Аҳмад дониш буюк тарихчи рисолаи дар назми тамаддун ва таовун


Download 17.45 Kb.
bet2/2
Sana08.02.2023
Hajmi17.45 Kb.
#1176400
1   2
Bog'liq
АҲМАД ДОНИШ

Саккизинчи шарт. Шоҳ ҳамма вақт маънавий пок одамлар билан ҳамсуҳбат бўлиши ва уларнинг маслаҳатларига қулоқ тутиши керак. Чунки, ғаразгўй олимлар ҳукумдорни мактаб, хурсанд қилиб, ўз айёрликлари билан фақат бойлик тўплашга ружуъ қиладилар.
Тўққизинчи шарт. Шоҳ мансабдор шахсларнинг хоинлиги ва фуқароларни сиқувга олишидан бохабар бўлиши даркор. У ҳокимиятни инсон қиёфасида юрган бўриларга ишониб топширмаслиги керак. Мансабдор шахсларнинг жиноий ишлари маълум бўлиб қолганда, уларни шундай жазолаш керакки, бу бошқа олий мартабали лавозимдор шахслар ва давлат арбобларига сабоқ бўлсин. Шоҳ халқни сиқувга олмаётганидан, адолат ва ҳақиқатни ўрнатаётганлигидан баҳра олиши керак. У ҳамма вақт ўз атрофидагилари ҳақиқат ва адолат сари ундаши керак. Давлат мансабдорларининг фаолияти учун масъулият тўлалигича ҳукумдор бўйнида бўлиши керак. Мансабдорларнинг халқни сиқуви, бу шоҳнинг халқни эзишидир. Шу билан бирга давлатнинг олий даражадаги мансабдорлари ҳам шоҳнинг халқни эзишга бефарқ қарамасликлари лозим.
Ўнинчи шарт. Шоҳ димоғдорлик, такаббурлик, манманлик, босар - тусарини билмасликдан сақланиши даркор. У мулойим, беозор ва камтарин бўлиши лозим, лекин ошиқ кўнгли бўш бўлмаслиги керак, акс ҳолда бир пулга арзимайдиган одамлар буни бошқача тушунадилар.
Шоҳнинг такаббурлиги ва димоғдорлиги учун одамлар у билан учрашмайдиган бўлмасинлар, агар шохнинг қалбида такаббурлик ва димоғдорлик кучли бўлса, у шафқатсиз, бераҳм ва ёвуз бўлади. Шафқатсизлик одамлардан ўч олишга даъват этади ва киши онгини хира бўлишига олиб келади.шунинг учун шоҳ хизмат вазифасини бажараётганда сабр — бардошли, хушфеъл, хушхулқ бўлиши, одамларнинг хато — камчиликларини ва гуноҳларини кечирувчи бўлиши лозим. Шоҳ шуни билсинки, агар у хушмуомала ва кечиримли бўлса, пайғамбар ва муқаддас шахс даражасига етади. Агар шоҳ мамлакатни шафқатсизлик билан бошқарса, шоҳнинг аҳмоқ одам, туя ёки ёвуз ҳайвондан фарқи бўлмайди.
Маълумки, давлатнинг ташкил топиши ва давлат ҳукуматини ташкил этиш учун фуқаролар, жамият ва вилоятлар керак. Бунинг учун мамлакат обод бўлиши, маълум микдорда қўшинларга эга бўлиши керак. Чунки, буларсиз бирор - бир давлатнинг яшапш мумкин эмас. Шоҳ қўшинсиз бўлмайди, қўшин эса давлат хазинасисиз яшай олмайди. Агар мамлакат обод бўлмаса, давлат хазинасини бойитиб бўлмайди. Агар мамлакат обод бўлмаса, фуқаролари содиқ бўлган жамиятни яратиб бўлмайди. Мамлакатнинг обод бўлиши тоғларнинг яқинлиги, дарёларда сувнинг кўплиги, қудуқ ва чашмаларнинг бўлиши билан боғлиқ.
Давлат ҳокимияти тахтга ўтирган одамга ўхшайди, қайсиким унинг тузилиши қуйидаги беш нарсасиз бўлмайди. Аввало, виждон ва ҳақиқат - тахтнинг ўзи, қўшин, халқ, сув ва хазина тахтнинг тўрт устуни. Агар шуларнинг бирортаси бўлмаса, бошқаларининг ҳам сақланиши мумкин эмас, чунки, хазинасиз қўшинни сақлаб бўлмайди, хазина халқдан йиғилади, халқ сувсиз ҳосил етиштириб ололмайди. Оқибат шоҳ ва ҳукуматнинг ҳалокати аниқ.
Шоҳ булоққа ўхшайди, бошқалар булоқдан сув оладиган ирмоқларга, агар булоқдаги сув ширин бўлса, ирмоқлардаги сув ҳам ширин бўлади, агар булокдаги сув аччиқ бўлса, тфмоқлардаги сув ҳам аччиқ бўлади. Шундай экан, шоҳ адолатли ва яхши ахлоқий сифатларга эга бўлиши керак, қайсиким бошқалар унга эргашсинлар.
Шоҳ катта кенгаш тузиши керак, Чунки, тараққий қилган цивилизацияли (маданий) мамлакатлар бошқарувига хос хусусият шундан иборат. Давлат хазинасидан иш ҳақи оладиган ва аҳолининг турли қатламларидан танлаб олинган ақлли ва доно одамлар кенгаш аъзолари бўлиши керак.
Саводли ва маълумотли одам кенгаш раиси қилиб тайинланиши керак, Кенгаш аъзолари у ёки бу масалани муҳокама қилаётган ва кўриб чиқаётганда халқ ва мамлакат манфаатларини кўзда тутишлари керак. Мамлакат ободончилиги ва халқ манфаатлари тўғрисидаги кенгашнинг қарори раис томонидан ҳукумдорга топширилиши керак. Агар у қарорни маъқулласа, уни тасдиқлаши ва ҳаётда амалга ошириши керак. Ақлли одамларнинг якдиллиги ишда хато бўлишининг келиб чиқишини олдини олади. Агар кенгаш йиғилиши шоҳ иштирокида очилса, кенгашнинг баъзи бир аъзолари шохдан қўрқиб ёки ҳайиқиб, у ёки бу қарорнинг тўғри ё нотўғри эканлигини айта олмайди, қабул қилинаётган қарор нотўғри бўлса ҳам шоҳ райига қараб иш тутадилар. Бундай ҳолатда агар шоҳ ўз нуқтаи назарини қаттиқ туриб ёқламаса, кўпчилик кенгаш аъзоларининг маслаҳатига қулоқ солиши керак.
Султон, кўпчилик халқнинг розилиги ва давлатнинг машҳур ва обрўли кишилари билан маслаҳатлашиб, ўзига икки доно вазир танлаб олиши керак. Уларнинг бири даромадларнинг ҳисобини олиб бориши билан шутулланиши, иккинчиси эса давлат харажатлари ҳисоби билан машғул бўлиши керак. Улар ўзларининг мавқелари билан бошқа барча амалдорлардан устун бўлиши керак.
Агар ҳар бир донишманднинг мавқеи ва ўрни аниқ белгилаб берилган бўлса, султоннинг уни қабул қилиши аниқ белгилаб қўйилган бўлса, бирор донишманд султон суҳбатидан қочмайди. Агар бу ишлар қаттиқ талабчанлик билан бошқарилса, барча илм аҳли ва мутахассислар султон саройига йиғиладилар ва уларнинг ҳар бири ўз санаътини намойиш этади. Ўшанда мамлакат гуллайди ва бой бўлади. Натижада, давлат барқарор ва кучли бўлади. Бунинг учун албатта, давлат ҳокимиятини амалга ошириш ва давлат ҳокимияти маҳкамаларини ташкил этишнинг низоми ишлаб чиқилган бўлиши керак... ана шу қонун қоидалар талабларига бўйнсунмайдиган шахслар, давлат ҳокимияти маҳкамаларидан четлаштирилиши керак.
Агар халқ давлат тартибларидан ва ҳукумат сиёсатидан норози бўлиб ғалаён кўтарса, шоҳни на қўшин ва на хазина қутқара олади. Агар халқ ҳукумдордан рози ва минатдор бўлса, у шуни билсинким, унга қарши ҳеч ким бош кўтариб чиқмайди. Агар бирор киши бош кўтарса, у мағлуб бўлади.
Ушбу матн Д. Тошқуловнинг “Дониш” деб номланган рисоласида берилган. “Трактат о порядке цивилизации и взаимопомоши” сарловҳали қисмидан айрим қисқартиришлар билан таржима қилинди. А. Дониш фикрлари жамият ва халқ учун ҳамиша фойдали ва сабоқ бўлиб хизмат қилади. Аҳмади калла номи билан машҳур бўлган Аҳмад Дониш Бухорода Амир Насрулло, Амир Музаффар, Амир Абдулаҳадлар ҳукумронликлари замонида яшаб ижод этди. Буюк маърифатпарвар Дониш ҳаёти давомида Бухорода салтанатнинг халқ учун, халққа хизмат қилиш йўлида фидойилик қилди. Адолат тимсоли бўлтан ҳукумдор унинг доимий орзуси эди. Ана шу эзгу орзу билан ёнди ва мапгьала сифатида Шарқни ёритди. Садридаин Айний бу сиймо ҳақида: “Бухоро осмонини зулмат қоплаган даврда ёрқин юлдуз каби ёғду сочди...”- каби олиймақом фикрларни бекорга билдирмаганди.
Download 17.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling