Амалдаги версияга ўтиш


-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш тартиби


Download 24.67 Kb.
bet5/7
Sana27.12.2022
Hajmi24.67 Kb.
#1067889
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Банк сири

12-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни судга, прокуратура, тергов ва суриштирув органларига, шунингдек давлат ижрочисига тақдим этиш, бунинг учун ушбу Қонунда назарда тутилган асослар бўлган тақдирда, уларни сўраётган органга ёпиқ ва муҳрланган конвертда ёки ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида ҳимояланган алоқа каналлари воситасида юбориш орқали амалга оширилади.
(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кредит ахборотини кредит бюроларига тақдим этиш кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-321-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 163-модда)
13-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни мижознинг (вакилнинг) меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворисларига тақдим этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мижоз (вакил) тўғрисидаги, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар унинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворисларига, агар уларнинг ўзи ёки улар ваколат берган вакиллар қонунчиликка мувофиқ мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи барча зарур ҳужжатларни тақдим этсалар, банк томонидан тақдим этилади.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқламайдиган ҳужжатлар олинган тақдирда, банк мурожаат қилган шахсни у сўраган маълумотларни тақдим этиш имконияти йўқлиги хусусида уч иш куни ичида ёзма равишда хабардор қилиши шарт, шунингдек қўшимча ҳужжатлар тақдим этишни талаб қилишга ёки мурожаат этган шахснинг мерос ҳуқуқини ёхуд ҳуқуқий ворислигини тасдиқлаб бериш тўғрисидаги ёзма сўровни тегишли нотариусга ёки юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга юборишга ҳақли. Мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, банк мурожаат этган шахсга беш иш куни ичида тегишли мижоз (вакил) тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни бериши ва барча ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

Download 24.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling