Ҳалқум нутқ аъзолари


Download 375.9 Kb.
Pdf ko'rish
Sana25.02.2023
Hajmi375.9 Kb.
#1228937
Bog'liq
5 dars халкум нутк аъзолари



Ҳалқум нутқ аъзолари 
5-Дарс 
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азиз 
мухлислар! Бугунги дарсимизда ҳалқумда жойлашган нутқ 
аъзолари ҳақида суҳбатлашамиз. Ҳалқум 3 қисмдан иборат:
1. Ҳалқум туби. 2. Ҳалқум ўртаси. 3. Ҳалқум юқориси.
Араб ҳарфлари ўқилишини билмайдиган опа-сингиллар,
тепадаги атамаларни қуйидагича ўқийсиз: Ҳалқум туби - ақсол 
ҳалқ, ҳалқум ўртаси - васатул ҳалқ, ҳалқум юқориси - аднал ҳалқ.
Ҳалқум тубида товуш пайчалари жойлашган.
Товуш пайчасининг видео кўриниши:
https://www.youtube.com/watch?v=DD_oJ8G3Bhs 


Ўпкадан қайтаётган ҳавони тебратиш орқали нутқ товушини ҳосил 
қиладиган аъзо товуш пайчалари деб аталади. Аллоҳ таоло уни 
инсон ҳалқумига жойлаштириб қўйган. Товуш пайчасининг икки 
пардаси бўлиб, худди дарвоза каби очилиб-ёпилиб туради. Товуш 
пайчалари бир муддат беркилган вақтида ҳаво товуш пайчаларига 
урилади. Натижада товуш пайчаларининг тебранишидан жарангли 
товушлар ҳосил бўлади. Товуш пайчалари очиқ бўлганида эса 
жарангсиз товушлар ҳосил бўлади.
Товуш пайчалари “алавтаарус совтияҳ” деб ўқилади.


Ҳалқум ўртасида ҳиқилдоқ тоғайи жойлашган.
Ҳиқилдоқ тоғайи “лисаанул мизмаар” деб ўқилади.
Ҳиқилдоқ тоғайи вазифаси:
1. Нафас олиш йўлига овқат ўтиб кетмаслик учун, овқат ютаётганда 
нафас олиш йўлини то овқат ўтиб кетгунча тўсиб туради.
2. ع ва ح ҳарфларининг талаффузида ҳалқум бўшлиғига сурилиб,
товушни сиқади. Яъни тўсиқ вазифасини бажаради.
Овқат ютишда нафас йўлини ҳиқилдоқ тоғайи шундай ёпади: 
https://www.youtube.com/watch?v=pNcV6yAfq-g

Download 375.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling