Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


кимсаларни ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юрган


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

кимсаларни ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юрган 
ҳолларида ташлаб қўюрмиз» (Юнус сураси, 11-оят).
Азиз қилувчи Зот Аллоҳ эканини билсанг, дунёдаги 
барча одамлар бирлашса ҳам, сени баланд даражага кўтара 
олмасликларини ёки Аллоҳ сени азиз қилиб, баланд 
даражотларга кўтарса, бутун дунё аҳли сени пастлатишга 
қодир эмаслигини биласан. Барчага маълумки, Аллоҳ азиз 
қиладиган мақомга фақат У Зотга ибодат қилиш орқали 
эришилади. Аллоҳнинг амрларини эъзозлаган инсонни 
Аллоҳ азиз қилади.
Аллоҳ таоло барчамизни дунёю охиратда азизу 
мукаррам қилсин, дунёю охиратда хорлаб қўймасин, омин.


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
48
10. АЛ-ЖАББАР 

ُراَّبَجْلَا)
 
«Ал-Жаббар» сифатининг маъноси олий қадар улуғ Зот, 
ҳузурида ҳамма ўзини хор тутадиган Зот демакдир.
У Зот камбағалларни беҳожат қилади, ҳар бир қийналганни 
енгилликка чиқаради, мусибатга учраганларни сабот ва 
сабрга муваффақ қилади, агар мажбуриятларини адо 
қилишса, мусибат эвазига улкан ажрга мушарраф қилади. 
Синиқ қалблар У Зот сабабли тузалур. Дуодаги 
«Аллоҳумма ужбурний» сўзи банданинг ислоҳи ва унга 
зарар берувчи барча нарсани дафъ қилиш ҳақиқатидир.
Ал-Жаббар сўзи Қуръони каримда бир жойда, Ҳашр 
сурасининг 23-оятида зикр қилинган.
Ҳаммамизга маълумки, Аллоҳнинг исми зот, исми 
сифат, исми феъл, исми танзиҳ ва исми таъзим каби 
исмлари 
бор. 
Ал-Жаббар 
исми 
исми 
таъзимга 
тааллуқлидир. 
Аллоҳ 
таоло 
ҳадиси 
қудсийда: 
«Такаббурлик Менинг либосимдир, азамат Менинг 
ридоимдир. Ким буларнинг бирортаси борасида Мен 
билан талашса, уни дўзахга улоқтираман», деган. (Имом 
Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло баъзан махлуқотларини қийин бир 
имтиҳонга 
солади. 
Ушбу 
имтиҳонда 
Аллоҳнинг 
душманлари кучли бўлади. Улар айтган нарсаларини амалга 
оширадилар. Шунда иймони заифлар уларни илоҳ деб 
ўйлаб, улар олдида тиз чўкишади. Аслида Аллоҳ таоло Ал-
Жаббар исмини ҳам, Ал-Қоҳҳар исмини ҳам, Ал-Азийз 
исмини ҳам ҳеч кимга топшириб қўймайди. Аксинча, бу 
мақомларга даъвогарлик қилишга уринганларни яксон 
қилади. Аммо У Зот бирор умматни йўқ қилиш учун маълум 
муддатни таъйин қилиб қўйган бўлиб, ўша муддат келгунча 
қўйиб беради, холос. Кишилар ёки миллатлар ҳар қанча умр 
кўрмасин, агар зулм ва туғёнга кетиб, бошқаларга жабр-
зулм қилишса, Аллоҳ белгиланган муддатда уларни яксон 
қилади.


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
49
Ал-Жаббар сифати Аллоҳга нисбатан ишлатилганда 
комиллик маъносини англатиб, Унинг азаматига далолат 
қилади. Аммо инсонга нисбатан «Фалончи жаббор», яъни 
жабр-ситам қилувчи десак, бу исмда нуқсон бўлади, чунки 
у инсонда ноқис васф билан аталади.
َراذَُج َ ّهاَرَاُم ُّملَق ّه ُك ٰ َيَس ُ ذلِلا ُلمَُ ميَي َ ََُّٰذَك 
«Аллоҳ ҳар бир мутакаббир ва зўравон қалбни ана 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling