Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»
Мен сизларни бут ва тошларга ибодат қиласизлар деб
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6
Мен сизларни бут ва тошларга ибодат қиласизлар деб
айтмайман, лекин Аллоҳдан бошқа учун қилинган амаллар махфий шаҳват, яъни махфий ширкдир», деганлар. Демак, Аллоҳдан бошқага юзлансак, бошқадан умид қилсак, фалончи ато қилади, фалончи ман қилади, фалончи ҳимоя қилади, фалончи зарар беради десак, махфий ширк ҳолатига тушиб қолар эканмиз. Бошқалар бадавлат одамнинг олдига пул умидида, кучлининг олдига ҳимоя умидида борса, мўмин киши фақат Аллоҳ томон талпинади, чунки у ўзининг охиратдаги оқибатини фақат Аллоҳ билан бирга деб билади. Мутакаббирлик Аллоҳнинг шаънидир. У Зот ато қилишда, муваффақ қилишда, муҳофаза қилишда, қўллаб- қувватлашда, ғалаба ато қилишда шериги йўқ буюк Зотдир. У Зот сенга: «Мен томон юзлан, Мен томон кел, Мендан бошқани тарк қил. Нима учун Мендан бошқага юзланиб, ўзингни азобга дучор қиласан, ахир унда ҳеч нарса йўқку? У сен каби камбағал-ку? У сен каби жоҳил-ку? У Менинг ёрдамимга муҳтож-ку?» дейди. Аллоҳнинг шаъни такаббур бўлиш, банданинг шаъни эса тавозуълик бўлишдир. Шундагина банда Аллоҳнинг ёрдамига, ҳимоясига мушарраф бўлади. Шундай экан, Аллоҳга ночорлигимизни изҳор қилиб, тавозуъли бўлайлик. Бир ишни қилмоқчи бўлсангиз, «Аллоҳумма, инний табарроъту мин ҳавлий ва қувватий, валтажаъту илаа ҳавлика ва қувватика, йаа Зал қувватил матийн» (Аллоҳим, ўзимдаги куч қувватни тарк қилиб, эй қувват соҳиби Сенинг куч қувватингга топшираман) деб айтинг. Мен бир шифокорни танийман. У беморни жарроҳлик амалиётига тайёрлаб бўлгач, унинг олдида икки ракъаат намоз ўқиб, саждада Роббига муножот қилиб: «Роббим, менга ёрдам қил! Роббим, тўғри йўлга илҳом бер! Роббим, мени муваффақ қил!» деб, сўнг иш бошлайди. Аллоҳнинг гўзал исмлари 56 Биродарлар! Ҳар қандай ишни, у хоҳ кичик бўлсин, хоҳ катта бўлсин, хоҳ моддий бўлсин, хоҳ илмий бўлсин, ана шу дуони айтиб бошлаш керак. Чунки банданинг иши тавозуъ ва эҳтиёжманд бўлишдир. Халойиқнинг энг яхшиси бўлмиш саҳобалар Бадр кунида тавозуълик қилишган эди, Аллоҳ уларга ғалаба ато қилди. Аммо Ҳунайн куни аслаҳа ва сон жиҳатидан кўп эканларига суянишган эди, ғалабага эриша олишмади. Бу ниҳоятда муҳим сабоқдир. Биз бундай сабоққа ҳар куни, ҳар соат, ҳар дақиқада муҳтожмиз. Менинг дипломим бор, менинг тажрибам катта, мен аслзодаман каби сўзларни айтишдан эҳтиёт бўл. «Меники», «менда», «мен», «биз» деган сўзлардан эҳтиёт бўл, чунки шайтон ҳам: َُلاَق ُُ اَنَأ ُُ ُ رْيَخ ُُ ُُهْنِ م ُُ يِنَتْقَلَخ ُُ نِم ُُ ُ راَّن ُُ ُُهَتْقَلَخ َو ُُ نِم ُُ ُ نيِط «Мен ундан Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling