Метрология соҳасида қонунлаштирувчи халқаро ташкилот (Международная организация законадательной метролгии) - Метрология соҳасида қонунлаштирувчи халқаро ташкилот 1956 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда.
- Халқаро миқёсда метрология соҳасида қонунлаштирувчи ташкилотнинг асосий мақсади - давлат метрологик хизматларини ва бошқа миллий муассасаларнинг фаолиятларини халқаро миқёсда мувофиқлаштиришдир.
МҚХТ (МОЗМ) фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: - МОЗМ га аъзо бўлган мамлакатлар учун ўлчаш воситаларининг услубий - меъёрий метролгик тавсифлари бирлигини белгилаш;
- қиёслаш ускуналарини, солиштириш усулларини, эталонларни текшириш ва аттестациялашни, намунавий ва ишчи ўлчаш асбобларини уйғунлаштириш;
- халқаро кўламда меъёрий ўлчаш бирликларини мамлакатларда қўлланишини таъминлаш;
метрологик хизматларнинг энг қулай шаклларини ишлаб чиқиш ва уларни жорий этиш бўйича давлат кўрсатмалари бирлигини таъминлаш; - метрологик хизматларнинг энг қулай шаклларини ишлаб чиқиш ва уларни жорий этиш бўйича давлат кўрсатмалари бирлигини таъминлаш;
- ривожланаётган мамлакатларда метрологик ишларни таъмин этиш ва уларни зарур техник воситалари билан таъминлашда илмий – техникавий ёрдамлашиш;
- метрология соҳасида турли даражаларда кадрлар тайёрлашнинг ягона қонун – қоидаларини белгилаш.
МДҲ мамлакатларининг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаши (ДАК) - Миллий идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, савдода техник тўсиқларни бартараф этиш учун 1992 - йилда МДҲ мамлакатларининг (Болтиқ бўйи мамлакат-ларидан ташқари) стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаши (ДАК) тузилди.
ягона меъёрий база - давлатлараро стандартлар, таснифлагичлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни қўлланиши ва уларни ривожлантириш; - ягона меъёрий база - давлатлараро стандартлар, таснифлагичлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни қўлланиши ва уларни ривожлантириш;
- ягона эталон база ва ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимларини шу жумладан, вақт ва частоталар, моддалар ва материалларнинг таркиби ва хоссаларига оид стандарт маълумотнома маълумотлари давлатлараро хизматларини шакллантириш;
- маҳсулот ва хизматларни синаш ва сертификатлаштириш натижаларини ўзаро тан олиш.
- Бу кенгашнинг мақсади МДҲ мамлакат-ларида қуйидагиларни таъминлашга қаратилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |