Амалий безак санъати


Download 23.64 Kb.
bet2/2
Sana21.01.2023
Hajmi23.64 Kb.
#1105456
1   2
Bog'liq
Бухоро амирлиги ижтимоий иқтисодий ҳаёти

Мусиқа. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида мусиқий ҳаёт асосан пойтахт ва йирик шаҳарларда жонланди. Моҳир мусиқачилар худди аввалги даврлардаги каби ҳукмдорлар саройида тўпланган. Ўтмиш анъаналарига садоқат, ворисийлик, моҳирона ижрочилик санъати туфайли Бухоро ва Самарқанд Ўрта Шарқнинг мусиқа марказларига айланди.
XVI аср бошида Хуросоннинг, Ҳирот ва бошқа шаҳарларидан Мовароуннаҳрга кўплаб мусиқачилар келди. Бухорога Ҳусайн Удий, Ғулом Шоди ва бошқа атоқли қўшиқчилар, созандалар, мусиқа назариётчилари кўчиб келди. Бу маълум даражада маҳаллий мусиқа-ижрочилик ва мусиқий-назарий фаолиятнинг жонланишига олиб келади. XVI-XVIII асрда мақом жанри тараққий этди. XVIII аср ўртасида Бухоро (тожикча-ўзбекча) Шашмақоми шаклланди.
Мовароуннаҳр мусиқачилари Ҳиндистон, Туркия, Эрон, Афғонистон, Хитой, Русия давлати билан мусиқий алоқалар ўрнатганлар. Ушбу мамлакатларнинг мусиқачилари ва шоирлари ижоди Ўрта Осиё шаҳарларининг мусиқий ҳаётини қандайдир маънода бойитишга хизмат қилди.
Бу даврнинг мусиқий ҳаётида Нажмиддин Кавкабий, Жаъфар Қонуний, Али Дўст Найи, Ҳофиз Маҳмуд, Ҳофиз Мираклар машҳур бўлишган. Хусусан, Нажмиддин Кавкабий мусиқашунос, шоир, бастакор бўлиб, мусиқа илми ва амалиётининг турли масалаларига доир илмий асарлар ёзган. “Рисолаи мусиқий” асарида илми мусиқий, ўн икки мақом тизимига оид назарий тушунчалар бериб, турли зарб-усулларининг номини келтириб таърифлаган, куйнинг амалиётидаги хиллари ҳақида маълумот берган. Кавкабий мақомларни кеча-кундузнинг қайси соатларида ижро этилиши ва ҳар хил руҳий ҳаловатдаги кишиларга таъсири масалаларини баён этган. Айниқса, Дарвиш Али Чангий шуҳрат қозонган. Унинг “Рисолайи мусиқий” асарида XV аср охири – XVII аср бошида Мовароуннаҳрда яшаган, ижод этган ижрочилар, бастакорлар ҳақида батафсил маълумот тўпланган.
Шундай қилиб, XVI-XIX аср биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг ривожланиши бир мунча сусайган бўлса-да, Мовароуннаҳр аҳолисининг маданий даражаси нисбатан юқорилигича қолган.
Театр. XVI-XVIII асрларда масҳарабозлар театри нафақат пойтахт шаҳарлар – Бухоро, Хива, Қўқонда, балки бошқа шаҳарларда ҳам фаолият олиб борган. Турли хонликлардаги театр гуруҳлари бир-биридан ижро усули, маҳорати, репертуари ва тақдим этиш шакллари билан фарқ қилишган.
Бухоро воҳасида XVIII-XIX асрларда Сайфулла масҳара, Зокир масҳара, Эргаш масҳара ва бошқалар ўз спектакллари билан томоша кўрсатганлар.
Қўқон хонлигида XVIII аср бошида қизиқчилик театри фаолият юритган. Муҳаммад Солиҳ Бидиёршум кўплаб оғзаки пьесалар ижро этган. Бидиёршум труппасида 30 дан ортиқ актёрлар, қизиқчилар (Баҳром қизиқ, Мўмин қизиқ, Давлатёр қизиқ ва бошқалар) бўлган. Улар шаҳарнинг Чорсу майдонида, баъзан хон саройида қизиқчилик қилганлар.
XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиёда қўғирчоқ театри кенг тарқалган. Унинг “Қўл қўғирчоғи”, “Чодир хаёл” каби турлари бўлган. Уларнинг ҳар иккисида биттадан асосий пьеса – Полвон качал (“Қўл қўғирчоқ”) ва “Саркардалар” – “Амалдорлар” (“Чодир хаёл”) бўлган. XIX асрда Ўзбекистон ҳудудида Шосолиҳ, Ғафур, Ҳалфаранг (Қўқон), Орифжон қўғирчоқбоз, Азим бурун, Дониёр (Тошкент), Жўра Қайроқ, Ҳамро қўғирчоқбоз (Самарқанд), Шариф Сайёҳ, Қори хожи (Бухоро) ва бошқа уста-қўғирчоқбозлар ўз мактабларини яратганлар.
Бу даврда рақс санъати ҳам юксак ривожланган. Халқ-рақс санъатининг Фарғона мактаби ўз таркибига қуйидаги рақс турлари ва гуруҳларини олган: “Катта ўйин”, “Хонаки ўйин”, “Ялла” ва бошқалар. Шулардан “Катта ўйин” мураккаб рақс композициясига эга бўлиб, 60 усулдан ташкил топган.
Хоразмда “Мақом ўйин”, “Лазги”, “Қайроқ ўйин”, “Ялла” ва бошқа рақс турлари тарқалган.
Бухорода рақс мактаби еттита катта ва кичик шакллардан ташкил топган: “Мақом ўйин”, “Қайроқ ўйин”, “Хонаки ўйин”, “Занг бози”, “Ялла” ва бошқалар.
XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида сайёр цирк артистлари – дорбозлар, акробатлар, кўзбойлағичлар, жонглёрлар, ҳайвон ўргатувчилар ва бошқалар шаҳар ва қишлоқлар майдонларида томоша кўрсатиб, ўзларининг маҳоратларини намойиш этишган.
XVIII аср охири - XIX аср бошида Ўрта Осиё хонликларида анъанавий театр фаолиятида ўзига хос услубий кўринишлар пайдо бўлди. Бухоро амирлигида, масалан, масҳарабоз, қўғирчоқбоз, раққос ва бошқаларнинг уюшмалари вужудга келди, бу ўз навбатида уларнинг репертуарлари бойишга ва ижрочилик маҳоратининг ошишига олиб борди. Хоразм анъанавий театрида 2 туркум томошалар- “Тўқма” ва “Хатарли” ўйин яхши шаклланди. Фарғона ва Тошкентда қизиқчилик ва аския тараққий этиб, сўз санъатига алоҳида эътибор берилди.
Шундай қилиб, XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиё хонликлари тарихи фақат ўзаро урушлар, ички низолардан иборат бўлиб қолмаган. Хатто шундай оғир кезларда ҳам мамлакатда маданий ҳаёт ривожланишда давом этган. Гарчи XIV-XV асрлардаги каби юксак даражага эришилмаган бўлса-да, унинг ютуқларини сақлаб қолишга, уни янги ғоялар билан бойитишга ҳаракат қилинган.
Шундай қилиб, XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиё жамияти ҳаёти нотекис ривожланган; айрим ўн йилликларда эришилган ютуқлар, кўпинча ўзаро низолар туфайли юзага келган навбатдаги таназзул даври билан алмашган. Бироқ ана шундай оғир дамларда ҳам ўзбек халқининг ижодкорлик фаолияти тўхтамаганидан фақат фахрланишимиз мумкин. Қишлоқ, шаҳарлар қайта қад кўтарган. Ҳунармандчилик турлари ривожланган. Халқ усталари томонидан бунёд этилган маҳобатли меъморий обидалар бутун дунёга машҳур бўлган. Ҳар қандай оғир, ноқулай шароитларда ҳам халқимизнинг ижодий тафаккури ривожланишда давом этган. Улар орасидан кўплаб иқтидорли олимлар, мутафаккирлар, қўшиқчилар, мусиқачилар, рассомлар, меъморлар ва қурувчилар етишиб чиқди.
Ўрта Осиё фалсафий тафаккури Ҳиндистондаги Бобурийлар давлатига ҳам ёйилиб, ҳинд фалсафаси билан маълум даражада уйғунлашган. Бунда Бедил фалсафаси кенг тарқалган. Бедил инсон эркинлиги, тафаккури ҳақида фалсафий фикрлар баён этган. Унинг йирик асари “Чор унсур” (“Тўрт унсур”, 1703)да тўрт унсур - ҳаво, сув, ер, олов тўғрисида; ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамнинг пайдо бўлиши ҳақида сўз юритилади. Бедил “Ирфон” (“Билим”, 1711-12; “Комде ва Мудан”, “Нукот” асарлари ҳам шунинг таркибида) достонида фалсафа, тарих, табиат, адабиёт ва илоҳиётнинг хилма-хил масалаларига тўхталган. Бедилнинг ижтимоий масалаларга оид қарашларида маърифатпарварлик, мурувват ва одамийлик асосий ўринни эгаллайди. Унинг асарлари айниқса XIX асрдан Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Иккинчи босқичда айрим шарҳлар, фалсафий рисолалар ёзилган. Фалсафий тафаккур соҳасидаги йирик муаллимлар бу даврда учрамайди, тасаввуф таъсири кучайган, ижтимоий-сиёсий ҳарактердаги шеърлар битган шоирлар ижод қилган.
Турди Фарғоний, Мулла Мастий Охундий ва бошқалар шу давр адабиётида прогрессив роль ўйнадилар. Уларнинг ғазалларида ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги адолатсизликлар қораланди. Шунингдек, Сайидо Насафий ижоди алоҳида ажралиб туради. Унинг “Хайвонотнома” асари машҳур. Шоир ҳайвонлар тимсоли орқали адолатсизлик, порахўрлик, амалдорларнинг кирдикорларини фош этади.
Шоир Мужрим Обид ўзбек ва тожик тилларида ёзилган шеърларидан махсус девон тузган. Булардан ташқари, Вола, Шавқий Каттақўрғоний, Хиромий каби шоирлар ҳам ижод қилишган.
“Бухоро амирлигида амир Насруллоҳ вафотидан сўнг унинг ўғли Сайид Музаффариддин Баҳодирхон 1860-1855 йилларда ҳукмронлик қилган. Венгер саёҳатчиси Ҳ.Вамберининг маълумотига кўра Музаффариддиннинг шундай қобилиятлилигига қарамасдан, у отасининг кўзига бало-қазодай кўринар, чунки уни амир Насруллоҳ тахтга рақиб деб кўрар ва бу қўрқувдан халос бўлиш ва ўғлини назорат қилиш учун уни Карманага ноиб қилади1. Амир Музаффар 19 йил Карманага ноиблик қилиб, 1860 йил отаси вафотидан сўнг Самарқандга келади ва Бухоро амирлиги тахтига ўтиради. Амир Музаффар 25 йил ҳукмронлик қилади. Амир шахсига унинг замондошлари турлича, баъзан жуда қарама-қарши баҳо беришади. Амир Музаффар ўз ҳукмронлиги даврида уламолар билан деярли иши бўлмайди, ва уларга эътибор бермади, ҳатто улар билан бирон-бир масала юзасидан ҳеч қачон маслаҳат ҳам қилмади. Уламолар эса унинг ниҳоятда қаттаққўллигини билишганлиги учун ҳам, ҳеч қачон унинг ишига аралашишни ўзларига эп кўрмаганлар. Амир Музаффар Майдаюлғун яқинида руслардан мағлубиятга учрагач, у руслар билан урушишдан бутунлай воз кечишга мажбур бўлди. Айнан мана шу ерда, доимо унинг ички ва давлат ишларига умуман аралашмаган уламолар сиёсий майдонга чиқишди. Улар халқни русларга қарши кўтаришда ва дин учун, иймон учун русларга қарши халқни қўзғатишга муяссар бўлишди. Айнан мана шу ерда Амир Музаффар уламоларга ён босишга мажбур бўлди. Руслар билан бўлган жанглар, 125 минг тилла миқдоридаги ўлпон товони ва доимий ички низолар Амир Музаффар хазинасини бўшаб қолишига сабаб бўлди. Амир уламоларга ушбу хазинани тўлдириш вазифасини берди. Шу пайтда қозилар томонидан амир Музаффар даврида турли хил совғалар олиб келишининг одатга айлантирилиши ҳам амирга давлат хазинасини тўлдириш учун янги бир имконият берди1.

Амир Музаффар қозилар ва раисларга ўз қўл остидагиларга турли хил йиғимлар тўплашга рухсат беради. Чунки бу йиғимларнинг маълум қисми турли хил совға ва ином тариқасида амир хазинасига келиб тушарди. Мана шунинг учун ҳам раис ва қози лавозимлари амир Музаффар даврида катта аҳамиятга эга бўлган. Муллалар турли хил йўллар билан ушбу лавозимларни эгаллашга ҳаракат қилишган. Бу эса ўз навбатида, уламолар билан Амир саройи ўртасидаги алоқаларнинг бирмунча яхшиланишига хизмат қилган. Шундай қилиб амир Музаффар бир томондан уламолар ўзининг қўлостидаги доимий равишда хазинасини тўлдириб берувчи итоаткор хизматкорларга айлантирган бўлса, иккинчи томондан амир уламоларнинг тўла ўзига итоаткор кучга айлантириб олди ва уларни ўзи хоҳлаган усулда бошқара бошлади. Шуни очиқ айтиш лозимки, барча уламолар ҳам бир хил итоаткор эмас эди.” Аҳмад Дониш.
Download 23.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling