Қўш доминанта. Тузилма ичида ва каденцияда қўш доминанта. Қўш доминантада альтерация
Download 141.26 Kb.
|
ДВОЙНАЯ ДОМИНАНТА Office Word
Қўш доминанта. Тузилма ичида ва каденцияда қўш доминанта. Қўш доминантада альтерация. Қўш доминанта аккорд сифатида амалиётда асосан септаккорд кўринишида кўпроқ ишлатилади. Қўш доминантанинг ёрқин белгиси – IV поғонанинг ярим тонга кўтарилиши, ва шу билан тоналликнинг товушқаторида хроматиклашувнинг пайдо бўлишидир. Қўш доминанта деганда оддий маънода – доминантага нисбатан доминантани тушуниш мумкин. IV♯ →V ярим тонли ўткир тортилиши функционалликнинг турли томондан янада ёрқин акс эттиргани сабабли, қўш доминантага хос аккордларни турли тарихий даврларда ижод этган композиторлар асарларида мунтазам учратамиз. DD7 ладнинг иккинчи поғонасида қурилади. II7 фарқи – терция товушининг ярим тонга кўтарилгани. Интервал бўйича қурилиши D7нинг интервалли таркиби билан бир хил. Унинг айланмалари II7 айланмалари каби лад поғоналарида ўрнашади. Юқорида айтиб ўтган ёрқин белги - IV♯ бундан ярим тонга фарқ қилади. DD7 – II, DD65 - IV♯, DD43 - VI, DD2 – I поғоналарда қурилади. Доминантага нисбатан етакчи септаккорд – яъни етакчи қўшдоминанта септаккорди IV♯ поғонада қурилади. DDVII7 нинг айланмалари – DDVII65 – VI, DDVII43 – I, DDVII2 – III поғоналарида қурилади. Унинг кичик ва камайтирилган кўринишлари бор. DD7, DDVII7 ва уларнинг айланмалари тузилма ичида ишлатилганида тоника ва доминанта учтовушлигиёки уларнинг айланмаларига ечилиши мумкин. Улардан олдин деярли барча поғоналар учтовушликлари ва айланмалари, ҳамда турли септаккордлар келиши мумкин. Бироқ DD7, DDVII7 ва уларнинг айланмалари ўткир диссонансликни ўзида жам этганлиги сабабли, улардан кейин фақат Т ва Т6, Т64, D, D6, D64,III, III6 келиши мумкин. S, S6, S64, II, II6, II64 берилмайди. Акс ҳолда лад-тоналли мантиқ йўқолади.Шунингдек, II7 ва унинг айланмалари D7 ва унинг айланмалари орқали Тоника учтовушлиги ва унинг секстаккордига ечилиши каби қўлланилиши мумкин. Download 141.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling