Амалий иш Бир чўмичли экскаваторлар чизиқли ўлчамларини ҳисоблаш
Download 0.95 Mb.
|
2-amaliy ish
2-амалий иш Бир чўмичли экскаваторлар чизиқли ўлчамларини ҳисоблаш Ишдан мақсад: Бир чўмичли экскаватор чизиқли ўлчамларини ҳисоблаш ва уларни ўрганиш. Кончилик - мамлакат саноатининг йирик тармоқларидан бири бўлиб, халқ ҳўжалигини ривожлантириш ва самарадорлигини юқори бўлишини таъминлашда катта аҳамиятга эгадир. Чунки кончилик саноати тармоқларида нефт, табиий газ, кўмир, рангли металл, нометалл қурилиш материаллари каби кўплаб фойдали қазилма конларини қазиб чиқарувчи корхоналар фаолият юритадилар. Конларни қазиб олиш ишлари масштабининг ниҳоятда кенглиги, меҳнат ва капиталталаблиги, шунингдек кон қазиш ишларини тобора чуқурлашиб бориши туфайли қазиш ишлари шароитларининг мураккаблаши ва нафақат кончилик саноати техник-иқтисодий кўрсаткичларини, балки бутунлай халқ ҳўжалигининг самарадорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли кончилик ишлари самарадорлигини ошириш мамлакат халқ ҳўжалигининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Кончилик саноати техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашга, биринчи навбатда, конларни прогрессив очиқ усулда қазиб олишни ривожлантириш орқали эришилади. Чунки фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олиш техникавий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан истиқболли усул ҳисобланади. Очиқ усулда кон қазишнинг қудратли индустриал базаси мавжудлиги ва фойдали қазилма захираларининг катта қисми ер юзига яқин жойлашганлиги туфайли ҳозирги вақтда мамлакатимизда қазиб олинаётган қаттиқ минерал хом ашёнинг катта қисми (80-85%) ана шу прогрессив очиқ усулда қазиб олинмоқда. Кейинги йилларда мамлакат карьерларида илмий техника тараққиёти натижалари асосида такомиллашган техника ва инновацион технологияларни қўлланиши орқали очиқ усулда кон қазиш ишлари иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашга эришилмоқда. Бу эса ўз навбатида конларни очиқ усулда қазиб олиш доирасини янада кенгайтиришга имкон яратмоқда. 1-расм экскаватор схемаси Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling