермайди.
Рассом ғояни юзага чиқариш босқичида (стадия) катта ва хилма-хил ишларни амалга оширишига тўғри келади. Бўлғуси асарнинг моҳияти ва таркибий қисмлари таҳлил қилинади, вариантлари таққосланади, ҳаммаси кўриб чиқилади, энг мақбуллари танланади ва ғояни аниқлаштириш мақсади билан баҳоланади.
Ғояни онгли тушуниб етиш билан ортиқчаликлар тузатилади, қисқартирилади, уни тасодифий, ноифодавий деталлардан тозаланади ва булар бўлғуси композиция сифати учун ижобий таъсир этади.
Эскизлар, вариантлар, хомаки расмларда мазмунни тўлиқ очиб бериш ёки алоҳида элементларини мазмундан четга чиқиш холатлари учрайдиган ўринлар ҳам бор. Бу вазият ижодий жараёнга хос, мунозараталаб, лекин кўзда тутилган мақсаддан четга чиқувчи- ўзгартирувчи кўринган кўринишдаги ижодий ишлар учраб туради. Бундай бетакрор асарлар албатта, буюк усталарда учрайди. Бу ўринда Леонардо да Винчи, Домье, Суриков ва бошқаларнинг қлам тасвир ишларини мисол келтириш мумкин (7-расм).
Ва ниҳоят, аввалги ўтган жараёнлардан сўнг якунловчи - сюжетни мукаммал ишлаб чиқиш даври бошланади.
Ижодий жараённинг якуний босқичи (стадияси) - бу асарни бир бошдан синчиклаб кўриб чиқишдан иборат, бунда кўп жойлар ўзгартириши, нимадир ёрдамчи материал бўлиб қолиши, нимадир чиқариб ташланиши мумкин. Бу босқич учун рассом асарни тўлалигича яхлит ҳолда кўра олиши характерлидир. У композицияни якуний ишлаб тугатиш учун нималар қилишни, деталларни аҳамияти қандайлигини билади.
Бу босқичда асарни тугаллаш учун алоҳида деталларни тўғрилаш, жилвирлаш олиб борилади. Баъзан композицион тузатиш ва қайта ишлаш шундай асосли олиб бориладики, бу ҳолатни ҳақли равишда картина ёки ҳайкалнинг қайта туғилиши деб ҳам айтилади.
Хуллас, барча босқич (стадия) бир-бири билан чамбарчас боғланган, улар орасида қатъий кетма-кетлик ёки чегара ҳам йўқ. Баъзан бир вақтни ўзида икки ёки уч фаза бир бўлиши ҳам мумкин. Баъзан айрим қисм қатнашмаслиги ҳам мумкин. Ижодий жараённинг узун-қисқалигига картинанинг ғоявий мазмуни билан бирга, хилма-хил ташқи шарт-шароитлар ҳам таъсир кўрсатади.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling