Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги Мухбир кадр ортида


Download 83 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi83 Kb.
#1620766
Bog'liq
НАВОИЙ 582 ТИТРЛИ


Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги
Мухбир кадр ортида:
Адабиёт гулшанида сайр этар экансиз, гулзорга зеб бериб турган шоирлар, файфаласуфлар, ёзувчилар, тарихчилар, буюк сиймоларнинг ижодидан, улкан меросидан сармаст бўласиз. Аммо, улар орасида шарқ адабиётининг қуёши, “шамс ул миллат”, жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси, муаззам уммон торлик қиладиган улкан мерос соҳиби ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг ижодий намуналари сизни янада тўлқинлантириб, янада ҳаётга бўлган муҳаббатингизни кучайтириб бораверади. Навоий мероси ана шундай боқий, мафтункор. Бу табаррук зот ижодини ўрганган кишиларнинг қайта-қайта ҳайратга тушавериши сабаби ҳам шунда.
кадрда –интервью
пАРДА АЛИМОВ –ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ НОМЗОДИ, ДОЦЕНТ
Мухбир кадр ортида:
Ҳар бир тамаддуннинг ўз бунёдкорлари бўлади. Ҳаёти баётига, баёти ҳаётига айланган Навоий ҳам барча фанлар билан шуғулланди — илми нужум, мусиқа, табобат, луғатшунослик, ўқ отиш санъати, адабиёт назарияси, қушлар ҳаёти — зоология. Ёшликдан мукаммал илм соҳиби бўлишга, унинг ортидан тинимсиз эргашишга ошиқди. Ўз зеҳни ва иқтидори билан ўз замондошларини шошириб қўя олди. Бугун Навоий ижодини ўрганаётган унинг авлодлари гўё тафаккур ғаладонида бунёд бўлган ҳазратнинг илмий кашфиётларини, башоратлари ва фаразларини сатрлари қатига сингдириб юборганига гувоҳ бўлиб, ҳайратланиб келмоқдалар.

кадрда –интервью
ЛОБАР МАРДОНОВА –ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ БЎЙИЧА ФАЛСАФА ДОКТОРИ
Мухбир кадр ортида:
Навоий ижоди муҳташам бир қаср. Модомики, бепаён тафаккур сарҳадларини фатҳ эта олган шеърият соҳибқироннинг олтин мероси миллат руҳини тарбиялар экан, унинг ижодини ижоди каби қомусий равишда тадқиқ ва таҳлил этиш, бу жараёнда, айниқса, ёшларда рағбат уйғота олиш бугунги куннинг энг асосий вазифаларидан бири. Қай миллат, қай юрт, қай халқ бўлсин Навоий ижоди билан бир танишар экан, ўз ҳаётига нур, руҳиятига хузур олиб киргандек бўлади.
кадрда –интервью
СЕВАРА ХОЛЛИЕВА –НАВОИЙ НОМИДАГИ ДАВЛАТ СТИПЕНДИЯСИ СОҲИБАСИ
пАРДА АЛИМОВ –ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ НОМЗОДИ, ДОЦЕНТ
Мухбир кадр ортида:
1469 йил темурий Ҳусайн Бойқаро Ҳирот тахтини эгаллайди ва Хуросон ҳукмдори бўлади. Шу вақтдан эътиборан, Навоий ҳаётининг янги босқичи бошланади. У мамлакатнинг сиёсий ҳаётида фаол иштирок этади. Шу йили Хуросон ҳукмдори Навоийни давлат муҳрдори этиб тайинлайди, 1472 йил вазир бўлади. Эгаллаган мансаби орқали у мамлакатнинг маданий ва илмий тараққиётида катта ёрдам кўрсатади. Катта мулк эгасига айланади.
1480 йил Ҳирот шаҳрида ва бошқа вилоятларда бир нечта мадраса, 300 дан ортиқ работ яъни йўловчилар учун бекат, 17 та масжид, 10 та сўфийлар тураржойи (хонақоҳ), 9 та ҳаммом, 20 та кўприк қурдиради. Бу шундан далолат берадики, хазрат Навоий яхшигина меъмор бўлган. Бош архитектор сифатида ўз маблағи ҳисобидан кўприк, тегирмон, ҳаммом, боғ, мақбара, масжид, шифохоналар барпо этди, ҳовузлар қаздирди. Бунёд этган иншоатларининг аксариятининг тархини ўзи чизди, тузатди. Мисли Фарходдек, чекка ҳудудларга ўз ерларидан 280 км масофадан оби ҳаёт келтирди. Навоий қаздирган ариқларнинг сувидан ичиб, барпо этган кўприкларидан юриб ёшлик йилларидан буён Навоий ижодини ўрганиб, бой меросдан бахраманд бўлиб, фахр туйғуси ила яшаётган суҳбатдошимизнинг сўзлари ҳарортли...
кадрда –интервью
НАРЗУЛЛО УЛУҒОВ –ЎҚИТУВЧИ
Мухбир кадр ортида:
Сўз санъаткорининг 15 асрда мураккаб бир даврда халқимиз учун қилган яна бир хизмат қилдиларки, тилимизга қайтадан руҳ бахш этилди. Шоир ижодининг бош моҳиятида ҳам она тилига эхтиром етакчилик қилади.
кадрда –интервью
НАРЗУЛЛО УЛУҒОВ –ЎҚИТУВЧИ
жОБИР аВРИДДИНОВ –тЕРдпи ЎҚИТУВЧИСИ
Мухбир кадр ортида:
Улуғ амир, дину давлат ҳомийси, шариат ҳамда миллатнинг пушти паноҳи Навоийнинг ижодини янада кенг ўрганиш, Навоийга яқин бўлиш, шоирни англаш, ёшликдан унинг асарларини мутолаа қилиб, моҳиятини англаб бориш миллат қуёшининг қайноқ тафтидан кўнгилларни иситишга йўл очиш демакдир.
Download 83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling