Амалиёт машғулоти №1 микропроцессор тизимининг умумий тузилиш принциплари ва параметрларини таҳлил этиш


Download 3.7 Mb.
bet3/13
Sana27.08.2023
Hajmi3.7 Mb.
#1670537
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
МИКРОПРОЦЕССОР АМАЛИЁТ

Амалиёт машғулотига оид топшириқ:
1) AVR classic микроконтроллери асосидаги микро ЭҲМ схемасини Proteus программасида йиғишни ўрганиш.


АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ № 6.
МИКРОПРОЦЕССОР ТИЗИМЛАРИНИ КОМПЛЕКС РЕЖИМДА ИШГА ТУШИРИШ.
Ихтиёрий аппарат-дастурий, шу жумладан реал вақт режимида ишловчи комплекс - оператсион тизим (ОТ) ҳисобланади. Оператсион тизим деб аппарат- дастурий комплекс (ҳисоблаш тизими) ресурсларини бошқаришни та’минлайдиган дастурлар ва ҳисоблашларда ресурслардан фойдаланадиган жараёнлар комплексига айтилади. Ушбу контекстда ресурс ҳисоблаш тизими ёки аппарат-дастурий комплекснинг ихтиёрий логик ёки физик (ва уларнинг иккаласи) компоненти ҳисобланади. Асосий ресурс бўлиб протсессор, оператив хотира ва периферик қурилма ҳисобланади.
Ресурсларни бошқариш қуйидаги масалаларни ечишга олиб келади: ресурсларга киришни соддалаштириш, уларни жараёнлараро тақсимлаш.
Биринчи функцияни жорий қилиш ҳисоблаш тизими аппарат хусусиятларини “беркитиш” имконини беради ва шу билан бирга фойдаланувчи ёки дастурловчига бошқариш енгил бўлган виртуал машинада ишлашга имкон беради. Ресурсларни тақсимлаш функсияси ОТ бажарадиган муҳим масалалардан бири ҳисобланади, шунга қарамай барча ОТ ларда мавжуд эмас, фақатгина бир неча дастурларни бир вақтда ишлата оладиган ОТларда мавжуд. Жараён деб дастурда ёки унинг логик тугатилган қисмида ёзилган амаллар, шунингдек ҳисоблашда фойдаланиладиган ма’лумотлар кетма-кетлигига айтилади. Жараён ресурсдан ажратилаётган минимал иш бирлиги ҳисобланади.
Ҳозирги кунда ОТ ларнинг қуйидаги белгилари бо’йича классификатсия қилинадиган ҳар хил турлари мавжуд:
• Тизим бир вақтда хизмат кўрсатаётган фойдаланувчилар сони;
• ОТ назорати остида бир вақтда бажарилаётган жараёнлар сони;
• Фойдаланувчиларнинг тизимга кириш тури;
• Аппарат-дастурий комплекс тури.
Биринчи белгига мос ҳолда бир ва кўп фойдаланувчили ОТ ларга бо’линади. Иккинчи белги ОТни бир ва ко’п топшириқли турларга бўлади (кейинчалик фақат ко’п топшириқли ОТ лар ҳақида сўз боради).
Учинчи белгига мувофиқ ОТ:
• Пакетли ишлов бериш тизими. Бу ҳолатда ишлаётган дастурда тизимга ишлов бериш учун юбориладиган пакетлар шакллантирилади. Бунда фойдаланувчилар ОТ билан бевосита бог’ланмайдилар;
• Вақтни тақсимлаш тизимлари. Бир неча фойдаланувчи терминалларини бир вақтда тизимга интерактив киришларини та’минлайди. Тизим ресурслари ҳар бир фойдаланувчига у ёки бу хизмат ко’рсатиш тартибига мувофиқ навбат бўйича ажратилади.
• Реал вақт тизимлари. Ташқи ҳодисаларга жавоб қайтариш кафолатланган вақтини та’минлайди.
Тўртинчи белги ОТни бир ва ко’п протсессорли, тармоқ ва тақсимланган турларга ажратади. Ко’п фойдаланувчили ва кўп топшириқли ОТ лар учун хизмат ко’рсатиш тартиби муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Шунга мувофиқ ко’п топшириқли ишнинг сиқиб чиқариш ва мос келиш режимлари бор. Сиқиб чиқариш ташкил қилинганда топшириқларни бажариш учун протсессор вақтини фақат ОТ эгаллайди
(масалан, протсессор барча топшириқлар учун навбат жорий қилган бо’лади, лекин имтиёзли хизмат кўрсатиш мавжуд). Мос келиш ташкил қилинганда ҳар бир топшириқ бошқарувни олиб, протсессорни бошқа топшириқ учун беришни ўзи ҳал қилади.
Умумий ҳолда мос келиш режими эффектив ва ишончли, аммо дастурларни яратишда тавсифлаш фактори бўлиб дастур протсессор вақтидан монопол тарзда фойдаланмаслиги кераклиги факти ҳисобланмоқда. Бундан кўринадики, ҳозирги вақтда ОТ нинг кўп турлари мавжуд, кейинчалик реал вақт оператсион тизимлари (РВОТ) ҳақида сўз юритилади.
РВОТ ни кўриб чиқиш учун реал вақт тизими тушунчасини аниқлаштириш зарур.

Download 3.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling