Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!
Download 4.03 Mb. Pdf ko'rish
|
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви
Индивидуализм. Ғарб цивилизациясининг келтирилган хусусиятлари маданий жамиятлар орасида ўзига хослик ҳиссининг, индивидуал ҳуқуқнинг ва эркинлик анъаналарининг пайдо бўлишига ўз ҳиссасини қўшди. Индивидуаллик XIV ва XV асрларда такомиллашди ва XVII асрнинг ўзидаёқ юнонларнинг тилида “Ромео ва Джулетта” номли инқилоби ғарб мамлакатларига ўз таъсирини кўрсатишни бошлади. Ҳатто, ҳамма учун тенг ҳуқуқлилик жорий этилди. Индивидуализм ғарбдаги XX аср цивилизациясининг энг муҳим такомилларидан биридир. Шунга ўхшаш 50 та мамлакатни таҳлил қиладиган бўлсак, уларнинг ичида индивидуаллик кенг кўламда тарқалган 20 та устун мамлакат (Португалия ва Исроилдан ташқари) ғарбда жойлашган. Индивидуализм ва коллективизм тадқиқотлар муаллифи бошқалар сингари индивидуализмнинг бошқа мамлакатларга қараганда ғарбда устуворлигини таъкидлаб, “Ғарб мамлакатларида муҳим саналадиган қадриятлар дуниё миқёсида ўз ўрнини йўқотиб бормоқда” деган хулосага келди. Юқоридаги рўйхат ғарб цивилизациясининг тўлиқ хусусиятларини яққол намоён этишга ожиз. Шунингдек, бу хусусиятлар ғарбга ҳар доим ҳам хос бўлмаган. Сабаби, Ғарб тарихидаги кўплаб истидболар мунтазам равишда қонун устиворлигини менсинмасдилар. Ҳатто, бу хусусиятлар бошқа цивилизацияларда ҳам рой берганини кўра оламиз:Қуръонва шариъат ислом жамиялари учун асосий қонундир; Япония ва Ҳиндистон ҳам ғарб мамлакатларига ўхшаш синфий тизимларга эга эдилар (натижада демократик ҳукуматларни қўллаб-қувватловчи ягона иккита ғарбий бўлмаган жамиятлар пайдо бўлди). Аслида, бу омилларнинг деярли ҳеч бири Ғарб учун хос емаслигига қарамасдан, уларнинг комбинацияси Ғарбга ўзига хос хусусиятни берди. Сабаби, ушбу тушунчалар ва олиб борилган амалиётлар бошқа цивилизацияларга қараганда Ғарбда кўпроқ тарқалган бўлиб ғарб цивилизациясининг муҳим қисмини ташкил киларди. Улар, шунингдек, ғарбни ва дунёни модернизация қилишда етакчилик қилган омиллардир. Ғарбнинг кенгайиши Ғарбга қарашли бўлмаган жамиятларни модернизация қилиш ва ғарблаштиришга ёрдам берди. Ушбу жамиятларнинг сиёсий раҳбарлари ғарб таъсирига учта йўлнинг бири орқали жавоб беришди: модернизацияни ва ғарблаштиришни рад этиш; иккаласига ҳам кўниш; биринчисини қабул қилиб, иккинчисини рад этиш. Download 4.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling