Сезги режа
Download 55 Kb.
|
2-mavzu. Psixologiya nazariyasi va tarixi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сезги ҳақида тушунча
Сезги РЕЖА: Сезги ҳақида тушунча. Сезгилар классификацияси. Сезгиларда қонуниятлар. Таянч тушунчалар: сезги, адаптация, сензибилизация, рецепторлар , синезтезия, тери туюш, ички ва ташқи сезгилар, мускул пай сезгилари. Адабиётлар: Гозиев Э.. Умумий психология. 1-2 том. Тошкент. 2008 й Климов Е.А. «Общая психология». Речь, Москва-2001 3. Штерн А.С. «Введение в психологию» М.: Академия, 2002. 4. Давлетшин М.Г. Туйчиева С.М. “Умумий психология”. Т.: ТДПУ 2002. 5. Климов Е.А. Психология. Спб.: Речь. 2000. Сезги ҳақида тушунча Бизни ўраб турган ва мавжуд бўлган барча нарса ва ҳодисалар ўзига хос хусусиятларга эга. Хусусиятлар бу предметларнинг белгиларидир. Белги бу предметни бошқаларидан ажратадиган омилидир. Хусусиятлар бевосита бизнинг онгимизда акс этиб, бунда сезги органлари кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш ва тери туюшни роли катта. Бу энг оддий психик жараён бўлиб, нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятлари физик жараёнларни сезги органларига бевосита таъсир этиши натижасида уларнинг хусусиятларини алоҳида-алоҳида намоён бўлиши сезги деб аталади. Сезгини пайдо бўлиши учун нима зарур? 1) Бунинг учун бирор-бир сезги органига таъсир этувчи предмет зарур. Сезгилар ҳамиша бизнинг сезги органларимизга: кўзимиз, қулоғимиз, теримиз ва бошқа органларимизга таъсир этиш асосида вужудга келади. Масалан, ёруғлик, ранг, овоз, терига тегиш, ҳид билиш, ширин, аччиқ ва ҳ.к. 2) Сезувчи аппарат зарур. Сезги органи - рецептордан иборат (у сезувчи нервнинг қисми бўлиб, у орқали қўзғалиш анализаторнинг периферия қисмлари орқали марказга узатилади, мия катта ярим шарлари пўстлоғидаги махсус қисмларда психик ҳодиса сезги юзага келади). Бу уч қисм битта қабул қилувчи аппаратни ташкил этиб, И.П. Павлов буни анализатор деб атайди. Сезги жараёнида қуйидагиларни ажратиш лозим: а) қўзғовчи предмет ва ҳодисаларнинг физик хусусиятлар бўлиб, улар сезги органларига таъсир этадилар; б) қўзғалувчанлик – қўзғовчининг таъсири; в) қўзғалиш – қўзғовчи таъсирида юзага келадиган физиологик жараён; г) сезиш – ташқаридаги таъсир асосида бош миянинг маҳсули сифатида юзага келадиган психик жараёнидир. Инсон бирор-бир нарсани унга таъсир этгандагина акс этади ва англайди. Сезгининг пайдо бўлиши схемасини қуйидагича кўрсатиш мумкин: Download 55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling