Алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги


Download 1.14 Mb.
bet6/32
Sana09.05.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1448380
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
15.03 АВТОРЕФЕРАТ ДС Бахронова

Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг илмий-тадқиқот ишлари режаларига мувофиқ “Филология ва таржимонлик йўналишида мутахассислар тайёрлаш” илмий-тадқиқот ишлари режаси доирасида бажарилди.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва испан тилларида олам манзарасини категориялаштириш жараёнининг лингвокогнитив хусусиятларини аниқлаш ва асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
“оламнинг фалсафий манзараси”, “оламнинг лисоний манзараси”, “оламнинг фольклор манзараси” ва ҳ.к. терминлар асосида олам манзараси ҳақида жаҳон тилшунослигида мавжуд назарияларга муносабат билдириш;
ўзбек ва испан жамиятида олам манзарасига хос атрофдаги воқеликни қабул қилиш, уни акс эттиришнинг образли-ҳиссиётли, прагматик ва экспрессив компонентларининг этник жиҳатдан ўзига хослигини асослаб бериш;
ўзбек ва испан тиллари мисолида олам манзарасининг лингвокогнитив, лингвомаданий ва аксиологик хусусиятларини аниқлаш;
олам манзараси тузилмасида этник компонентлар этимологиясини аниқлаш, олам манзарасининг когнитив-концептуал, миллий-маданий ва тарихий-этимологик хусусиятини ёритиш;
олам манзарасида маданий код ўрнини асослаш, олам манзарасини категориялаш бўйича назарий хулосаларни далиллаш;
олам манзарасини муқоясалаш орқали тил бирликларининг кўчма маъноларини семантик таҳлил қилиш ва унинг когнитив-семантик, антропометрик, лингвомаданий белгиларга асосланган тавсифини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида ўзбек ва испан тиллари изоҳли луғатлари, ушбу тилларда олам манзараси талқин қилинган бадиий адабиёт намуналари танланган ва манба сифатида таҳлилга жалб этилган.
Тадқиқот предметини ўзбек ва испан тиллари олам манзарасининг лингвокогнитив категорияланишида концептуал тушунчалар, миллий, диний, лисоний манзара кабиларни очиб беришда лингвогеографик, лингвоаксиологик омилларнинг тутган ўрни, универсал ва миллий-маданий хусусиятларини асослашда терминларнинг ўзига хос табиати, фольклор ва мифологик манзара моҳиятида тотем ҳамда геральдиканинг роли каби масалалар ташкил этади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling