Xx аср охирига келиб икки қутбли дунё емирилди


Download 53 Kb.
bet1/3
Sana21.06.2023
Hajmi53 Kb.
#1641068
  1   2   3
Bog'liq
қурбонов мақола


Қурбонов Ў.Р. Бух ДУ Миллий ғоя,
ҳуқуқ ва маънавият асослари кафедраси
катта ўқитувчиси
Болтаев Б.Б. Бух ДУ Тарих кафедраси
катта ўқитувчиси


Ўзбекистоннинг минтақавий ташкилотлар ва йирик давлатлар билан геосиёсий ҳамкорлиги: тажриба ва сабоқлар.

Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти ва давлатлараро хавфсизлик тизимида ўз ўрнини топиши(ЕХҲТ ва БМТда иштирок этиш), мустаҳкам давлатлараро битимлар тизимини яратиш, имзоланган давлатлараро шартномаларга сўзсиз амал қилиш, ташқи сиёсатни мафкурадан тўла холи этиш, қўшилмаслик ҳаракати аъзоси сифатида ҳеч қайси блокка қўшилмаслик, МДҲ таркибида коллектив хавфсизлик тизимини яратишдаги иштироки, Марказий Осиё давлатлари тинчлиги ва барқарорлигига, мазкур минтақада яшовчи халқларнинг хавфсизлигига даҳил қилувчи тажовузларнинг олдини олиш ва бартараф этиш борасидаги ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш, Марказий Осиё минтақасидаги иқтисодий ҳамкорлик миқёсларини ҳар томонлама кенгайтириш йўлидан қатъий изчил сиёсат юритмоқда.


Бугунги кундаги геосиёсий жараёнлар дунёнинг етакчи давлатларининг Марказий Осиё минтақасидаги геосиёсий манфаатлари – фақат бу макондаги стратегик ресурслар билан чегараланмаганлигини, шунингдек, бошқа бир геосиёсий марказларни минтақадан сиқиб чиқариш, уларга қарши кураш ва минтақани ўз таъсир доирасига олиш каби мақсадларни ҳам ўзида мужассамлаштирганлигини кўрсатмоқда. Бу эса минтақа давлатларига, жумладан, Ўзбекистонга манфаатлар тўқнашувининг “ўчоғига” айланиши хавфини кучайтирмоқда. Шунинг учун минтақада хавфсизлик тизимини яратиш, глобал характердаги хавфсизлик муаммоларни бартараф этиш ҳозирги шароитда Ўзбекистоннинг йирик геосиёсий кучлар марказлари билан ҳамкорлиги нечоғли шаклланганлигига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Ташқи таъсирларга муносиб жавоб бера олаётган, халқаро муносабатларда қатъий сиёсат олиб бораётган Ўзбекистон, айнан шундай геосиёсий мақсадларни кўзлаб, минтақавий ташкилотлар (ЕИ, ШҲТ) ва қудратли давлатлар: Россия АҚШ ва Хитой кабилар билан стратегик шерикчилик ва иттифоқчилик шартномаларини имзолади.
Ўзбекистон учун
Download 53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling