Xx аср охирига келиб икки қутбли дунё емирилди


Европа Иттифоқи ва Шанхай Ҳамкорлиги Ташкилоти


Download 53 Kb.
bet2/3
Sana21.06.2023
Hajmi53 Kb.
#1641068
1   2   3
Bog'liq
қурбонов мақола

Европа Иттифоқи ва Шанхай Ҳамкорлиги Ташкилоти билан ҳамкорлик умумбашарий таҳдидларга қарши кураш омили бўлиб ҳисобланади.
Президент, Европа Иттифоқи билан шерикчилик ва ҳамкорлик тўғирисида битим тузилиши (1996 йил 21 июн)ни Ўзбекистон учун: Европанинг ривожланган демократик давлатлари билан ҳар томонлама яқинлашиш; мамлакатнинг хавфсизлиги ва тараққиётини таъминлаш; кенг қамровли муносабатлар (сиёсий, ҳуқуқий, инвестиция, молия божхона, телекоммуникация, почта, транспорт, туризм, қишлоқ хўжалиги, илм – фан, маданият ва бошқа соҳалар) ўрнатиш имконияти деб баҳолайди. “Европа Иттифоқи билан шерикчилик ва ҳамкорликка, дейди Президент, - биз Ўзбекистоннинг хавфсизлиги ва тараққиётини таъминлашга қўшилган яна бир ҳисса деб ҳисоблаймиз. Чунки бу шерикчилик иқтисодий, маданий, илмий соҳалар билан бир қаторда, сиёсий соҳани ҳам назарда тутилади1”.
Демак, айтиш мумкинки, адолатли интеграция маконини яратиш, И.Каримовнинг Европа йўналишидаги геосиёсатининг бош ғояси бўлиб, ҳисобланади. Чунки унинг асосини: Амир Темур пойдевор қўйган, эркин савдо йўлини қайта тиклаш ва қулай муҳит яратиш; савдо – иқтисодий муносабатлар орқали халқлар ўртасида ягона макон барпо этиш каби ғоялар ташкил этади.
Ислом Каримов фикрича, Ўзбекистоннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлиб кириши (2001 йил 15 июн) Евроосиёда улкан хавфсизлик ва ҳамкорлик зонасини вужудга келтиришга қаратилган мақсад билан белгиланади. “Биз Шанхай ташкилотининг тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашага, шунингдек, биринчи навбатда, халқаро террорчилик, диний экстримизм, миллий айирмачилик ва наркобизнес каби минтақавий ва дунёвий хавфсизликка таҳдид соладиган хатарга қарши пухта ўйланган ва самарали курашга йўналтирилган кўп томонлама ҳамкорлик механизми деб биламиз”2
Таъкидлаш лозимки, И.Каримов геосиёсатда Ўзбекистоннинг ШҲТ миқёсидаги манфаатлари қуйидаги йўналишларда ўз ифодасини топади, деб ҳисоблайди:
-биринчидан, мазкур халқаро институт саммитларидаги таклиф ташаббусларни илгари суриш;
-иккинчидан, айнан шу таклиф ва ташаббусларни амалиётга тадбиқ этишнинг сиёсий йўллари ва технологияларининг кўрсатилиши.
Масалан, ШҲТ давлат раҳбарларининг Тошкент саммити (2004й) да И.Каримов томонидан дунёда кечаётган геосиёсий жараёнлар таҳлил этилиб, минтақанинг бундан кейинги қиёфасини белгиловчи таклифлар тақдим этилди. Мазкур таклифлар миллий манфаатларга қаратилганлиги ва глобал таҳдидларга қарши курашнинг сиёсий механизми илгари сурилганлиги билан аҳамиятлидир. Президент Ўзбекистон ва Марказий Осиё террор ва наркобизнес учун
Download 53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling