Сезги режа


Интероцептив ёки органик сезгилар


Download 55 Kb.
bet4/5
Sana11.05.2023
Hajmi55 Kb.
#1453960
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-mavzu. Psixologiya nazariyasi va tarixi

Интероцептив ёки органик сезгилар деганда – оч қолиш, чанқаш, соғлиқ, касаллик, чарчоқ кабиларни организмимиз ёки алоҳида органлар сезиши назарда тутилади. Рецепторлар – ички органларнинг деворларидир. Физик сабаби – ички органлардаги турли химик ва механик таъсирларга қўзғалувчанлик. Органик сезгилар дифференциялашмаган. Оғриқни сезишнинг ташқи сабаби физикавий-химик жараёнлар бўлиб, улар органларни бузилиши ёки лат етишида юзага келади. Рецепторлари – терининг сезги нервларининг учи, шилимшиқ қоплама ҳамда ички органлардир.
Проприоцептив ёки мускул – ҳаракат сезгилар (кинетик). Ташқи сабаб мускулларининг сусайиши, тортилиши, қотиб қолиши, шунингдек, мускулларга предметларнинг механик таъсири бўлади. Органлари – мускуллар пайлар. Мускул – ҳаракат сезгилари координацияни талаб этувчи мураккаб ҳаракатларда катта аҳамиятга эга.
Мувозанатни сезиш органи – вестибуляр аппарат бўлиб, у ички қулоқнинг бош қисмида жойлашган бўлиб, ярим доира шаклидаги каналлар ва атолит (эндолимфада сезувчи таёқчалар) аппаратидан иборат.
Ташқи сабаб – тўғри ва қия тезланишлар. Вестибуляр аппарат танани бошқаришга, мускул аппаратини импульслари ва сезувчанлиги ҳақида маълумот олишга ёрдам беради.
Сезгилар қатор характеристикалар ва қонуниятларга эга.
1. Тезлик ва давомийлик. Таъсир қилувчининг рецепторга таъсир қилиши ва сезгини ҳосил бўлиши орасидаги вақт бир-бирига мос тушмайди: сезги таъсиридан сўнг 0,02 дан 0,01 секундга қадар ҳосил бўлади. Давомийлик таъсир этувчини таъсир этиш давомийлигига боғлиқ.
Сезгининг тамом бўлиши ва таъсир этувчининг ҳаракатларини тугатилиши вақти ҳам бир-бирига мос тушмайди. Таъсир тугаши мумкин, лекин сезги давом этаверади. Бундай сезгининг давомийлиги қолдиқли сезгилар дейилади. Уларнинг давомийлиги 0,05 дан 1 секундгача.
2. Сезги остонаси. Сезгилар турли куч даражасига эга. Сезгининг кучи таъсир этувчининг кучига боғлиқ. Ҳар қандай таъсир ҳам сезгини юзага келтиравермайди (остона ости таъсир этувчилар). Таъсир кучи паст ва билинар-билинмас сезгини юзага келиши сезгининг абсолют паст остонаси дейилади (масалан, 6 гр. шакар 1 стакан чойда илк бор ширин бўлиб туюлиши мумкин). Таъсирнинг энг юқори катталиги таъсир этишнинг давом этишига қарамай сезгининг абсолют юқори остонаси дейилади. Бундай сезгидан сўнг оғриқ юзага келади.
Анализаторнинг абсолют сезгирлиги сезгининг абсолют паст остонасига пропорционал тескари равишда характерланади. У алоҳида формула билан ўлчанади:

Бунда: - сезгирлик, - сезгининг паст абсолют чегараси.


Таъсир кучи ўзгариши билан сезги кучи ҳам ўзгара бошлайди, лекин ҳамма ҳолларда ҳам бундай эмас. Сезги кучини аниқлаш учун эшитиш сезгисини қисмини; кўришни ни; таъм билишни ни ва тери туюшни ни қўшиш керак. Вебер ва Фехнерларнинг қонунига асосан сезги кучи таъсир этувчи кучига логарифмик пропорционалдир. «Сезгилар арифметик прогрессияда ўзгарган ҳолда, таъсир этиш кучи геометрик прогрессияда ўзгаради».
Масалан, агар сезги кучи 1 га тенг бўлса, таъсир этувчининг кучи эса 2 бўлса, уларнинг ўзаро боғлиқлиги қуйидагича бўлади:
1 – 2 ёки 21
2 – 4 ёки 22
3 – 8 ёки 23
4 – 16 ёки 24
5 – 32 ёки 25
Иккинчи тахрирда бу қонун қуйидагича бўлади «Сезги таъсир этувчи кучининг логарифмига тенг». Бу қонун формуласи:



Бунда: « « - сезги кучи.


« « ва « « - константалар.
« « – таъсир этувчининг кучи.




  1. Download 55 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling