Амалиёт. Иссиқлик ташувчи қувурларнинг гидравлик ҳисобининг асосий принциплари
Download 37.91 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кичик гуруҳлар учун топшириқлар 1-гуруҳ учун топширик
- Биламан Билишни ҳ о ҳ лайман Билиб олдим
- 2-гуруҳ учун топширик
Амалий машғулот материаллари 1-Амалиёт. Иссиқлик ташувчи қувурларнинг гидравлик ҳисобининг асосий принциплари. Металлнинг иситиш асбобларига сарфланишини, бу билан иситилаётган асбобларда иссиқ сув билан қиздирилаётганларга нисбатан кичик бўлади, чунки қиздирилаётган муҳитнинг юқорироқ ҳароратларида асбобларнинг юзаси камаяди. Иситиш асбобларида тўйинган буғ конденсацияланганда унинг ҳарорати ўзгармайди (бизнинг мисолда 1300С), иссиқ сув совиганида эса ўртача ҳарорат пасаяди. (масалан, 1100С гача, чунки иситиш асбобига киришда 1500С вачиқишда700 га тенг). Иситиш асбобларнинг юзаси ҳароратли босимга тескари пропорционал бўлганлиги учун, буғли асбобларнинг юзаси сувли асбобларнинг (110-20):(130-20) = 0,82 қисмини ташкил этади. (бу ерда 200С хонанинг ҳарорати). Якунида ҳар бир иссиқлик ташувчисининг афзалликлари ва камчиликларини санаб ўтайлик. Сувдан фойдаланганда хоналарнинг ҳароратлари деярли бир текисда таъминланади, иситиш асбоблари сиртларининг ҳароратлари чегараланади, қувурларнинг кўндаланг кесимларини бошқа иссиқлик ташувчиларга нисбатан камаяди, қувурларда шовқинсиз ҳароратга эришилади. Сувдан фойдаланишнинг камчиликлари: металлнинг кўп миқдорда сарфланиши, тизимда катта гидростатик босим бўлиши, сувнинг иссиқлик инерцияси ҳисобига иситиш асбоблари ростланишининг секинланиши киради. Буғдан фойдаланилганда иситиш асбоблари сиртларининг ва конденсат ўтказгичларнинг кўндаланг кесимлари камайиши ҳисобига металл сарфланиши ҳам нисбатан камаяди, иситиш асбобларининг тез исиши таъминланади. Вертикал қувурлардаги гидростатик босим сувга нисбатан минималдир. Аммо бу иссиқлик ташувчиси сифатида санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди, унинг ҳарорати берилган босимдан юқори ва доимий бўлиб, иситиш асбобларининг иссиқлик узатиши ростланишини таъминламайди, унинг қувурлардаги харакати эса шовқин билан боғлиқдир. Ҳаводан фойдаланилганда хоналардаги ҳароратни тезлик билан ўзгартириш ёки бир текисда ушлаб туриш таъминланади, иситиш асбобларини ўрнатишга ҳожат қолмайди, иситишни шамоллатиш билан биргаликда амалга ошириш имконияти яратилади, каналларда унинг шовқинсиз ҳаракатланишига эришилади. Ундан фойдаланишнинг камчиликларига иссиқликни кичик аккумулация қилиш қобилияти, ҳаво қувурларининг катта кўндаланг кесими ва металлнинг кўп сарфланиши ҳаво қувурлари узунлиги бўйлаб ҳароратни нисбатан кўп камайиб кетиши киради. иситиш тизимларининг асосий турлари Ҳозирги вақтда мамлакатимизда асосан марказий сув ва буғ билан иситиш тизимлари, маҳаллий ва марказий ҳаво билан иситиш, шунингдек печли иситиш қўлланилади. Ушбу тизимларнинг умумий тафсилотини (печли иситишдан ташқари) иссиқлик ташувчиларининг хусусиятларига асосланган ҳолда кўриб чиқайлик. 1. Сув билан иситишда циркуляция қиладиган (айланадиган) қиздирилган сув иситиш асбобларида совийди ва иссиқлик марказига қайта қиздириш учун қайтарилади. Сув билан иситиш тизимлари сувнинг айланиш усулига қараб, табиий (гравитацион) ва сунъий (механик, яъни насослар ёрдами) циркуляцияли тизимларга бўлинади. Гравитацион (лот.gravitas-оғирлик) тизимда (1.4,а-расм) сувнинг турли хил ҳароратларда ўзининг зичлигини ўзгартириш хусусиятидан фойдаланилади. Зичлик нотекис тақсимланган берк вертикал тизимда Ернинг гравитацион майдони таъсирида сувнинг табиий ҳаракатланиши пайдо бўлади. Кичик гуруҳлар учун топшириқлар 1-гуруҳ учун топширик Фаолиятда кўпроқ сезилиб турадиган психик фаолликнинг хусусиятига кўра турларини БББ усули ёрдамида таҳлил қилинг.
2-гуруҳ учун топширик Download 37.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling