Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун
Download 225.27 Kb.
|
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа
Совғалар реестри – Агентлик ходими томонидан халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан қабул қилинган совғалар тўғрисидаги маълумотлар рўйхати;
меҳмондўстлик белгиси – халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва этикет қоидаларига мувофиқ нонуштага, кофе- брейкка, тушликка, кечки овқатга ва оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларига таклиф қилиш. 3. Мазкур Низом талабларига риоя этиш Агентликдаги барча ходимлари учун мажбурийдир. 4. Агентлик ходимлари томонидан ўзларининг хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахслар манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан ҳар қандай совғалар олиш тақиқланади. Бундан Агентлик ходими томонидан алоҳида хизматлари учун давлат органининг тегишли қарори асосида олинган совғалар, шунингдек мусобақалар ва танловларда эришган ютуқлари, давлат байрамлари, нишонланадиган саналар ҳамда бошқа расмий тадбирлар муносабати билан мукофотлаш натижасида олинган совғалар мустасно. 5. Агентлик ходими халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан ўзи ёки бошқа шахслар учун совға такдим этилишини сўрашига ёки талаб қилишига йўл қўйилмайди. 6. Агентлик ходимининг халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан унинг оила аъзоларига такдим этилган совға ходимга берилган совға деб ҳисобланади. 7. Агентлик раҳбарининг буйруғига (қарорига, фармойишига) асосан: - совғанинг қийматини аниқлаш ва уни сақлаш, Совғалар реестрини юритиш Агентликнинг хўжалик мудири (ходими) томонидан; - совғани Агентлик балансига кирим қилиш Агентликнинг Бухгалтерия ҳисоби ва режа-молия фаолияти бўлими (ходими) томонидан; - совғалар билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш Агентликнинг Комплаенс-назорати хизмати (ходими) томонидан амалга оширилади. Бунда, Агентликда мазкур бандда назарда тутилган таркибий бўлинмалар (ходимлар) тугатилган такдирда тегишли вазифа Агентлик раҳбарининг буйруғига (қарорига, фармойишига) асосан бошқа таркибий бўлинмага (ходимга) юклатилиши мумкин. Download 225.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling