Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


-боб. Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш


Download 225.27 Kb.
bet49/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

2-боб. Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш
ва баҳолашни ташкил этиш

5. Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасаларни қамраб олиши лозим.


Бунда, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш Комплаенс назорат тузилмаси ёки ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.
6. Ишчи гуруҳ аъзолари давлат ташкилотининг таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ташкил этилади.
Миллий кутубхона директори томонидан ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланади ҳамда унинг фаолияти мувофиқлаштирилади.
7. Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолашда Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасалар томонидан қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
коррупциявий хавф-хатарлар харитасини ишлаб чиқиш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасалар томонидан ишлаб чиқилган коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ва коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур лойиҳаларини кўриб чиқиш ва уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар бериш;
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва жамоатчилик томонидан берилган таклифлар асосида Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасалардаги коррупциявий хавф-хатарлар харитасини ва коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур лойиҳасини такомиллаштириш.
8. Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасаларда Комплаенс назорат тузилмаси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил этиш;
коррупциявий хавф-хатарлар харитасини ва коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


3-боб. Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш тартиби

9. Комплаенс назорат тузилмаси томонидан Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасалар фаолиятининг (вазифа ва функцияларининг) тавсифи ушбу Услубиётнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тузилади.


10. Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасалар фаолиятидаги (вазифа ва функсиялардаги) коррупциявий хавф-хатарлар ички ва ташқи ахборот манбалари асосида аниқланади.
11. Ички ахборот манбалари қуйидагилардан иборат:
фаолиятининг (вазифа ва функсияларининг) ҳуқуқий асоси;
ички текширув материаллари, шу жумладан хизмат текшируви материаллари;
одоб-ахлоқ комиссияси мажлисларининг йигилиш баённомалари;
коррупцияга қарши курашиш ишларининг мониторинг натижалари;
Комплаенс назорат тузилмаси томонидан Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасалар фаолияти (вазифа ва функсиялари) юзасидан ўтказилган сўровномалар, шу жумладан сотсиологик тадқиқотлар натижалари ва бошқалар.
12. Ташқи ахборот манбалари қуйидагилардан иборат:
Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасалар фаолияти тўғрисидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича мурожаатлар (хабарлар) ва статистик маълумотлар;
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ёки бошқа давлат ташкилотлари томонидан Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасалар фаолияти (вазифа ва функциялари) юзасидан ўтказилган сўровномалар, шу жумладан социологик тадқиқотлар натижалари;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тақдим этилган материаллар ва бошқалар.
13. Комплаенс назорат тузилмаси Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасалар фаолиятидаги (вазифа ва функсияларидаги) коррупциявий хавф-хатарларни аниқлашда қуйидаги ҳолатлар таҳлил қилиниши лозим:
ходим томонидан содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик;
муассаса томонидан фаолиятини (вазифа ва функцияларини) амалга оширишда жисмоний ва юридик шахслар учун сунъий тўсиқларнинг мавжудлиги;
ўз вақтида қарор қабул қилмаслик, асоссиз тезкор тартибда қарор қабул қилиш;
ҳужжатлар, электрон маълумотлар базаларига била туриб ёлғон маълумотларнинг киритилиши;
хизмат ваколатларини амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви;
ваколатларни амалга оширишда маҳаллийчилик, ҳомийлик, уруғ-аймоқчилик каби ҳолатларнинг мавжудлиги.
14. Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасалар фаолиятидаги (вазифа ва функцияларидаги) коррупциявий хавф-хатарларнинг даражаси қуйидаги ўлчовларда баҳоланади:
паст;
ўрта;
юқори.
15. Комплаенс назорат тузилмаси томонидан коррупциявий хавф-хатар даражасига баҳо бериш мазкур Услубиётнинг 2-иловасидаги мезонлар асосида амалга оширилади.



Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling