Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат университети тарих-фалсафа факультети 5А 220203 «Умумий тарих» мутахассислиги бўйича магистратурага кириш синовлари учун


 – «Жаҳон тарихи» таянч доктарантурага киришда ўтказиладиган


Download 348.17 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/11
Sana25.10.2023
Hajmi348.17 Kb.
#1719627
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
07.00.03-Жаҳон тарихи

07.00.03 – «Жаҳон тарихи» таянч доктарантурага киришда ўтказиладиган 
имтиҳон бўйича кирувчилар билимини бахолаш 
МЕЗОНЛАРИ 
Таянч доктарантурага киришда танланган мутахасислик бўйича билим 
даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади, баҳолаш мезони 0 
баллдан 100 баллгачани ташкил қилади. Синов Олий таълим муассасаси ректори 
томонидан тасдиқланган махсус комиссия аъзолари иштирокида ўтказилади ва 
улар томонидан билимлар аниқланади.
Синов вариантлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлиги томонидан тасдиқланган дастур асосида тузилган бўлиб, ҳар бири 5 та 
саволдан иборат. Ҳар бир савол 0 баллдан 20 баллгача оралиғида, вариантдаги 5 та 
саволга берилган жавоблар умумлаштирилиб 0 баллдан 100 балл оралиғидаги 
баллар билан баҳоланади. 
Ҳар бир савол 
учун балл 
Ёзган жавобига қўйиладиган талаблар 
17,2-20 
Қўйилган саволга тўлиқ жавоб берган. 
Назарий жиҳатларини ёритишда хатолик ва чалкашликка йўл 
қўйилмаган. 
Мустақил равишда мушоҳада юритиб баён этилган. 
Амалий мисоллар билан асослаб баён этилган. 
Хулосани тўғри шакллантирган. 
Фикрлар эркин баён этилган. 
14,2-17,1 
Саволнинг моҳиятини тушунган. 
Жавобни ёритиб бера олган. 
Амалий мисоллар келтирилган. 
Хулоса қилинган. 
Фикрларни содда баён этган.
11-14 
Савол моҳиятини тушунган. 
Тасаввурга эга. 
Жавоб ёритилган, қисқа шаклда. 
Мисоллар билан асосланмаган. 
Қисқача хулоса берган. 
6-10,9 
Саволнинг жавобида умумий тушунчалар келтирилган. 
Масаланинг мазмун ва моҳияти очилмаган. 
Саволга жавоб беришда хатоликларга йўл қўйилган. 
Ўқув материали етарли даражада ўзлаштирилмаганлиги учун 
мисоллар келтира олмаган ёки нотўғри мисоллар келтирган. 
0-5,9 
Саволнинг айрим элементларигина ёритилган, ёки умуман 
ёритилмаган. 
Савол бўйича аниқ тасаввурга эга эмас. 
Жавоб йўқ. 

Download 348.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling