Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун. Достон асосида аудиокитоб ва радиоспектакл & Дилнавоз Юсупова. Достон ҳақида Муаллиф Адиб: Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди, Видео, Аудио,Фото


Download 352.52 Kb.
bet1/3
Sana21.04.2023
Hajmi352.52 Kb.
#1370459
  1   2   3
Bog'liq
Алишер Навоий


Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун. Достон асосида аудиокитоб ва радиоспектакл & Дилнавоз Юсупова. Достон ҳақида
Муаллиф Адиб: Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди, Видео, Аудио,Фото 06.02.2020  1 изоҳ

«Лайли ва Мажнун» ҳақидаги қисса араб халқлари орасида кенг тарқалгани ва ғоят машҳур бўлгани ҳақида академик И. Ю, Крачковский шундай ёзган эди: «Шарқда Лайли ва Мажнун Ғарбдаги Ромео ва Жульеттага нисбатан машҳурроқдир».
Ибн Қутайба, Ал-Жоҳиз, Абу Бакр ал-Волибий ва бошқа араб олимларининг асарларида Лайли ва Мажнун ҳақидаги турли-туман ривоятлар берилади. Бадиий адабиётга келганда Низомий Ганжавий, Хусрав Деҳлавий, Ашраф, Жомий, Амир Шайхим Суҳайлий қаламига мансуб достонлар яратилди. Туркий тилда эса Гулшаҳрий, Ошиқ Пошо, Шаҳидий каби шоирлар Лайли ва Мажнун орасидаги ишқ саргузаштлари ҳақида ўз достонларида айрим парчалар бердиларки, «бу парчалар Лайли ва Мажнун афсонасининг туркий тилдаги дастлабки куртаклари сифатида аҳамиятлидир» (Т. Аҳмедов. Алишер Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достони. Т, «Фан», 1970, 29-6).
«Лайли ва Мажнун» Алишер Навоий «Хамса»сининг учинчи достони бўлиб, 1484 йилда ёзилган. Достоннинг кириш бобларидан бирида Навоий анъанани давом эттириб, бу мавзуда асар ёзган салафларини чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олади. Улардан фарқли ўлароқ асарини туркийда ёзганини алоҳида таъкидлайди.
Навоий Низомийнинг достонини «қалъа»га, Деҳлавийникини яхши безакли «қаср»га ўхшатиб, ўзининг достонини эса «қалъа» ва «қаср» атрофидаги шаҳар ва боғларга қиёс этади. Шоир ўз асарини «Фироқнома», «Номаи дард» деб ҳам атайди.
«Бу достоннинг асосий ғояси ҳам, қаҳрамонлари ҳам, сюжети ҳам Низомийда қандай бўлса, Хусрав Деҳлавий, Жомий, Навоий, Фузулий ва бошқаларда ҳам шундайдир. Шунга қарамай, бу авторларнинг ҳаммаси оригинал асар ёзган. Чунки бу қиссани ҳар қайси санъаткор ўзи яшаган тарихий шароитдан келиб чиқиб, ўз индивидуал стили ва шоирлик темпераменти билан куйлаган» (Қаранг: А. Ҳайитметов. Навоийнинг ижодий методи масалалари, Т., 1963, 117-6.).

Download 352.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling