Аҳмад дониш буюк тарихчи рисолаи дар назми тамаддун ва таовун
Download 17.45 Kb.
|
1 2
Bog'liqАҲМАД ДОНИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи шарт
- Иккинчи шарт.
- Учинчи шарт.
- Тўртинчи шарт.
- Бешинчи шарт.
- Олтинчи шарт.
- Еттинчи шарт.
АҲМАД ДОНИШ - БУЮК ТАРИХЧИ Рисолаи дар назми тамаддун ва таовун (“Маданият ва ўзаро кўмаклашиш тартиби ҳақида рисола”) Агар, амир менинг илмий ишларимни қолдириб, давлат аппарати ишларига киришимни хохласа, бошқа мамлакатларда бўлганидек, давлатни бошқаришда маълум тизимни жорий қилиш зарур. Чунки, ўзбеклар (манғитлар) орасида тартиб ўрнатиш анча қийин. Мен Европа мамлакатларида бўлганидек, амирлик ва давлат аппаратини бошқариш тамойиллари баён этилган трактат ёзаман... Ҳукумдор бўлиш дунёда энг фахрли ишлардан бири. Ҳукумдор ўзининг барча вазифасини илм ва тажрибага таянган такдирдагина уддалай олиши мумкин... Адолатли бўлиш учун ҳукумдор қуйидаги ўн шарт асосида иш олиб бориши керак. Биринчи шарт: шоҳ ўз фуқаросининг ишини муҳокама қилиб, кўриб чиқаёттанда ўзини ўша фуқаро ўрнига қўйиши керак, уни эса ўз ўрнига тасаввур қилиши керак. Ҳар иккала ҳолатда қабул қилинган қарор маъқул бўлади ва ҳукум фуқароларга тарқатилиши керак. Ўзи учун мақбул бўлмаган нарса, бошқалар учун ҳам номақбул ҳисобланиши керак. Акс ҳолда у хоинлик қилган бўлади... Иккинчи шарт. Шоҳ унинг хузурига у ёки бу тилак билан келган кишиларни ҳеч қачон куттириб туришга мажбур қилмаслиги керак. Мусулмоннинг тилак - истагини бажармасдан туриб бошка ишлар билан шуғулланмаслиги керак, чунки, фуқароларнинг тилаклари бошқа ишлардан устун туради... Учинчи шарт. Шоҳ овқат истеъмол қилишда ва кийинишда ўттан халифаларга тақлид қилипш керак. Камтарлик бўлмаса, адолат бўлмайди. Дабдабали кийиниш ва овқатланишдан сақланиш керак. Тўртинчи шарт. Шоҳ ҳукум эълон қилинаётганда мулойим бўлиши керак ва қўполликка ҳеч қачон асос бўлмаслиги керак. Ҳар бир ишни кўриб чикаёттанда иш юзасидан барча хужжатлар ва далилларни чуқур текшириб чиқиш лозим, кўриб чиқилаётган ишга доир гувоҳларнинг кўрсатмаларини сабр - тоқат билан эшитмоқ даркор. Кучсиз ва қашшоқ одамлар билан суҳбатлашишдан уялмаслик керак. Бешинчи шарт. Шоҳ алоҳида одамлар хоҳиш - истакларидан келиб чиқиб, шариат қоидаларига зид бўлган ҳаракат қилмаслиги керак. Шу билан биргаликда ҳукум эълон қилинаётганда ҳукумдор бўшлик, лоқайдлик ва иккиюзламачилик қилмаслиги шарт, у билиши керакки, ҳукум барчанинг истакларини қондира олмайди. Агар қарор адолатли бў^са, ҳукумдор норози томоннинг ғазабидан қўрқмаслиги лозим. Олтинчи шарт. Шоҳ ўз ғурури, баландпарвозлиги билан ўз фуқароларини ўзидан йироқлаштирмаслиги (бездирмаслиги) керак. Аксинча, у оталарча ғамхўрлик ва меҳрибонлик билан ўз фуқароларининг меҳрини қозониши керак. Еттинчи шарт. Шоҳ мамлакат ва ҳукуматнинг хавф - хатарга йўлиқишини унитмаслиги керак. У шу нарсани тушуниши керакки, ҳукумдорнинг вазифаси (лавозими) шундай асбобга (воситага — таъкид бизники) ўхшайдики, шу асбоб ёрдамида бу дунё ва у дунёда бахт - саодат ва яхшиликка эришиш мумкин. Шу билан бирга шоҳ шуни унутмаслиги керакки, шу восита ёрдамида шафқатсиз ва мутлок шарманда бўлиш мумкин. Бугунги мамлакат ҳукумдори бўлган шоҳ, хоҳлаган масалани ҳал қилишда ҳақиқат йўлини танлаб олиши керак, масала ўта муҳимми ёки унчалик муҳим эмасми, бундан қатъий назар, ҳақиқат ва адолат нуқтаи назаридан иш тутиши керак. Download 17.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling