Аҳмад Дониш қарашларида геосиёсий масалаларга оид айрим мулоҳазалар


Download 22.6 Kb.
Sana21.06.2023
Hajmi22.6 Kb.
#1640898
Bog'liq
ахмад дониш макола


Аҳмад Дониш қарашларида геосиёсий масалаларга оид айрим мулоҳазалар.






Қурбонов.Ў.Р – БухДУ,
катта ўқитувчи

Инсон ва жамият ҳаётида геосиёсий омилларнинг муҳим ўрин эгалаганлиги ҳақидаги қарашлар, мазкур жиҳатларнинг давлат сиёсатига бевосита таъсири яъни геосиёсий омиларни ҳисобга олган ҳолда давлат ташқи сиёсатини юритиш билан боғлиқ қарашлар қадимий илдизларга эга.


Инсоният тараққиётининг турли даврларида яшаган илғор фикрли кишилар бу масалага шахсий муносабатларини билдириб, ўз геосиёсий қарашларини турли шаклларда ифодалаб келганлар. Улар ўзларининг илмий-тарихий асарларида геосиёсий омилларнинг мамлакат ҳаётига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши билан боғлиқ фикрларни илгари сурганлар.
Маълумки, геосиёсий қарашлар ва назарияларда геосиёсий омилларни баҳолаш муҳим ўрин эгаллаган. Бундай омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • географик (ҳудудий жойлашув, денгизга яқинлиги, иқлими, табиат ресурслари, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш учун зарур шарт-шароит, транспорт коммуникациялари ва ҳоказо);

  • сиёсий (сиёсий тузуми, давлат чегаралари, сиёсий кучлар жойлашуви, аоссий эркинликларнинг мавжудлиги, сиёсий барқарорлик, адолатли ташқи сиёсат ва ҳоказо);

  • иқтисодий (ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланганлиги ва таркиби, аҳолининг турмуш даражаси, стратегик заҳиралари) қудрати;

  • ҳарбий (қудратли қуролли кучларнинг мавжудлиги, ҳарбий тайёргарлиги, ҳарбий кадрларнинг тайёрлаш ҳолати);

  • экологик;

  • демографик (аҳоли сони, ўсиш суръати, зичлиги ва таркиби);

  • маданий-маърифий (конфессиалар, миллат ва элатлар, меҳнат анъаналари, илм-фан, таълим соғлиқни сақлашнинг ривожланганлиги ва бошқалар).

Юқоридаги омилларнинг мамлакат тараққитидаги таъсири билан боғлиқ қарашлар буюк мутафаккир Аҳмад Дониш (1827-1897 йиллар) ижодида муҳим ўрин тутади. Унинг “Наводирул вақое” (“Нодир воқеалар”), “Таржимаи аҳволи амирони Бухоро” (“Бухоро амирларининг таржимаи ҳоллари”) каби асарларида бундай фикрлар теран баён қилинган.
Аҳмад Дониш ўзининг юқорида тилга олинган асарларида ғаразли манфаатларни кўзлаб мамлакатлар ўртасида олиб борилаётган урушларни қаттиқ танқид остига олади. У ўзи билан бир даврда яшаб ижод этган европалик классик геосиёсат назариётчилари: Ф.Ратцель, Р.Челлен, Г.Трейчкеларга ўхшаб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни урушлар орқали эмас, балки ўзаро фойдали ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали ҳал қилиш мумкин, деган хулосага келади. (Маълумки юқорида тилга олинган Ғарб олимларининг асарларида “кучлининг кучсиз устидан ҳукмронлиги ҳаётнинг ўзгармас қонуни”, “урушлар социал муаммоларни ҳал қилиш воситаси” каби ғояларни асослашга ҳаракат қилинган).
Аҳмад Донишнинг фикрича, агар ҳукмдор барча жабҳаларда одилона ва оқилона сиёсат ўтказсагина, бошқа мамлакатлар халқлари билан ташқи савдо-сотиқ ишларини йўлга қўйиб, яқин ҳамкорлик қилсагина, бу юрт обод бўлади ва халқи фаровон яшайди. Унинг ёзишича “Ер устидаги барча халқлар бир-бирлари билан тенг ҳолда яшашлари, барча тенг бўлиб олиб, улардан бир текисда фойдаланишлари лозимдур. Одам ато ўлгандан сўнг унинг болалари бу ерларни мерос сифатида теппа-тенг бўлиб олиб, адолат билан улардан фойдаланганлар. Сўнгра замон ўтган сайин, халқлар ўзгарганлар. Ўз қўлларидаги ерларга қаноат қилмай, бир-бирларини ерларини босиб олишга киришганлар... Инсоф қилиб ақл юритганда, ҳар ким ўз ерига қаноат қилиши лозимдур. Кучлилар босиб олган ерларини ўз эгаларига қайтарсинлар. Ҳар ким бу ишдан бош тортар экан, одамгарчилик йўлида фарздурким, кучлилар ҳаммалари бир иттифоққа бирлашиб, унинг бурнини ерга ишқаб, кучлидан кучсизнинг ҳаққини олиб берсинлар. Шундай бўлганда, инсонлар ўртасида уруш-талашлар бутунлай йўқолади. Подшоҳлар ўрталарида душманликлар кўтарилиб, қон тўкишлар тўхтайди. Бунинг натижасида барча халқлар тинчлик билан муросада яшайдилар”1. Кўриниб турибдики, А.Дониш ушбу фикрлари орқали мамлакатлар ўртасидаги тенг ҳуқуқликка асосланган геосиёсий ҳамкорлик ғоясини илгари суради.
А.Донишнинг давлат, унинг географик шарт-шароити ва иқтисодий тараққиёти ҳақидаги фикрлари ҳам алоҳида диққатга сазовордир. Мутафаккирларнинг таъкидлашича, мамлакатнинг ободлиги тоғларнинг яқинлигига, сувнинг етарли даражада бўлишига боғлиқ. Яъни бу қарашлари билан у географик муҳитнинг белгиловчи омиллардан бири эканлигига эътиборни қаратади. Бундан ташқари, давлатнинг ривожланиши А.Дониш асарларида қуйидаги беш геосиёсий омилга боғлиқлиги кўрсатилган. Бу-адолат, ҳарбий қўшин, халқ, сув ва хазина.
Аҳмад Дониш Бухоро амирлари топшириғи билан Россияга юборилган элчилар сафида уч марта – 1856, 1869, 1873-1874 йилларда Петербургда бўлган эди. А.Донишга Бухоро амири томонидан Россия ва Бухоро ўртасидаги савдо муносабатларни ривожлантириш борасида музокаралар олиб бориш, Россиядаги ҳаёт ва давлат тузумини масалаларини ўрганиш вазифаси топширилган эди. Кейинчалик А.Дониш бу ҳақда шундай деб ёзган эди: “Менга шундай топшириқ берилган эди: “Бу мамлакатнинг ички тартибларини ўрган, давлат қурилишига эътибор бер ва амир жаноб олийларига ҳисобот бер”1.
А.Донишнинг ҳаётида Европа маданияти билан танишиш катта аҳамиятга эга бўлди. У Бухоро ва Россия тараққиётидаги тафовутни амалда кўриб, таққослайди ва унда маҳаллий ҳукмдорлар ички ва ташқи сиёсатига нисбатан танқидий муносабат янада чуқурлашади.
Умуман олганда А.Дониш ўз асарларида бир томондан, амир ва унинг маъмуриятига мамлакатни бошқаришда Европанинг илғор давлатлари билан қўшни бўлган ва қулай геосиёсий омилларга эга бўлган Россия билан алоқаларни ҳар томонлама мустаҳкамлашга чақиради.
Иккинчи томондан, А.Дониш чор ҳукуматининг босқинчилик ва мустамлакачилик сиёсатини кескин танқид остига олади. Бундай сиёсатни бир томонлама манфаатларни қондиришга қаратилган тажовузкор сиёсат сифатида баҳолайди.
Шундай қилиб А.Дониш асарларида:

  • Бухоро амирлигининг сиёсий тузуми таҳлил қилинади. Бу тузум ақлга, ҳам, шариатга ҳам, инсон табиатига ҳам тўғри келмайди. Шунинг учун уни ўзгартириш керак, деган хулосага келинади.

  • Давлат бошқарувида Европанинг илғор тажрибасидан фойдаланишга чақирилади;

  • урушларни олдини олиш ва икки томонлама фойдали геосиёсий ҳамкорлик ғоялари илгари сурилади;

  • географик шарт-шароит-мамлакат тараққиётини белгиловчи омил сифатида кўрсатилади.

11Дониш.А. Наводирул вақое.- Т, Фан, 1964.-Б.-196.

11 Раҳмонов Т,Э, Орзиев М.З. Икки тарихий сиймо: Аҳмад Дониш ва Садриддин Айний-Бухоро: “Дурдона” нашриёти. 2015.-Б-23.

Download 22.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling