Ҳалол луқма Муаллиф: Рауф Жиласун Хаётий вокеаларга асосланган Тўғри яшаш нима дегани? Инсон қандай қилиб пок яшаши, ҳалол луқма
Download 0.99 Mb. Pdf ko'rish
|
Ҳалол луқма
Бўлар иш бўлди
Юсуф Абдулкаримни қонга беланиб ётганида топиб олган куни хуфтонга яқин Атифбей билан Назифа фарзандларини эслаб қолишди. Назифа хоним: "Атиф, Каримни жеч қаердан тополмаяпман", деганидан кейин ҳамма чор атрофга тарқалиб Каримни излаган, саҳаргача "Карим! Карим!" деб бақириб ҳаммаёқни кезиб чиқишган, аммо боладан нишона-дарак йўқ эди. Атифбей бу воқеадан кейин бор бойлигини ўртага қўйди. Полицияга хабар берилди, газеталарда Каримни топиб келтирганга катта мукофотлар ваъда қилинди, атрофдаги барча кўчма чодирлардан тортиб, кимсасиз ерлардаги эски қудуқларнинг тубигача одам солинди, аммо Каримнинг дараги ҳеч ердан чиқмади. Бурса кўчаларида Каримнинг расмлари ҳафталаб осилиб турди. Лекин на «кўрдим» деган, на «топдим» деган бирор зот йўқ. Ҳафталар кетидан ҳафталар, ойлар кетидан ойлар ўтди. Каримнинг йўқолиши Атифбейни рухан синдирган бўлса, Назифа хонимни тўшакка михлаб қўйди. Бу воқеадан Мурод хожи ҳам хабар топганди. Эшитиши биланоқ "Бизнинг Юсуф қилмаган бўлсинда, ишқилиб", деган фикр миясига ўтириб қолганди. Гарчи Юсуф боласини олиб қишлоққа қайтишини айтган бўлса ҳам, барибир хаёлига минг хил фикр келаётган эди. Мурод хожи Атифбейга билдирмасдан Ёзгатга, Шомуродли қишлоғига борди. Юдуфни қидириб топди ва бўлиб ўтган ишларни унга айтиб берди. Юсуф қоққан қозиқдек ҳиссис тураверди. Жуда хафа бўлганини Атифбейга саломини етказиб қўйишини айтди. Гап орасида ўзининг ўғли ҳам тузалиб кетгани, ҳозир онаси билан қайнатасиникига кетганини қистириб кетди. Мурод ҳожи Юсуфга ишонди. Ахир Юсуф бировнинг ҳақига заррача хиёнатдан, ҳаромдан ҳазар қилади. -Юсуф бунақа аҳмоқлик қилмайди, деб ўйлади. Бу шубха билан шу ергача келганидан уялди. Доимгидек дўстона хайрлашишди. Юсуф Мурод хожини ишонтиришга ишонтирдию, лекин ичидан зил кетди. Ҳар оқшом қучоғига олиб эркалайдиган ўзининг эмас, Атифбейнинг farzandi... Уни ота-онасидан билиб туриб юлиб олди. Баъзан қулоғига Назифа хонимнинг нолалари чалингандек бўларди, қилмишидан уялиб кетарди. Катта хато ва гуноҳ қилганди, энди назарида, ортга йўл йўқ. Шу сабаб хотини билан келишолмай ҳам қолганди. Бир сафар Зайнаб: "Бир ота-она изтироб чекиб қийналаётганида, биз қандай қилиб уларнинг боласини бағримизга босиб ўтирамиз?" деб тинч қўймасди. Гарчи Юсуф нега бундай қилганини, Абдулкаримни унақанги оилага ташлаб қўйишга ҳеч рози бўлолмаганини ҳар томонлама тушун- тирган бўлса ҳам, Зайнаб ҳам она, бошқа онанинг ахволини хис этарди. Митти Абдулкарим эса ота-онасини эсига ҳам олмас, на уларни сўрар, на ўз уйини қидирарди. Юсуфи амаки эмас, ота деб чақирар, Зайнабни она дейиши баробарида уни ростдан ҳам яхши кўриши равшан эди. Секин-аста Зайнаб болага кўникди, аммо Юсуф ўз қилган ишининг тўғрилигидан ҳамон шубхада эди. Миллион-миллион молу дунёга эга бўлишига қарамасдан, у билан суҳбат қургани оддий кулбачасига келган одамнинг фарзандини тортиб олиб, у ва аёлини ҳаётини зиндонга айлантирди - буни ҳеч ким оқламаслигини биларди. "Ҳидоятни бандасига Ҳақдан бошқаси бера олармиди?" Нуҳ алайҳиссаломки ўз ўғлини йўлга сололмаганда, Юсуф ким бўлибди, Атифбейнинг ўглини ўгирлаб имонсизлик ботқоғидан қутқаришни ўйласа?!" Юсуф охири қарор қабул қилди. Бурсага боради! Аёлига шошилинч иши борлигини айтиб йўлга чиқди. Атифбейга: "Мен сизни ўғлингиздан айирганман", -дейди. Атифбейнинг кўшки қўнғироғини босаётганида, хаёлида хамон шу фикр қатъий эди. Эшикни Назифа хоним очди. Аввалгидек очиқ-сочиқ кийимда эмас экан. Эгнида узун кўйлак, ранги сўлғин. Юсуфни таниди. Ичкарига таклиф қилди. Залдан жой кўрсатиб Атифбейни чақириш учун ичкарига кириб кетди. Бироздан кейин Атифбей хонага кириб келди. Қучоклашишди. Юсуф бўлиб ўтган ишлардан хабар топганини айтиб унга хамдардлик билдирди. Аммо "Ўғлингиз менда", деёлмади. Атифбей Юсуфнинг зиёратидан кўнгли тоғдек кўтарилди. Айниқса, "Биламан, сиз ҳам Каримни жуда яхши кўрардингиз", деганида, Юсуф кўзларидаги ёшни тўхтатолмади. Узоқ суҳбат қуришди. Атифбей Абдулкарим ҳақида сўради. Тузалиб кетгани учун жуда севинганини, қишлоққа қайтиб кетишганини Мурод хожидан эшитганини айтди. Булар ҳақида суҳбат қурар экан , Юсуф йўлда дилига тугуб келган ниятини амалга оширмади. Бу улкан гуноҳни оғли каби яхши кўрган Абдулкаримнинг илохий бахтга етишиши учун қилганди. Аммо бунақанги бойлик ичида катта бўладиган болани ўзининг камтарона муҳитида улғайтиришга ҳаққи бормиди? У ҳозир шу саволга жавоб қидирарди. Атифбей бир пайтлар Юсуф айтганидек: - Нимаям қила олардик. Пешанамизга ёзилгани шу экан, - деди. - Қўлимиздан нимаям келарди. Тақдирга бўйин эгишни бир пайтлар сиздан ўрганган эдим. Мен бунинг уддасидан чиқяпману, онаси ҳеч ўзига келолмаяпти. Бечора аёлимнинг хаётидан... хулласи, нур кетди. Юсуф жавоб бермади, ичида тўфон кўпиб ётарди. Қаршисида турганларнинг кўзларидан думалаган ёш томчилари оғуга айланиб Юсуфнинг ичига оққандек бўлди. Бир нималар дейишга уриндию, жасорати етмади. Атифбейнинг кўшкида эмас, бир оловли ҳумдонда ўтиргандек эди гўё. Бироз дардлашгандан кейин бу ердан тезроқ қочиб қутулмоқчи бўлди. Қанийди, Атифбей ва хотини уни қўйиб юборишсса. Узоқ йўл юриб чарчаганини айтишди, бир кеча бўлса ҳам қолиб дам одиб кетишини сўрашди. Айниқса, Назифа хоним ўз сўзида туриб олди. Юсуф ноилож рози бўлди. Кечаси барча воқеани бир қоғозга ёзиб қолдириб, бу ердан қочишга ҳам ҳаракат қилди. Кейин буни ҳам қилолмаслигини англаб, ухлашга уринди. У томонга ағдарилди, бу томонга... Қанийди, уйқу келса. Ичида кимдир: "Сен ўгрисан", деб хайқирмоқда эди. Бир махал кўзлари юмила бошлаган эди ҳамки, Абдулкарим кўз ўнгида намоён бўлди: Ёлвораман, мени уйимга олиб борманг, буларни қўлига топшириб қўйманг. Мени сизга Аллоҳ йўлиқтирди Роббий яссирни сиздан ўргандим. Ҳаётимни шу тарзда давом эттиришим учун менга ёрдам беринг. Мени кўра била туриб оловнинг ичига ташламанг, - деб ялинмоқда эди... Ўрнидан турганида тонг отай деб қолган экан. - Қўрқма, болажоним, сени бу ерга асло олиб келмайман, дея пичирлади... Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling