18-модда. Банк сири тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
(18-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар хизмат вазифасини бажариши муносабати билан ўзига ишониб топширилган ёки маълум бўлиб қолган шахснинг бу маълумотларни ноқонуний равишда ошкор қилганлиги ёхуд улардан ноқонуний фойдаланганлиги ҳамда банк мижозига (вакилига) зарар етказганлиги қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 30 август,
530-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 144-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 280-модда; 2009 й., 39-сон, 423-модда; 2012 й., 15-сон, 163-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 29.06.2021 й., 03/21/697/0607-сон, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |