Ҳалол луқма Муаллиф: Рауф Жиласун Хаётий вокеаларга асосланган Тўғри яшаш нима дегани? Инсон қандай қилиб пок яшаши, ҳалол луқма


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/18
Sana26.01.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1126740
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Ҳалол луқма




Ҳалол луқма
Муаллиф: Рауф Жиласун
Хаётий вокеаларга асосланган


Тўғри яшаш нима дегани? Инсон қандай қилиб пок яшаши, ҳалол луқма
топиб, ҳаёт кечириши мумкин? Бу саволларга одам боласи дунё
яралгандан бери жавоб излаб келади. Шубҳасиз, ҳалол ва тўғри яшашга
интилиш инсон фитратига тааллуқли олий туйғу. Сиз ўқишга киришаётган
ушбу китобнинг бош қаҳрамони иккиюзламачи ва нопок, қинғирликни касб
қилган ҳамда мол-дунёга мубтало бўлган кишилар орасида ҳалол ризқ топиш
илинжида руҳан қийналиб яшайди.
Инсон ҳаромдан, бировнинг ҳақидан дўзахга тушишдан қўрққани каби
қўрқиши зарурдир. Зотан, инсон бировнинг игна қадар ҳақи сабабидан
ҳалокатга учраши мумкин. Бу эса турли касб ва соҳаларда хизмат
қилаётганлар имону ихлос билан ҳалолликни лозим тутишини ифодалайди.
Жумладан, новвой эрта тонгдан унни қориб, касбга киришар экан, ёпадиган
нони ҳар бир инсоннинг қўлига ҳалол-пок етиб бориши учун ундан покизалик
талаб қилинади. Ҳатто пешонасидан томадиган терни ҳам қора ётган хамирга
томмаслиги чорасини кўриши лозим.
Қассоб ҳам сўяётган жонлиқни “Бисмиллоҳ”ни айтиб, ҳалол покиза сўйиши,
жамиятга ҳалол гўшт тақдим қилишни ўзининг бурчи деб билиши ҳамда бу
борада ўзини омонатдор ҳис қилиши зарур.
Жамоат жойларида хизмат қилаётган ошпазлар, ҳатто идиш-товоқ ювувчилар
ҳам покизаликка катта аҳамият қаратишлари даркор. Ҳайдовчилар ҳам
белгиланган қонун-қоидаларга риоя қилиб, йўловчилар хавфсизлигини кўзлаб
ҳаракат қилиши ва ўзгаларга халақит бермасдан автоуловларни бошқариши
зарур.
Ўқитувчи-муаллимлар ҳам дарс вақтини риоя қилиши ҳамда ўз касбининг
омонатдори эканини асло унутмасликлари лозимдир. Улар синфхонада 45
дақиқа ёки 80 дақиқа дарс вақтидан ҳар бир дақиқасидан унумли
фойдаланиши, ўқувчи ёки талабаларга манфаатли билимларни етказишга бор
имкониятини сарфлаши, бунинг учун эса, аввало, дарсга яхши тайёргарлик
кўриб, вақтида келиши шарт.
Ўқувчи талабалар ҳам ўқитувчининг ҳамда синфдошларининг вақтини беҳуда
қилмаслиги учун уй вазифаларини яхши тайёрлаб келишлари, бу борада
уларни ота-оналари қаттиқ назорат қилишлари талаб қилинади. Шунингдек,
халқнинг соғлиғига масъул бўлган соҳа мутахассисларининг хизматлари ҳам
алоҳида таҳсинга муносибдир. Шундай бўлса-да, уларга маслаҳатимиз
беморларга нисбатан имкон қадар яхши муомала қилиши, уларни даволашда
бор имкониятларини ишга солишлари керак.


Худди шу каби бошқа барча соҳа вакиллари ҳам ҳалолликка аҳамият
қаратиши, ўзлари Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳамда жамият олдида касбининг
омонатдори деб билишлари лозим.
Минг афсуслар бўлсинки, бугунги кунда ёлғончилик, ваъдага вафосизлик,
товламачилик, бировни алдаб пул ва нарсаларини олиш, қарз, омонатга нарса
олиб, бермасдан юриш, оддий ҳолатларда ҳам ёлғон гапириш, ўз манфаатини
ўзганинг манфаатидан, ҳақидан устун қўйиш каби разил иллатлар, оғир
гуноҳлар борки, баъзи инсонларга касб-корларида оддий ҳолга айланиб
бормоқда. Бу иллатлар нафақат инсоннинг умри, ризқи, моли, оиласидан
баракани кетказади, балки кишининг охирати учун ҳам, аянчли оқибатлари
учун ҳам сабаб бўлиб қолади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling