Сезги режа
Download 55 Kb.
|
2-mavzu. Psixologiya nazariyasi va tarixi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сенсибилизация
- Мустаҳкамлаш учун саволлар
Сезгиларда қонуниятлар.
Сезгилар учун қуйидаги хусусиятлар хос – адаптация, сенсибилизация, сенестизия. Адаптация - сезги органларини уларга таъсир этувчи стимулларга мослашиши, бунда уларни акс этилишини яхшилашни ёки ортиқча оғирликдан халос этилиши назарда тутилади (қоронғулик, ёруғлик, ҳидга мослашиш). Сенсибилизация – машқ қилиш ёки анализаторларни ўзаро таъсири натижасида сезги органларини сезувчанлигини ортишидир (масалан, овоз таъсирида кўришни ўткирлашиши). Сенестизия – бир сезгига таъсир этувчи қўзғатувчи иккинчи сезгини юзага келишига сабаб бўлади. Масалан, «юмшоқ овоз», «рангли товушлар» ва ҳ.к. Ёрқин мисол рус композитори Скрябиннинг «Оловни бўйсундирилиши» ранг мусиқа асаридир. Сезгининг ривожланиши турмуш тарзи, шуғулланган фаолият билан боғлиқ ҳолда ҳам бўлиши мумкин (масалан, текстил комбинатида ишловчи мутахассислар қора матони 40 дан ортиқ рангларини ажрата оладилар, ун ишлаб чиқарувчи комбинатларда ишловчи мутахассислар унни қўли билан ушлаб, сифатини айтиб бера оладилар). Бир сезгининг йўқлиги бошқа сезги органини компенсация қилади. Масалан, Ольга Скороходова – кўр, соқов, кар бўлишига қарамай «Мен оламни қандай идрок қиламан, тасаввур этаман ва тушунаман» деган китоб орқали ўзининг оламини акс этиш хусусиятларини очиб берган. Мустаҳкамлаш учун саволлар Сезги нима ва қандай пайдо бўлади? Рецептор деганда нимани тушунасиз? Ташқи сезгиларга изоҳ беринг Ички сезгаларга изоҳ беринг Сезгининг қонуниятлари деганда нимани тушунасиз? Сезги компенсацияси бу нима? Таълим жараёнида сезгининг роли нимадан иборат? СЕМИНАР РЕЖАСИ: РЕЖА: Сезги ҳақида тушунча. Сезгилар классификацияси. Сезгиларда қонуниятлар. Download 55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling