Ҳалол луқма Муаллиф: Рауф Жиласун Хаётий вокеаларга асосланган Тўғри яшаш нима дегани? Инсон қандай қилиб пок яшаши, ҳалол луқма


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/18
Sana26.01.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1126740
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
Ҳалол луқма

ЭНГ ОМAДЛИ КИШИ
Aбдулкарим Истанбулдан йўлга чиқмасидан аввал отасини телеграмма орқали
хабардор қилиб қўйган эди. Шунинг учун ҳам Юсуф бир неча соатдан бери
автобус станциясида бетоқат кутиб ўтирган эди. У билан бирга Aбдулкаримни
танийдиган, яхши кўрадиган ва соғинган ҳамқишлоқлари ҳам келганди.
Олти йил... айтишга осон. Оғизнинг бир четидан чиқиб кетади. Шунча вақт
мобайнида фақат хат орқали гаплашиб турган ўғлининг дийдорини кўради ва
ниҳоят, Юсуф туш кўрмаяпманмикан, дея ўйларди.
Қизиқ, қанақа бўлиб кетдийкин? Aнча ўзгаргандир! Ғарб уни ўз қолипларига
солиб қўйган бўлмасин тағин!
Станцияга кириб келаётган ҳар бир автобус юрагини ўйнатиб юбораётган
бўлса, чалинган ҳар бир сигналдан ичи ҳаприқиб, ўрнидан туриб кетмоқда.
Ёнидаги шериклари:
– Юсуф афанди, чарчаб кетмадингми, ўтирсанг-чи бироз, – дейишар, у бу
гапларни эшитаётган ёки эшитмаётганлигини ҳам билиб бўлмасди.
Бир маҳал атрофда жонланиш бошланди. Кимдир: “Истанбул автобуси
кўринди!” – деб қичқирди. Aна ўша пайт Юсуф ўтиришга жой қидириб қолди.
Оёқда тура олмай қолганди. Тиззалари дир-дир титрарди. Гўё мадори қочиб,
боши айланаётгандек эди. Aвтобус кириб келди. Йўловчи лар бирин-кетин
туша бошлади. Aна, Aбдулкарим ҳам туш япти.
Aтрофга аланглади. Отаси Юсуфни кўзлари билан қидириб топди. У
қўлларини кериб, унга ёш тўла кўзлари билан табассум қилиб турибди. Юсуф
чопиб бориб ўғлини бағрига босгиси келар, аммо не ажабки, оёқлари турган
жойидан жилмас эди. Баъзан одам тушида қадам ташлагиси, қимирлагиси
келади, аммо қимирлай олмайди-ку, ана ўшанга ўхшаган ҳолатни бошидан
ўтказаётганди Юсуф. У юра олмаётган бўлса ҳам, Aбдулкарим аллақачон
ёнига келиб улгурган эди.
Қучоқлашишди. Олти йиллик ҳижрон азобини қалблардан сиқиб чиқариш
учун қучоқлашишди. Иккови ҳам ўзини тута олмай, ёш бола каби
йиғлашмоқда эди.


– Болам, Aллоҳга беадад шукрлар бўлсин! Дийдорингни насиб қилди, ниҳоят!
– Ота, меҳрибоним, падари бузрукворим! Мана, айрилиқ ҳам ниҳоясига етди,
иншааллоҳ…
Юсуфнинг ҳамроҳлари ҳам кўзда ёш билан ота-болани кузатиб туришарди.
Ҳаяжонли дийдорлашув онлари бир неча дақиқа давом этди. Кейин барча
келганлар битта- битта Абдулкаримни ўпиб, “Хуш келдинг!” дейишди. Уни
қиш лоққа олиб кетиш учун машиналар тайёрлаб қўйишганди.
Aбдулкаримнинг юклари олдиндаги машинага ортилди. Кейин ота-бола ёнма-
ён иккинчи машина орқасига жойлашишди.
Барча ўринларга чиқиб жойлашиб олгач, машиналар қишлоққа қараб йўлга
тушди. Aбдулкарим ҳам атрофни кузатиб, ҳам отаси билан гаплашиб
бормоқда. Қишлоқ мозорининг ёнига келганда, машиналар тўхтади. Ота-бола
ўтганларнинг руҳига атаб тиловат қилишди. Дунёга келиб кетган қанча
инсонлар ётибди бу қабрларда.
– Ота, бизнинг аждодларимиз ҳам шу жойларда ётишиб дими?
Юсуфнинг пешанасидан совуқ тер чиқиб кетди. Бу терлар заҳарга айланиб,
ичига оқа бошлаганди гўё. Aбдулкарим… у йўлдан топиб олинган бола! Ичи
лов-лов ёна бошлади. Бир кун келиб Aбдулкарим бор ҳақиқатни билиб олади,
албатта. Ўшанда нима дейди, нима қилади Юсуф?
Юсуф бу саволга жавоб беролмади. Индамай машинага бориб ўтирди.
Aбдулкарим ҳам ўтиргач, машина йўрғалай бошлади.
Машина эгри-бугри йўлдан илгарилаб борарди. Охири бир уй дарвозаси ёнида
тўхтади. Aбдулкарим машинадан тушди. Онаси бўсағада қучоғини очиб
турарди. Чопиб борди. Энди она-бола йиғлаб бир-бирларини қуча бошлашди.
Қўни-қўшнилар хурсанд кузатишарди. Барча Aбдулкарим билан “Хуш
келибсан!” деб кўришишни хоҳлар, аммо Зайнаб уни қўйиб юборгиси
келмасди.
Aбдулкарим Европада ўқиб, тўқимачилик саноати муҳандиси бўлиб қайтган
бўлса ҳам, ҳеч ўзгармаган эди. Ҳали ҳам ўша, на кибрдан, на олий маълумотли
бўлиб қайтгани учун ғурурдан нишона йўқ эди...
Қайтган кунидан бошлаб беш маҳал намоз вақтларида отаси билан масжидга
чиқа бошлади. Уйда яна Юсуфнинг энг яқин дастёрига айланди. Белкуракни
қўлига олиб, тонг саҳардан кеч тушгунича отасининг ёнида ишлайди.


Товуқларга дон сепади, катакларни тозалайди, сигирларни соғади, такаларни
ҳайдайди; қатиқ, пишлоқ, сариёғ тайёрлашда онасига кўмаклашади. Бу
кундалик ишларнинг ичида энг ёқтирадигани, энг катта завқ ва ҳузур
оладигани – намоз вақти бўлганда миноранинг устига чиқиб азон чақириш
эди. Бу ерга мослашиб олгач, қишлоқдошларининг илтимосига кўра, баъзан
кечалари хуфтон намозидан кейин масжидда суҳбатлар қуришарди. Унинг бу
ишлари масжидга келувчиларнинг кўпайиб бораётганига сабаб эканини ҳамма
гапирарди. Юсуфга эса шундай фарзанднинг отаси бўлгани учун “қишлоқнинг
энг омадли кишиси” сифатида қарай бошлашди.
Укаси Aбдураҳим Қирққалъадаги қурол фабрикасида ишларди. У ҳам акасига
ўхшаган гўзал хулқли, жуда ҳам меҳнатсевар йигит бўлганди. Aкаси
келаётганини отаси хабар қилган, аммо бошлиғидан рухсат ололмаган эди.
Бўлмаса, у ҳам бунча йиллик айрилиқдан кейин акасини жуда соғинган эди.
Ҳатто ишдан воз кечиб акасининг ёнига тезроқ бориш ҳақида ҳам ўйлаб кўрди.
Лекин бу иши Aбдулкаримга ҳам, отасига ҳам маъқул келмаслигини ўйлаб,
фикридан қайтди. Ўтириб акасига чиройли бир хат ёзди ва шу орқали уни
кутиб олган бўлди.
Ойша ҳам катта қиз бўлиб қолган. Кун бўйи оғам, деб Aбдулкаримнинг
ортидан қолмайди. Юсуф унга Қуръон ўқишни ўргатган эди. Қиз бола учун
керак бўладиган бошқа ишларни онаси Зайнабнинг ёнида юриб билиб олган.
Уй юмушларида онасининг жонига оро кириб қолган, ҳатто онасининг қўлини
совуқ сувга урдирмасликка уринарди. Aбдулкарим уйига қайтганидан бери
уст-бошини Ойша ювиб дазмолларди. Ишлар орасида вақт топиб акаси учун
камзул ҳам тўқиди.
Юсуфнинг энг катта орзуси кўзи очиқлигида ўғлининг бошини иккита қилиб
қўйиш эди. Бу фикрини кечки овқатдан сўнг Aбдулкаримга билдирди. Ўғли
учун келинликка номзод ҳам топиб қўйган экан. Яқин дўсти Сулаймон ҳожи
афандининг қизи Казбон...
Сулаймон ҳожини Aбдулкарим ҳам яхши танийди. Ҳақиқатан ҳам жуда
ростгўй ва қишлоқда ҳурматли инсон.
Aбдулкарим кўп ўйламасдан жавоб берди:
– Ўзингиз яхши биласиз, отажон. Сиз муносиб деб билсангиз, ортиқча гапга
ҳожат йўқ.
Казбон Меҳмет Закининг қизи Ламиядек ўқимишли эмас. Балки, унингдек
гўзал ҳам эмасдир. Аммо, энг муҳими, муслима бўлиб улғайган эди. Янгилик


шу заҳотиёқ бутун қишлоққа ёйилди. Юсуф ҳам, Сулаймон ҳожи ҳам бу
хайрли ишни иложи борича тезроқ амалга ошириш тарафдори эди. Шунинг
учун отларини қамчиладилар. Зудлик билан фотиҳасини қилиб, икки ёшни
унаштириб қўйишди. Тўйни кузнинг бошидаёқ ўтказишга келишиб
олишди.Aбдулкаримнинг Меҳмет Заки билан келишилган изн муддати кўз
очиб юмгунча ўтиб кетгандек бўлди…
Aйрилиқ онлари яқинлашгани сари Юсуф ва Зайнабни ўй босарди.
Aбдулкарим қишлоқдаги охирги тунни бўлажак қайнатаси Сулаймон
ҳожининг уйида ўтказди. Шоҳмуротли қишлоғининг обрў-эътиборли
кишиларидан бўлган Сулаймон ҳожи асил иффат хазинаси қилиб тарбиялаган
ягона қизини Aбдулкаримдек йигитга бераётгани учун хурсанд. Юсуф ва
Зайнаб ҳам ўғли Казбондек покиза, солиҳа бир муслимага уйланаётганидан
бошлари осмонда, Яратганга тинмай шукр қилишарди.
Aбдулкарим Казбонни яқиндан кўрмаганди ҳам. Кичиклигида бир-икки кўзи
тушган, холос. Ўша кеча кечки таомдан сўнг, эркаклар ўзаро суҳбатлашиб
ўтиришган маҳалда Казбон эшик тирқишидан Aбдулкаримни кўриб олди.
Ичида аллақандай ёқимли илиқ туйғу жўш урганини, юрак уриши тезлашиб
кетганини ҳис қилди.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling