Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!
Download 4.03 Mb. Pdf ko'rish
|
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви
Таъсир: Ғарбнинг юксалиши. Европа христианлиги 8-9 асларда алоҳида цивилизация сифатида шакллана бошлади. Аммо бир неча асрлар давомида у ривожланиш даражаси кўплаб бошқа цивилизацияларидан орқада эди. Танг, Сонг ва Минг сулолалари ҳукмронлиги остида Хитой, саккизинчи-ўн иккинчи асрлардаги Ислом дунёси ва Византия саккизинчи-ўнинчи асрларда тўплаган бойлиги, ҳудуди ва ҳарбий кучи, шунингдек, бадиий, адабий ва илмий ютуқлари бўйича Европадан анча олдинда эди. Аммо XI-XIII асрларда Европа маданияти жадал ривожлана бошлади, бунга «ривожланган цивилизациялар - Ислом ва Византия мақсадлари ва тегишли ютуқларини тизимли равишда ўзлаштириш, шунингдек, ушбу меросни Ғарбнинг ўзига хос шароитлари ва манфаатларига мослаштириш» ёрдам берди. Худди шу даврда, Венгрия, Полша, Скандинавия ва Болтиқ бўйи соҳиллари Ғарбий христианликка қабул қилинди, Рим қонунлари ва Ғарб цивилизациянинг бошқа таркибий қисмлари ҳам тарқалди ва Ғарб цивилизациясининг у ерда ўзоқ вақт давомида сезиларли ўзгаришларсиз қолиши керак бўлган шарқий чегараси барқарорлашди. XI-XII асрларда Ғарб аҳолиси Испанияда ўз таъсир доирасини кучайтириш учун курашдилар ва Ўртаер денгизида барқарор ҳукмронликка эришишди. Аммо кейинчалик, Турк кучининг юксалиши «Ғарбий Европанинг биринчи денгиз империяси»нинг қулашига олиб келди. Ва шунга қарамай, 1500 йилга келиб, Европа маданиятининг тикланиши авж олди ва ижтимоий плюларизм, савдо- сотиқнинг кенгайиши ва технологик ютуқлар глобал сиёсатнинг янги даврига замин яратди. Цивилизациялар ўртасидаги тасодифий, қисқа ва хилма-хил алоқалар Ғарбнинг бошқа цивилизацияларига доимий, кўп талаб қиладиган бир томонлама таъсирини ўтказди. XV асрнинг охирида Иберия ярим оролининг Мурлардан якуний тортиб олиниши ва Португалиянинг Осиёга ва Испаниянинг Америкага кириб бориши бошланди. Кейинги 250 йил ичида бутун Ғарбий яримшар ва Осиёдаги йирик ҳудудлар европаликлар қўлида бўлди. XVIII аср охирига келиб, Европанинг тўғридан-тўғри назорати қисқарганини кўришимиз мумкин - аввал АҚШ, кейин Лотин Амрикасининг кўп қисми Европа бошқарувига қарши чиқиб, мустақиликка эришдилар. Бироқ, XIX асрнинг сўнгги йилларида янгиланган Ғарбий империализм Ғарбнинг таъсирини деярли Африкага кенгайтирди, Ҳиндистон ва бутун Осиё устидан назоратни кучайтирди ва XX аср бошларига келиб, Туркиядан ташқари деярли барча Яқин Шарқ Европанинг бевосита ва билвосита назорати остига ўтди. Европаликлар ёки собиқ Европа мустамлакалари (иккала Америкада ҳам) 1800 йилда қуруқликнинг 35фоизини, 1878 йилда 67 фоизини, 1914 йилга келиб 84 фоизини назорат қилишган. 1920 йилга келиб, Англия, Франция ва Италия ўртасида Усмонли империясининг бўлиниши натижасида бу фоиз янада ошди. 1800 йилда Британия империяси 20 миллион аҳолига эга 1,5 миллион квадрат мил майдонни эгаллади. 1900 йилга келиб қуёши ботмайдиган Виктория империяси 11 миллион квадрат мил ва 390 миллион кишини ўз ичига олди. Европанинг кенгайиши даврида Анд ва Мезоамерика цивилизациялари бутунлай йўқ қилинди, Ҳинд, Ислом ва Африка цивилизациялари бўйсундирилди, Хитой ҳам Ғарб таъсирига бўйсунди. Фақат Рус, Япон ва Эфиопия цивилизациялари Ғарбнинг қаттиқ ҳужумларига бардош бера олди ва ўзларини мустақиллигини ҳимоя қилолди. Тўртюз йил давомида цивилизациялар ўртасидаги муносабатлар бошқа жамиятларнинг Ғарб цивилизациясига бўйсундиришдан иборат эди. Ушбу ноёб ва драматик ривожланишнинг сабаблари Ғарбдаги ижтимоий тузилиш ва ўзаро алоқалар, шаҳарлар ва тижоратнинг гуллаб-яшнаши, вассаллар ва монархлар, шунингдек, дунёвий ва диний ҳокимиятлар ўртасидаги ҳокимиятнинг нисбий тарқалиши Ғарб халқлари орасида миллий ўзига хослик пайдо бўлиши ва давлат бюрократиясининг ривожланиши билан боғлиқ эди. Ғарб кенгайишининг бевосита сабаби технология эди: узоқ мамлакатларга етиб бориш учун океан навигацияси ва у халқларни бўйсундириш учун ҳарбий имкониятларни ривожланиши. Жефри Паркер таъкидлаганидек, «Ғарбнинг юксалиши» куч ишлатиш, Европаликлар ва уларнинг хориждаги рақиблари ўртасидаги ҳарбий мувозанат аввалгиларининг фойдасига тескари томонга ўзгариши билан боғлиқ эди;... Ғарбнинг 1500 ва 1750 йилгача биринчи ҳақиқий глобал империяларни яратишда муваффақият қозонишининг калити айнан «ҳарбий инқилоб» деб аталган урушга қодир кучларнинг яхшиланиши билан боғлиқ эди. Ғарбнинг кенгайишига, шунингдек, қўшинларни ташкил этиш, уларда тартиб- интизомни шакллантириш ва ўқитиш, шу билан бирга транспорт, логистика ва тиббий хизмат соҳасидаги устунликлар туфайли эришилди. Ғарб дунёни ўзининг (бошқа цивилизацияларнинг оз сонли вакилларига қаратилган) ғоялари, қадриятлари ёки диннинг устунлиги билан эмас, балки уюшган зўравонлик ишлатиб қўлга олган. Одатда, Ғарбликлар бу фактни эсларидан чиқариб қўяди, бошқалар эса ҳеч қачон. 1910 йилга кeлиб, дунё инсоният тарихидаги бошқа даврларга қараганда сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан кўпроқ бирлашди. Халқаро савдонинг ялпи дунё маҳсулотидаги улуши ҳар қачонгидан ҳам ортиқроқ бўлиб, бу кўрсатгич ХХ асрнинг 70-90 йилларида яна ошди. Умумий инвеститциялардаги халқаро инвеститцияларнинг улуши бошқа даврларга қараганда юқори бўлди. Цивилизация термин сифатида Ғарб цивилизациясини англатади. Халқаро ҳуқуқ Греция урф-одатларидан келиб чиққан Ғарбий халқаро ҳуқуқ эди. Халқаро тизим Ғарбий Вестфалия суверен, аммо «цивилизатциялашган» миллий давлат ва улар бошқарган мцстамлака ҳудудлар эди. Ғарбда ҳукмронлик қиладиган бундай халқаро тизимнинг пайдо бўлиши 1500 йилдан кейинги бутун давр учун глобал сиёсат ривожланишидаги иккинчи муҳим босқич эди. Ғарбга қарашли бўлмаган жамиятлар билан «ҳукмронлик - қарамлик» режимида ўзаро алоқада бўлишидан ташқари, Ғарб жамоалари ҳам бир-бири бидан тенг асосда ўзаро алоқада бўлган. Бир цивилизация таркибида сиёсий жамоаларнинг ўзаро алоқалари Хитой, Ҳинд ва Юнон цивилизацияларида содир бўлган воқеаларни эсга соларди. Улар «тил, қонунчилик, маъмурий амалиёт, қишлоқ хўжалиги, ерга эгалик қилиш ва, эҳтимол, қариндошлик»ни ўз ичига олган бир хилликка асосланган эди. Европа халқлари «умумий маданият ва умумий савда алоқалари, фаол одамларнинг доимий ҳаракати ва ҳукмрон оилаларнинг ўзаро яқин алоқалари орқали кенг алоқаларни сақлаб туришган. Бундан ташқари, улар деярли доимий равишда бир-бири билан уруш олиб боришган; Европа давлатлари орасида тинчлик қоида эмас, истисно эди. Ва бу даврнинг муҳим қисми бўлишига қарамай, Усмонли империяси баъзан Европа деб ҳисобланганларнинг чорак қисмини бошқарган бўлса ҳам, бу империя Европа халқаро тизимининг аъзоси сифатида қабул қилинмаган. 150 йил давомида Ғарбнинг ички цивилизацион сиёсатида чуқур диний низолар, шунингдек, диний ва сулолавий урушлар ҳукмронлик қилди. Вестфалия билан қуролли низодан кейин бир ярим аср ўтиб, Ғарбий дунёда асосан ҳукмдорлар - императорлар, мутлақ монархлар ва конституцион монархлар ўртасида бюрократияларни, армияларини, ўзларининг иқтисодий устунликларини ва энг муҳими, улар ўзлари яшайдиган ва ҳукмдорлик қиладиган ерларни кенгайтириш ҳаракатида қуролли тўқнашувлар содир бўлди. Бу жараёнда улар миллий давлатлар туздилар ва Франция инқилобидан бошлаб низоларнинг асосий йўналишлари ҳукмдорлар ўртасида эмас, балки уларнинг халқлари орсида эди. 1793 йилда П.П. Палмерга кўра, "Қироллар ўртасидаги уруш тугади, халқлар ўртасида урушлар бошланди ». Ўн тўққизинчи аср модели Биринчи Жаҳон урушигача ўз кучида бўлган. 1917 йилда рус инқилоби натижасида, миллий давлатлар ўртасидаги низода мафкуралар тўқнашуви кучайди. Биринчи навбатда фашизм, коммунизм ва либерал демократия ўртасида, сўнгра охирги иккиси ўртасида. "Совуқ уруш" даврида бу мафкуралар иккита буюк кучлар томонидан ўзлаштирилиб, уларнинг ҳар бири ўзига хослигини ўз мафкураси билан белгилаб қўйди ва уларнинг ҳеч бири анъанавий Европа маъносида миллий давлат бўлмаган. Марксизмнинг ҳокимият тепасига келиши, аввал Россияда, кейин Хитой ва Ветнамда, Европа халқаро тизимидан постевропа кўпцивилизацияли тизимга ўтиш даври бўлди. Марксизм Европа цивилизациясининг маҳсули эди, аммо у бунда илдиз отмади ва муваффақият қозонмади. Ғарбда ушбу мафкурани жорий қилиш ўрнига модернизация қилувчи ва инқилобий элита уни Ғарбга қарашли бўлмаган жамиятларга киритди; Ленин, Мао ва Хо Ши Мин буни ўз мақсадларига мослаштирдилар ва ундан Ғарб кучларига қарши курашда, шунингдек, ўз халқларини ҳаракатга келтиришда ва Ғарбга қарши кураш сифатида ўзларининг миллий ўзига хосликлари ва автономияларини ўрнатишда фойдаланганлар. Совет Иттифоқида марксизмнинг қулаши ва кейинчалик Хитой ва Ветнамда амалга оширилган ислоҳотлар, бу жамиятлар фақат Ғарб либерал демократиясининг мафкурасини олиб кириши мумкин деган маънони билдирмайди. Ғарбликлар Ғарбга хос бўлмаган маданиятларнинг ижодий кучи, мослашувчанлиги ва шахсияти ҳайратга солиши мумкин деб ўйлашган. Умумий инвестицияларнинг улуши сифатида халқаро инвеститциялар бошқа даврларга қараганда юқори бўлди. Цивилизация Ғарб цивилизациясини англатади. Халқаро ҳуқуқ Гротиус анъанасидан келиб чиққан эди. Халқаро тизим суверен, аммо "цивилизациялашган" давлатлар ва улар бошқарган мустамлака ҳудудлар тизими эди. Ушбу Ғарб томонидан белгилаб берилган халқаро тизимнинг пайдо бўлиши 1500-йилдан кейинги асрларда глобал сиёсатдаги иккинчи йирик ривожланиш даври бўлди. Ғарбга қарашли бўлмаган жамиятлар билан доминант-бўйсунувчи режимда ўзаро муносабат қилишдан ташқари Ғарб жамиятлари ҳам бир-бири билан кўпроқ тенг шартлар асосида ҳаракат қилишган. Битта цивилизация доирасидаги сиёсий субъектларнинг ўзаро муносабатлари хитой, ҳинд ва юнон цивилизацияларида бўлган ҳолатларга жуда ўхшаш эди. Улар "тил, қонун, дин, маъмурий амалиёт, қишлоқ хўжалиги, ердан фойдаланиш ва эҳтимол қариндошлик"ни ўз ичига олган маданий бир турлиликка асосланган эди. Европа халқлари "умумий маданиятни тарқатишди ва фаол савдо тармоғи, одамларнинг доимий кўчиши ва ҳукмрон оилаларнинг ўзаро манфаатдорлиги орқали кенг алоқаларни сақлаб туришди". Улар бир-бирлари билан тўхтовсиз курашдилар; Европа давлатлари орасида тинчлик қоида эмас, балки истисно эди. Гарчи бу даврнинг катта қисмида Усмонлилар империяси Европа деб номланадиган қитъанинг тўртдан бир қисмини бошқарган бўлса ҳам, бу империя Европа халқаро тизимининг аъзоси бўла олмади. 150 йил давомидаги буюк диний низолар, диний ва сулолавий урушлар натижасида Ғарбнинг инквизиция сиёсати амалда бўлди. Вестфалия келишувидан кейин яна бир ярим аср давомида Ғарбий дунёда низолар асосан шаҳзодалар - императорлар, мутлақ монархлар ва конституцион монархлар ўртасида, бюрократияни, армияларини, тижорий- иқтисодий қудратини ва энг муҳими, улар эгалик қиладиган ҳудудларни кенгайтиришга ҳаракат қилишди. Бу жараёнда улар миллий давлатчилигини яратдилар ва Франция инқилоби бошланиши билан асосий тўқнашувлар шаҳзодалар орасида емас, балки миллатлар ўртасида эди. 1793 йилда Р. Р. Палмер шундай деган эди: «Қироллар уруши тугади; халқлар уруши бошланди. ХIХ асрнинг ушбу модели Биринчи жаҳон урушигача давом етди. 1917 йилдаги рус инқилоби оқибатида миллий давлатлар тўқнашуви фашизм, коммунизм ва либерал-демократия ўртасидаги мафкуралар тўқнашуви билан бойитилди. Совуқ уруш даврида бу мафкуралар иккита супер кучда мужассамланган бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз мафкураси билан ўзига хослигини белгилаган ва ҳеч бири анъанавий Европа миқёсидаги миллий давлат ғояси бўлмаган. Дастлаб Россияда, сўнгра Хитой ва Ветнамда Марксизмнинг ҳокимият тепасига келиши Европа халқаро тизимидан пост- европа мултицивилизацион тизимига ўтиш даври эди. Марксизм Европа цивилизациясининг маҳсули эди, аммо бу мафкура кўҳна қитъада илдиз отмади ва муваффақият қозонмади. Бунинг ўрнига замонавий ва инқилобий элиталар уни ғарбий бўлмаган жамиятларга олиб киришди; Ленин, Мао ва Хо буни ўз мақсадларига мослаштирдилар ва Ғарб ҳокимиятига қарши чиқиш, ўз халқларини сафарбар қилиш ва Ғарбга қарши миллий ўзига хослик ва автономияни ўрнатиш учун фойдаланганлар. Бироқ, Совет Иттифоқида ушбу мафкуранинг қулаши ва Хитой ва Ветнамнинг мослашувчанлиги, бу жамиятлар бошқа Ғарб либерал демократиясининг мафкураларини олиб киришини англатмайди. Буни таклиф қилган ғарбликлар ғарбга хос бўлмаган маданият вакилларининг ижодкорлиги, қатъиятлилиги ва шахсиятига қойил қолишади. Ўзаро алоқалар: мултицивилизацион тизим. Шундай қилиб, ХХ асрда цивилизациялар ўртасидаги муносабатлар барча цивилизациялар ўртасида бир цивилизациянинг бошқаларга бир томонлама йўналтирилган таъсири ҳукмронлик қиладиган босқичдан барча босқичларга ўтди. Aввалги цивилизациялараро муносабатларнинг иккала марказий хусусиятлари йўқолишни бошлади. Биринчидан, тарихчиларнинг севимли "Ғарбнинг кенгайиши" ибораси истеъмолдан чиқа бошлади ва "Ғарбга қарши исён" бошланди. Ғарб таъсири бошқа цивилизацияларга нисбатан нотекис ва тўхталишлар билан камайиб борди. 1990 йилги дунё харитаси билан 1920 йилги дунё харитаси ўртасида катта фарқ бор еди. Ҳарбий-иқтисодий кучлар ва сиёсий таъсирлар мувозанати ўзгарди (бу кейинги бобда батафсил муҳокама қилинади). Ғарб бошқа жамиятларга жиддий таъсир кўрсатишда давом этди, лекин Ғарб ва бошқа цивилизациялар ўртасидаги муносабатларда Ғарбнинг ушбу цивилизациялар ривожига муносабати устун келди. Ғарб томонидан яратилган тарихнинг объекти бўлишдан ташқари, ғарбий бўлмаган жамиятлар тобора ҳаракатлантирувчи кучга айланиб, ўзларининг тарихи ва Ғарб тарихини ўрганаётган эдилар. Иккинчидан, ушбу воқеалар натижасида халқаро тизим Ғарбдан чиқиб, мултицивилизацияга айланди. Шу билан бирга, асрлар давомида ушбу тизим устидан ҳукмронлик қилган Ғарб давлатлари ўртасидаги зиддият йўқолди. ХХ асрнинг охирига келиб, Ғарб "урушаётган давлат" цивилизация сифатида ривожланиш босқичидан чиқиб, "универсал давлат" босқичига ўтди. Aсрнинг охирида бу босқич ҳали якунланмаган, чунки Ғарб миллий давлатлари Европа ва Шимолий Aмерикадаги иккита ярим универсал давлатларга бирлашдилар. Aммо бу икки объект ва уларнинг таркибий қисмлари расмий ва норасмий инститционал алоқаларнинг ўта мураккаб тармоғи билан боғланган. Олдинги цивилизацияларнинг универсал ҳолатлари - бу империялар. Бироқ, демократия Ғарб цивилизациясининг сиёсий шакли бўлганлиги сабабли, Ғарб цивилизациясининг янги пайдо бўлган давлатлари империя эмас, балки федерациялар, конфедерациялар шаклида бўлди. Йигирманчи асрнинг буюк сиёсий мафкуралари либерализм, социализм, анархизм, корпоратизм, марксизм, коммунизм, ижтимоий демократия, консерватизм, миллатчилик, фашизм ва христиан демократиясини ўз ичига олади. Уларнинг барчасида умумий бир жиҳат бор: улар Ғарб цивилизациясининг маҳсулотидир. Бошқа ҳеч қандай цивилизация муҳим сиёсий мафкурани вужудга келтирмади. Бинобарин, Ғарбда асосий дин йўқ еди. Дунёдаги барча буюк динлар ғарбий бўлмаган цивилизациялар маҳсулидир ва кўп ҳолларда Ғарб цивилизациясидан олдинда юрган. Дунё ғарбий босқичдан узоқлашганида, кечки Ғарб цивилизациясини ифода этувчи мафкуралар камайган, динлар ва бошқа маданий шакллар, ўзига хослик ва садоқат унинг ўрнини егаллайди. Ғарбий цивилизациянинг ўзига хос маҳсулоти бўлган Вестфалия дин ва халқаро сиёсат бўйича ажратиш ўз ниҳоясига яқинлашмоқда ва Эдвард Мортимер айтганидек, дин "халқаро ишларда диннинг таъсири тобора ортиб бормоқда". Ғарб яратган сиёсий ғояларнинг интрасвилизацион тўқнашуви маданият ва диннинг цивилизациялараро тўқнашуви билан аралашиб кетмоқда. Шундай қилиб, глобал сиёсий география 1920-йилларнинг ягона дунёсидан 1960-йилларнинг уч оламига 90-йилларнинг ярмидан кўпроқ оламига ўтди. Шу билан бирга, 1920- йилларнинг Ғарб глобал империялари 1960- йилларнинг анча чекланган "Эркин дунё"сига(шу жумладан коммунизмга қарши бўлган ғарбий бўлмаган давлатларни ўз ичига олган), кейин эса 1990- йиллардаги янада чекланган "Ғарб" томон тарқалди. Ушбу ўзгариш 1988- йилдан 1993- йилгача "Эркин дунё" мафкуравий атамасидан фойдаланишни қисқартиришда ва "Ғарб" цивилизацияси атамасидан фойдаланишни кенгайтиришда семантик равишда акс етди (2.1-жадвалга қаранг). Бу Исломда маданий ва сиёсий ҳодиса сифатида, "Буюк Хитой", Россия ва унинг "яқин атрофи", шунингдек, Европа Иттифоқига цивилизация таркибидаги барча атамалар тобора кўпроқ мурожаат қилинишида намоён бўлади. Бундан ташқари, "Совуқ уруш" дан фарқли ўлароқ, Ғарб ва бошқа цивилизациялар орасида жуда кўплаб бўшлиқлар мавжуд. Хедли Булл таъкидлаганидек: "Икки ёки ундан ортиқ давлатлар ўртасида етарлича алоқа ўрнатган ва бир-бирларининг қарорларига, ўзларини тутишларига, ҳеч бўлмаганда, маълум даражада таъсир кўрсатадиган халқаро тизим мавжуд". Aммо халқаро ҳамжамият фақат халқаро тизимдаги давлатлар "умумий манфаатлар ва умумий қадриятларга" ега бўлган, "ўзларини умумий қоидалар тўпламига эга деб ҳисоблаган" ва "умумий маданият ёки цивилизация" га эга бўлганидагина мавжуддир. Шумер, юнон, эллинистик, хитой, ҳинд ва исломнинг аждодлари сингари, 17-19-асрлардаги Европа халқаро тизими ҳам халқаро жамият эди. Ўн тўққизинчи ва йигирманчи асрларда Европа халқаро тизими кенгайиб, бошқа цивилизацияларнинг деярли барча жабҳаларини қамраб олди. Баъзи Европа институтлари ва амалиётлари ушбу мамлакатларга татбиқ қилинди. Шундай бўлса-да, ушбу жамиятларда ҳали ҳам Европа халқаро ҳамжамиятининг асоси бўлган умумий маданият шаклланмаган. Халқаро муносабатларнинг Буюк Британия теореяси нуқтаи назаридан, дунё яхши ривожланган халқаро тизимдир, аммо жуда ибтидоий халқаро ҳамжамиятдир. Ҳар бир цивилизация ўзини дунёнинг маркази деб ҳисоблайди ва ўз тарихини инсоният тарихининг кулминацион воқеаси сифатида ёзади. Еҳтимол, бу Ғарб учун бошқа маданиятлар билан солиштирганда тўғрироқ еди. Бироқ, бундай моноцивилизацион нуқтаи назарлар мултицивилизацион дунёда ҳар доим аҳамияциз ва фойдасиз ҳисобланган. Бу баёнотни цивилизация олимлари қадимдан тан олишган. 1918 йилда Шпенглер Ғарбда ҳукмронлик қилган тарихнинг миёпик қарашларини кескин равишда қоралаб, уни фақат Ғарбга тегишли бўлган қадимий, ўрта асрлар ва замонавий босқичларга ажратди. Унинг сўзларига кўра, ушбу "тарихга Птолемейча ёндашув" ни Коперникнига алмаштириш ва "битта йўналишли тарихнинг уйдирмаларидан - бир қатор қудратли маданиятларнинг драмасини" алмаштириш керак еди. Бир неча ўн йиллар ўтгач, Тойнби Ғарбдаги "чекланганлик ва сурбетлик" ни қаттиқ фош қилди, “эгоцентрал ҳаёллар” атрофида дунё ўзгариб боришини, "ўзгармас Шарқ" ва "тараққиёт" муқаррар эканлигини илгари сурди. Спенглер сингари, у тарихнинг бирлиги ҳақидаги тахминни, "фақат цивилизациянинг дарёси бор, қолганлари унинг ирмоғи ёки чўл қумида йўқолган зарра” каби тахминларни ишлатишга эҳтиёж сезмади. Тойнбидан эллик йил ўтгач, Браудел, "дунёдаги буюк маданий зиддиятлар ва цивилизацияларнинг хилма-хиллигини" тушуниш учун кенгроқ нуқтаи назарга интилиш кераклигини таъкидлади. ХХ аср охирида Ғарбнинг Европа цивилизацияси энди дунёнинг универсал цивилизацияси деган тушунча кенг тарқалди. Download 4.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling