Аъло таътил” лойиҳасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича низом умумий қоидалар


Download 17.52 Kb.
Sana03.02.2023
Hajmi17.52 Kb.
#1149342
Bog'liq
a\'lo ta\'lim


Аъло таътил” лойиҳасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича


НИЗОМ


1.Умумий қоидалар
1.1.Мазкур Низом “Аъло таътил” лойиҳаси (кейинги ўринларда лойиҳа деб юритилади)ни ўтказиш ва ташкил этиш тартибини белгилайди.
1.2.Лойиҳа болаларнинг таътил (ёз, куз, қиш, баҳор) вақтларида ташкил этилади.
1.3.Лойиҳа Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг халқаро оромгоҳи” ҳамда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлар оромгоҳи”да ташкил этилиши мумкин.
1.4.Лойиҳа ташкилотчилари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълими вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ҳисобланади.


2.Лойиҳанинг мақсад ва вазифалари
2.1.Лойиҳани ташкил этишдан асосий мақсад - бугунги кунда Республика ва халқаро фан олимпиадаларида ютуқларга эришиб келаётган иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш.
2.2.Фанларни аъло ўзлаштираётган бошқа тенгдошларини уларнинг ортидан эргаштириш ва улар учун умумий мулоқот майдонларини яратиш.
2.3.Болаларнинг касбга бўлган қизиқишини орттириш ва уларни йўналтириш.
2.4.Иқтидорли болаларда сардорлик қобилиятларини ривожлантириш ва кўникмаларни шакллантириш.
2.5.Болаларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш.
2.6.“Камалак” болалар ташкилотининг нуфузини болалар ўртасида ошириш.


3.Лойиҳада иштирок этиш шартлари
3.1.Лойиҳада республика бўйича 10-16 ёшдаги ўқувчилар иштирок этиши мумкин.
3.2.Лойиҳада қуйидаги тоифалар бўйича ўқувчилар иштирок этиши мумкин:
- халқаро фан олимпиадалари ғолиблари;
-фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари;
- фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган синф, мактаб сардорлар кенгаши аъзолари;
- фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган сардор бўлмаган ўқувчилар;
3.3.Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги орқали лойиҳада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.
3.4.Фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий Кенгашлари томонидан қуйидаги 3 шарт асосида танлаб олинади:
- йил давомида чоракларни аъло баҳоларга якунлаганлиги тўғрисида маълумот (мактабдан маълумотнома ва баҳолар табелидан нусҳа);
- мактабда ва бошқа жамоат ишларидаги фаоллиги тўғрисида ҳужжатлар (сертификат, диплом ва фахрий ёрлиқлар);
- ижодий ишларидан намуналар (ОАВ, радио, газета ва журналларда чоп этилган сонидан лавҳа).
3.5. Фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган сардорлар кенгаши аъзолари туман (шаҳар) ёки ҳудудий сардорлар кенгаши аъзоси бўлиши мумкин. Лойиҳада иштирок этувчи сардорлар ҳудудий Кенгашлар томонидан қуйидаги шартлар асосида танлаб олинади:
- йил давомида чоракларни аъло баҳоларга якунлаганлиги тўғрисида маълумот (мактабдан маълумотнома ва баҳолар табелидан нусҳа);
- туман (шаҳар) сардорлар кенгаши аъзолиги сайловларида иштирок этганлиги тўғрисида маълумот;
- амалга оширган лойиҳалари тўғрисида маълумотлар (фото ва видеороликлари тақдим этилади);
- сардор томонидан амалга оширилган лойиҳадан жамоатчиликнинг хабардорлиги (ОАВ материаллари).
3.6.Фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган сардор бўлмаган ўқувчилар лойиҳада иштирок этиш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан эълон қилинган тарғибот материаллари орқали мурожаат этадилар ва Марказий Кенгаш томонидан қуйидаги шартлар асосида ҳудудлар тақсимоти бўйича (ҳар бир ҳудудга тенг квота асосида) сараланиб олинади:
- иштирокчи тўғрисида маълумот (Ф.И.О, ёши, яшаш манзили, фото);
- йил давомида чоракларни аъло баҳоларга якунлаганлиги тўғрисида маълумот (мактабдан маълумотнома ва баҳолар табелидан нусҳа);
- мактабда ва бошқа жамоат ишларидаги фаоллиги тўғрисида ҳужжатлар (сертификат, диплом ва фахрий ёрлиқлар);
- онлайн тест.


4. Иштирокчилар
4.1. Лойиҳа иштирокчиларининг сони ташкилий қўмита томонидан оромгоҳ сиғимига қараб белгиланиши мумкин.
4.2. Иштирокчилар дам олиш ва ижод оромгоҳи давомида билимларини ривожлантиришга қаратилган турли тадбирларда иштирок этадилар.
4.3.Иштирокчиларнинг ҳудудлардан раҳбар назорати остида, хавфсиз келиб кетиши билан боғлиқ масалалар ҳудудий Кенгашлар томонидан амалга оширилади.
4.4.Иштирокчилар лойиҳа давомида бепул турар жой ва ҳар кунлик
3 маҳал овқат билан таъминланади.
4.5.Иштирокчиларнинг оромгоҳларга келиб кетиши билан боғлиқ транспорт харажатлар ташкилотчилар томонидан қопланади.
4.6.Лойиҳада 1 марта иштирок этган ўқувчилар кейинги таътил оромгоҳида иштирок этиши мумкин эмас.


5. Иштирокчиларни рағбатлантириш
5.1.Лойиҳа доирасидаги фаол иштирок этган ўқувчилар иштирокчи тоифасидан қатъий назар ташкилий қўмита томонидан сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
5.2.Лойиҳа иштирокчилари билан келгуси тизимли ишларни олиб бориш Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Download 17.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling