Аҳмад Фарғоний


Download 19.07 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi19.07 Kb.
#1555643
Bog'liq
Аҳмад Фарғоний


Аҳмад Фарғоний
Абул Аббос нбн Муҳаммад ибн Касир ал-Фарғоний қомусий: олим Муҳаммад ал-Хоразмий замондоши бўлиб, Боғдод расадхо-насида илмий ходим бўлиб хизмат қилгани маълум. Унинг «Фар-гоний» деган тахаллуси олимнинг асли Фарғонадан эканлигига-ишорадир. Бироқ Аҳмад Фарғонийнинг таржимаи ҳоли, болалиги, ёшлиги, ҳаёти ва ижодий фаолияти тўғрисида маълумотлар тўлиқ, эмас.
Бутун Туркистон ҳудудидаги кўпчилик шаҳарларда тарихий IX аср билан боғлиқ илмий муҳит ва фанга қизиқиш, масжид ва мад-расалар қурилиши, таълим ва тарбия даражасининг юксаклиги бизга аён. Бу далил Аҳмад Фарғоний бошланғич таълимни Фарғо-када олган деган фаразимизни ёрқинлаштиришга хизмат қилади. Қолаверса, олим асарлари унинг ёшлигида тиришқоқлигию фанга ва илмга чанқоқлигидан, тартиб-интизомли, гўзал ахлоқ ва одоб-га эга бўлганлигидан дарак беради. Шундай фазилатларга эга бўлмаган кишидан буюк нарсалару ишлар кутиш қийин.
Олим ва унинг замондошларининг, шунингдек, қадимги ва хо-зирги замон тадқиқотчиларининг кузатишларию хабарларига би-ноан Аҳмад Фарғоний IX асрнинг дастлабки ўн йиллигида гўзал Фарғонада дунёга келган ва 860—870 йиллар ичида бандаликнн бажо келтирган, деган хулосага келдик. (Баъзи манбаларда 861 йилда вафот этгани қайд қилинади.)
Унинг унумли ва сермаҳсул илмий фаолияти араб халифалигн минтақасидаги Дамашқ ҳамда Боғдод шаҳарларида жойлашган илмий марказлар билан боғлиқдир.
Зотан, араб халифаси Маъмун дунёвий фанларга жуда қнзиқ-қан. Гарчн у илмга қизиқмаганида ёхуд унинг равнакига аҳамият бермаганида бир фарғоналик кишини ўша даврдаги Аббос ибн Сайд, Сайд ибн Холид, Яҳё ибн Мансур сингари машҳур аҳли ил-ми фалаккиёт ила бирга ишлаш, қолаверса, Дамашқ расадхона-сида илмий кузагишлар олиб бориш учун таклиф қилармиди?! Ке-зи келгакда яна бир нарсани таъкидлэп; кераккн, Аҳмад Фарғо-ний раҳнамолиги ва иштирокида, дастлаб Боғдод, кейин эса Да-машқ расадхоналари қурилди. Йирик олимнинг асосий илмий фао-.лияти ўша шаҳарларда камол топиб, баланд-балаид чўққиларга юксалди.
Аниқроғи, Фарғоний ва унинг илмий маслакдошлари сайёра-ларнинг коинотда жойлашиши, юлдузларнинг сирлари, шунингдек уларнинг ҳаракат қилиш қонуниятларига оид текширишлар билан машғул бўлишди. Худди шу жараёнда улар машҳур грск олими Птоломейнинг юлдузлар жадвалини тажрибалар асосида ўрганиб чиқдилар. Шу кузатувлар натижасида зикр қилинган жадвалда айрим нуқсон ва чалкашликлар мавжудлиги аниқланди ва туза-тишлар киритилди.
Дамашқ ва Боғдод шаҳарларида зикр қилинган ва бошқа ис-теъдодли олимларнинг жўғрофий вазиятлар нуқталари ҳақидаги илмий маълумотлар, шунингдек ал-Маъмун даврида Боғдод ҳам-да Дамашқдаги илми фалаккиёт бўйича кузатишлари «Аз-зижул-Маъмун ал-Мумтахана» (ал-Маъмуннинг текширилган жадвалла-ри) номи остида бутун Оврўпа ва бошқа чет мамлакатларда бел-гили. Бу асар ҳақида Аҳмад Фарғоний «Самовий ҳаракатлар ва юлдузлар фанининг мажмуаси ҳақида китоб»да хабар берган. Шу мўътабар маълумот орқали Оврўпа олимлари «Маъмун зижи» асарининг маъно ва мазмуни, илмий-назарий йўналиши, тадқиқот мақсади ва ҳал қилинган фан муаммоларини билиб олишган.
Аҳмад Фарғоний фалаккиёт илми билан муттасил шуғуллан-ди ва қатор илмий-назарий асарлар яратдики, улар илм олами-иинг диққат-эътиборини тортди. Олимнинг «Китобу амал ар-Рухо-мот», «Қитобу илал-ал афлок» («Фалакда бўладиган сабаблар ҳа-қида китоб»), «Ал-мадҳал ила илми ҳайъат ал-афлок ва ан-ну-жум» («Фалаккиёт ва илми нужум фанига кириш») сингари рисо-лалари шулар жумласидандир.
Айрим тадқиқотчиларнинг хабар беришига Караганда, Аҳмад Фарғоний фақат илмий кузатувчи ва тадқиқотчн бўлиб қолмай, балки расадхона учун махсус асбоб-ускуналар ҳам яратган. Шу ишлар натижаси ўлароқ олим ва амалиётчи муҳандис «Ал-комил фи-устурлоб» (Астролюбия ҳақида мукаммал билимлар»), «Фи-санъат ва устурлоб» («Астролюбия ясаш санъати ҳақида») каби амалий аҳамиятга эга бўлган икки асар ёзган. Рисолалар мавзу ва мазмунларидан Аҳмад Фарғонийнинг чизмачилик санъати ва сир-синоатини пухта билгани яққол кўзга ташланади. Чунки ас-боб-ускуналар дастлаб қоғозга чизма ҳрлда туширилади, кейин амалий меҳнат ва тажрибалар орқали жисм сифатида шакллана-Ди.
Аниқроғи, Аҳмад Фаргоний «Фалаккиёт асослари» номли ил-мий-назарий жиҳатдан мукаммал китоби билан шуҳрат қозонди. Академик Т. Н. Қори-ниёзий сўзлари билан айтганда, ўша асар «астрономик билимларнинг ўзига хос қомусидир».
Ахмад Фаргоний Шарқ ва Ғарб мамлакатларида Альфраганус номи билан танилган ва шуҳрат қозонган.
Яна бир нарсани таъкидлаш лозимки, «Фалаккиёт асослари» номли асарида муаллифнинг ва бошқа олимларнинг шу соҳадаги, намунали ишлари ва уларнинг муваффақиятлари асосли равишда изчил ёритилган. Шунингдек, Аҳмад Фарғоний томонидан муқад-дам аҳди илм тадқиқ ишлари қиёсий ўрганилган. Демак, бу рисо-ладан Аҳмад Фарғонийга қадар яшаб ижод этган олимлар асарла-ри тўғрисида ҳам тегишли илмий ва назарий маълумотлар олиш мумкин.
Аҳмад Фарғонийнинг илмий-назарий ижодини кузатар экан-миз, унинг Птоломейдек буюк олимнинг фалаккиёт илмига бағиш-ланган «Алмажистий» деган китобига шарҳлар ёзнб, унга изоҳ ва иловалар қўшганига, шунингдек ислом йилнома (календар) си тузилиши ҳақида маълумот берганига, қуёш соати ясаш йўлини кўрсатганига қаноат ҳосил қилиш мумкин.
Жуда катта истеъдод соҳиби Аҳмад Фаргоний жўғрофий илм билан ҳам муттасил шуғулланган. 861 йили халнфа Мутаваккил (846—862) Аҳмад Фарғонийни ўз қабулига таклиф қилади ва Нил дарёси сатҳини ўлчаш тўғрисида топшириқ беради. Шундан сўнг олим дастлаб Нил дарёсининг сатҳини ўлчаш учун зарурий асбоб-ни ясашга ва уни ўрганишга Қоҳирада бўлган. Бу далил, биринчи-дан, Аҳмад Фарғоний жўғрофия фани бўйича илмий ва амалий масалалар билан шуғулланганини кўрсатади. Иккинчидан, «Аҳ-мад Фарғоний 861 йилда вафот этган» деган қатъий маълумотни рад этади.
Қомусий олимнинг илмий-ижодий фаолиятини диққат билан ку­затар экансиз, упинг, қайси соҳада бўлмаспн, илмий ишни бош-лашдан олдин шу мақсадни ва вазифани амалга ошириш учун ке-ракли асбоб-ускуналарни тайёрлаб, ўзпга амалнй шарт-шароит яратишига қаноат хосил қиласиз.
Аҳмад Фарғонийнинг фалаккиёт илмига донр асари сўнгида жўғрофий жойлар жадвали ўрин олган. Ундан дастлаб шарқий вилоятлар ўрин олган ва улар Шарқдан Ғарбга томон бирин-ке-тин кўрсатилган. «... биринчи иқлим Машриқдан, Син мамлакати-нинг чеккасидан бошланади... Сўнг Қулзум денгизини кесиб ўтиб, Ҳабаш мамлакати ва Нили Мисрдан ўтади... Кейнн бу иқлим Мағ-риб ерлари гомон ёйилиб, Барбар мамлакатининг жанубидан ўта-ди ва Мағриб денгизига етади». Худди шу йўналишда Ал-Хораз- м11 йниI!г хам жалвали бор. Лекин баъзилар уни Лл-Хоразмий жад-вали билан бир хил деса, айрим рлимлар унинг Ал-Хоразмип жад-валидан фарқланиши хакида фикр билдиришгаи.
Умуман олганда, Аҳмад Фарғоний тинимсиз самарали илмий меҳнати ва фаолияти туфайли буюк фалаккиётшунос сйфатиДа илми риёзиёт ва жўғрофия соҳасида катта обру крзонди. Қола-верса, у Шарқ мамлакатлари «Хосиб» деган (математик) лака*") ол га ни маълум. Бу унга риёзиёт илми бўйича берилган юксак ба-хо эди.
Аҳмад Фарғоний асарлари кейинчалик бошка халқлар тплла-рига таржима қилина бошлади. II асрдан кейин латки тиЛига ўги-рилди. Уша' даврларда латип тили Оврўпада умумий алоқа тили ҳисобланарди. Олим асарлари латин тили орқали бутун Оврўпага тарқалди.
* 1986 йилда нашр қилинган Узбекистон календари (288-бет) да қизиқарли маълумот берилган. У «Тошга битилган харита» сарлавҳали кнчик мақолага жамланган. Шу мақолани тўлиқ келтирамиз. «Қиргизистондаги Уш педагогика, институтининг филолог олими Лутфулло Жусупаҳматов Олой водий-сига қилинган экспедиция вактида одам яшамайдиган баланд тогда тошга ду-малоқ муҳр ўйиб туширилганини эшитди. Ҳақиқатан 4,5 минг метр баландлик-даги қоятошда роппа-роса тўртга бўлинган дойра чизиқ ичида ҳалқачалар, чизнқлар кўзга ташлапиб турарди. Мохлар остидаги яна 17 та шундан тасвир чиқдн. Ҳар бир доира композицияси ўзига хос. Географ олим Қ. Матикеев то-лилма айлана жаҳон харитаси экаиини топди. Болқон ва Апеннин, Тяншань ва Памир, Шарқи-Жанубий ва Марказий Осиё, Олой тизмалари... аниқ чизилган. Мутахассислар тошга ўйилган хаританинг асл нусхаси IX асрда яшаб ижод қилган осиёлик машҳур математик, астроном Муҳаммад ибн Мусо Хоразмийга тегншли дейишмоқда.
Лекин тошга эски араб алифбосида тарихчиларга неомаълум Ласур Аалим Ибн номи ёзилган».
Олимнинг ўзн ижод этган даврда, яъни араб халифалиги дав-рида юной илмий дунёсига қизиқиш тобора ортиб борарди. Бу, албатта, Ахмад Фаргоний шарофати билан боглнқ эди. Хорун ар Рашид таржимону олимлар учун махсус «Билим уйи» («Ҳазонат ул-Ҳакма») ни қурдиргани маълум. Бу ғамхўрлик Боғдод мулки-Да таржимачилик ишларининг ривожланишига ва юксак чўққилар-га кўтарилишига сабабчи бўлди. Уша таржима марказида шу фа-олият учун зарурий қўлланма — тил бўйича араб атамашуиослнги яратилгаи.
Аҳмад Фарғонийиинг ҳар қандай мақтовларга муҳтож бўлмаган асарлари ўзидан кейинги дунё олимларига қўлланма сифатида хизмат қилди ва хизмат қилмоқда. Худди шу маънода буюк олимнн ажиб муаллиф ва педагог сифатида қадрлаймиз.
Download 19.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling